Дигитисер (Рақамлаштириш) — тайёр тасвирларни рақамли шаклга ўтказишга мўлжалланган қурилма. Дигитайзер сўзи инглизча дигитизинг (рақамлаштириш) ва таблет (паншет) сўзларини бирлаштириш орқали келиб чиққан. График планшет(дигитайзер)дан, компютерга чизма ва расмларни киритиш учун фойдаланилади. Графика планшетлари қўл билан яратилган ахборотни бевосита компютерга киритиш учун мўлжалланган қурилма. Босим ёки қалам яқинлигига сезувчан бўлган текис планшетлардан иборат, унинг таркибига махсус сичқонча ҳам қўшилиши мумкин.

Тарихи

Замонавийларга ўхшаган биринчи графика планшетлари 1964 йилда „график конвертери“ (инглиз Грапҳиc Cонвертер) номи билан тақдим этилди. Улар қалам билан қўлга киритилган заиф магнитли импулслар кетма-кетлигини яратадиган ингичка симларнинг бир панжарасини ўз ичига олган бўлиб, у қаламнинг жорий ҳолатини аниқлашга имкон берди. Истеъмол бозори учун дастлабки планшетларга „КоалаПад“ деб ном берилган. Дастлаб бу планшетлар Аппле ИИ компютери учун яратилган бўлса-да, „Коала“ бошқа шахсий компютерларга ҳам тарқалди. Кейинчалик бошқа компаниялар ўз моделларини ишлаб чиқаришни бошладилар. Одатда, кўпгина шахсий компютерларда клавиатура ва сичқонча киритиш қурилмалари сифатида ишлатилади. Бундай интерфейснинг номутаносиблиги туфайли, компютер сичқончаси ёрдамида бирор нарса ёзишни ёки чизишнинг иложи йўқ эди. График маълумотларни қалам ёки ручка орқали компютер хотирасига киритиш ғоясини биринчи бўлиб, Японияликлар ўйлаб топишди. Шубҳасиз, бу ҳолат туфайли биринчи кабели планшетлар Японияда пайдо бўлган. 1984 йилда Япониянинг WАCОМ компанияси томонидан асос солинган симсиз ручка билан биринчи график планшет сотувга чиқарилди. 1987 йилда WАCОМ муҳандислари батареясиз ишлайдиган, босимга сезгир симсиз қалам ишлаб чиқарди. Киритиш қурилмаси сифатида симсиз қаламни қўллаш WАCОМ компаниясининг асосий ғояси ва йўналиши бўлди. Ташқи томондан, қалам оддий ручкага ўхшайди, у батареяни ёки магнитларни ўз ичига олмаган, шунинг учун енгил, ручкани осон ва қулай ишлатиш мумкин.

Тавсифи

Дигитайзер - тасвир чизиш учун мўлжалланган махсус сенсорли панелдан ва қаламдан ташкил топган. Қалам планшет экранида ҳаракатлантирилиб тасвир ҳосил қилинади. Киритилган тасвир эса хотирага рақамли кўринишдаги маълумот сифатида ёзилади яъни тасвир рақамли маълумотга ўзгаради. Тасвирни яратиш шартлари реалга яқинлаштирилган бўлиб, махсус перо орқали махсус юзага расм чизишнинг ўзи кифоя. Ишнинг натижалари монитор экранида такрор ишлаб чиқилади ва керак бўлганда қоғозга чоп этиш мумкин. Замонавий дигитайзерларда қаламни қандай куч билан ишлацангиз, чизмадаги чизиқлар қалинлиги шунга қараб ўзгаради. Одатда, дигитайзерлардан ижодкор инсонлар, дизайнерлар ва меъморлар фойдаланадилар.[1]

Манбалар

  1. ↑ Абуева Наргиза.