Дигамбар- жайнизмдаги фирқаланишдан сўнг пайдо бўлган икки мазҳабнинг мутаассиб йўналиши. Улар, Махавирага эргашишлари билан бир қаторда, тамоман яланғоч ҳолда юрадилар. Улар халос бўлиш, нажотга ҳамда абадий роҳат-фароғатга фақат тақводорлик билан ҳаёт кечириш орқалигина эришиш мумкин, инсон яланғоч бўлганида ўзида ҳаё, тортиниш ва уялишни ҳис қилаётган бўлса, демак, у ҳали дунёга боғлиқ, чин зоҳид эмас экан, деб э’тиқод қиладилар. Бундан ташқари улар инсонга хос бўлган кўпгина туйғу ва ҳиссиётлардан ҳам воз кечганлар:севги ёки нафрат, қайғу ёки қувонч, иссиқ ёки совуқ, ҳаё ёки ҳаёсизлик, яхши ёки ёмон, очлик ёки ташналик, буларнинг барчасидан жайнист холи бўлиши ва бора-бора тинч, осуда ва ҳаракациз яшаш тарзига эга бўлмоги лозим. Шунинг учун ҳам Жайнийликнинг энг ашаддий тарафдорлари ҳатто оддий кийим кийиб юришдан ҳам воз кечганлар. Кейинчалик мусулмонлар уларга энг оддий даражада кийиниб юришни мажбуран қабул қилдирганлар[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 155.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.