Файл:Теилченмоделттитйл-Диффусион.свг

Диффузия (лотинча: диффусио — сингиш, тарқалиш) — молекулалар, атомлар, ионлар ва коллоид зарраларнинг тар-тибсиз иссиклик ҳаракати натижасида бир модданинг иккинчи моддага ўз-ўзидан ўтиши, бирининг иккинчисига сингиб кетиши. Диффузия газ, суюклик ёки қаттиқ жисмларда бўлади ва тезлиги модданинг зичлиги ва қовушоқлиги, температура, диффузияланувчи зарранинг табиатига ва ҳоказога боғлиқ. Температура кўтарилиши билан Диффузия тезлашади. Бир аралашмали система (бир модда)даги Диффузия ўз диффузия, кўп аралашмали система (газ, суюқ ёки қаттиқ эритмалар)даги Диффузия гетеродиффузия дейилади. Фан ва техника соҳаларида Диффузия нинг аҳамияти катта; кимёда Диффузия усули эриган модданинг молекуляр оғирлигини аниқлашда қўлланади. Биологияда озиқ моддаларнинг сўрилиши ва ютилиши ҳамда моддалар алмашинув маҳсулотларининг чиқиб кетишида Диффузия нинг аҳамияти бор. Техникада терини ошлаш, газламани бўяш, металларни сементлаш ва азотлаш, металларда ҳимоя қрплама ҳосил қилишда қўлланади. Геологияда Диффузия моддаларнинг қуюқдан суюққа, иссиқдан совуққа, намдан қуруққа тарқалишига айтилади. Фойдали қазилма конларини излашда Диффузия нинг роли жуда муҳим. Диффузия натижасида конлар бор жойларда рудаларни бирламчи ва иккиламчи ареал (жой) лари ҳосил бўлади. Булар ўз навбатида маъдан конларини қидиришда асосий омиллардан ҳисобланади. Физикада молекулалар (атомлар) Диффузия сидан ташқари ўтказувчанлик электронлари, коваклар, нейтронлар ва б. зарралар Диффузия си ҳам ўрганилади.диффузия жараёнида модданинг консентацияси бутун майдон бойлаб тенглашгунига қадар модда малекулалари консентрацияси юқори қисмидан паст қисмига қараб отади.бу жараёнда энергия сарф болмайди.малекулалар ҳужайра ситозоли орқали диффузия натижасида ҳаракатланиши мумкин.бунда бази малекулалар плазматик мембрана орқали ҳаракат қила олиши мумкин.бундан ташқари ҳар бир малекула оз консентрация градиентига эга ва ш у орқали улар тарқалади. Масалан бирон ҳужайрага диффузия натижасида кисларод кирса , бу ҳужайрадан шй кислароднинг гирадиентича карбанат ангидриди чиқиб кетади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 1998-йил