Дигестлар — (лот. Дигеста — йиғинди, йиғилган) — юридик матнлар, қонунлар йиғиндиси деб таржима қилинади. Юстиниан даврида ҳуқуқий илмга бўлган талаб ва қизиқиш давлат даражасига кўтарилган. Норматив барқарорликка эришишга ҳаракат қилган император ва унинг идоралари классик меросга таянган ҳолда қонунларни кодификация қилган . Бу эса мавжуд эдикт тўпламлари, новеллалар, император фармонлари ва юридик мавзуга доир шох асарларнинг сақланиб қолишига сабаб бўлган. Юстиниан кодификациясининг асосини Д. ташкил этган. Д.нинг умумий хажми деярли 120 босма табоқ. Д. Рим классик юристларининг асосан хусусий ҳуқуққа оид асарларидан муайян тартиб асосида келтирилган кўчирмаларидан иборат. Д. 50 китобга, уларнинг ҳар бири, ўз навбатида, қисм (фрагмент) лардан иборат бўлган титулларга бўлинади. Хусусан, Д.да Улпиан, Павел, Папиниан, Юлиан, Помпоний, Модестин ва б. машҳур бўлган юристлар асарларидан фойдаланилган. Д.да гаров оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, мулкий ва ворислик (мерос) муносабатларига катта ўрин ажратилган[1].

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси