Диметилформамид, чумоли кислота диметиламиди, ҲCОН(CҲ3)2 — ўзига хос ҳидли рангсиз суюклик. Мол. м. 73,09. Суюқланиш температураси — 61°, қайнаш температураси 153°, зичлиги 944,5 кг/м3 (25°); сув, спирт, ацетон, эфир, бензол, углерод сулфид (CС2)ра аралашади. Саноатда чумоли кислотани диметиламин билан конденсатлаш, метилформиат аминозолини диметиламин билан 80—120° температура ва 0,1 — 0,4 МПа босимда конденсатлаш, ме-тиламинни 100—150° температура ва 2,5—20 МПа босимда CҲ,ОНа иштирокида метанолда карбониллаш усуллари билан олинади. Нефт пиролизи газлари аралашмаларидан ацетилен ва диен углеводородларни ажратиб олишда, полиакрил толалар (ситрон, орлон ва б.), тасмалар, лок-бўёқ материаллар, тери, қоғоз, ёғоч, вискоза тола ва б. материаллар и. ч.да эритувчи сифатида қўлланади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил