Зиёсферада исми Дилшод ва фамилияси Чориев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Дилшод Қобилмуҳамадович Чориев (1985-йил 3-июл Қашқадарё вилоятида туғилган) — ўзбек дзюдочиси, Ўзбекистон чемпионатлари совриндори, Осиё чемпионатлари чемпиони ва совриндори, Осиё ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори. 2012-йил Лондонда бўлиб ўтган [[ёзги Олимпиада ўйинлари иштирокчиси.

Дилшод Чориев
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1985-йил 3-июл (1985-07-03) (41 ёш)
Қашқадарё вилояти, ЎССР
Спорт
Қайси спорт Дзёдо
Спорт мукофотлари
Жаҳон чемпионати
Бронза Роттердам 2009 90кг гача
Осиё ўйинлари
Кумуш Гуанчжоу 2010 90кг гача
Кумуш Инчхон 2017 90кг гача
Осиё чемпионати
Кумуш Тайпей 2009 90кг гача
Бронза Абу-Даби Мин 2011 90кг гача
Олтин Тошкент 2012 90кг гача

Спорт фаолияти

Ўрта вазн тоифасида (90 кг гача) иштирок этади. Ўзбекистон чемпионатларининг бронза (2004-йилда) ва кумуш (2014-йилда) медаллари  совриндори саналади. 2009-йилда Чориев Тайпейдаги Осиё чемпионати кумуш, Роттердамдаги жаҳон чемпионати бронза медалини қўлга киритади. Кейинги йили Гуанчжоудаги Осиё ўйинларида иккинчи ўрин тутиб, 2011-йилда Абу-Дабидаги Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори бўлади. 2012-йили Тошкентда ўтказилган уй чемпионатида Чориев қитъа чемпиони бўлади. 2014-йилда Инчеонда яна Осиё ўйинлари кумуш медалини қўлга киритади.

2012-йилда Лондондаги Ёзги Олимпиада ўйинларида Чориев илк жангида япониялик Масаши Нишиямага ютқазиб қўяди. Тасалли сериясида у швед Маркус Найман ва венгриялик Тамас Мадарас устидан ғалаба қозонади, аммо бразилиялик Тиаго Камилга имкониятни бой бериб, ҳисоб натижасида еттинчи ўринни эгаллади.

Ҳаволалар