Dinamo (futbol klubi, Samarqand)
| Файл:Динамо-С.пнг | |||
| Тўлиқ номи | Динамо Самарқанд футбол клуби | ||
|---|---|---|---|
| Лақаби |
Тҳе Лионс (Ўзбекча: Шерлар) Арслонлар Динамочилар | ||
| Асос солинган | 1960 | ||
| Стадиони | Динамо стадиони | ||
| Сиғими | 13,800 | ||
| Пресидент |
| ||
| Бош мураббий |
| ||
| Лига | Ўзбекистон Суперлигаси | ||
| Ўрни | 4 (2025) | ||
| Вебсайти | Клуб сайти | ||
|
| |||
Динамо (Самарқанд футбол клуби) (инглизча: ФC Динамо Самарқанд, тожикча: Дастаи Футболи Динамо Самарқанд) – футбол клуби, Ўзбекистон Супер Лигаси вакили. Динамо Самарқанд Профессионал Футбол Клуби ҳозир Ўзбекистон Супер Лигасида қатнашади.
Жамоа тарихи
Жамоанинг вужудга келиши
Маълумотларга қараганда, 1958-йилда Самарқандда барпо этилган бир неча заводнинг ишчилари бирлашиб шаҳардаги дастлабки жамоани тузишган. Ушбу янги жамоа дастлаб ҳаваскорлардан ташкил топган бўлиб, 1960-йили Самарқандда ташкил этилган. Шу йилнинг ўзида эса Самарқанд шаҳар раҳбарлари, футбол мутасаддиларининг жонкуярлиги, кўрсатган жонбозликлари эвазига жамоа ташкил этилди.
Жамоанинг ҳозирги номига боғлиқ маълумотларга ўтадиган бўлсак, „Динамо“ собиқ иттифоқ даврида кўнгилли спорт жамияти номи эди. Ёши катта мухлислар яхши эслашади, собиқ иттифоқ чемпионатида шу ном остида кўплаб жамоалар тўп суришган. Хусусан, олий лиганинг ўзида Киев, Москва, Минск ва Тбилиси шаҳарларининг шу номдаги клублари иштирок этишарди.
Жамоа номлари тарихи
Клуб ташкил топганида ярим профессионал мақомига эга эди, 2009-йилдан жамоа Профессионал Футбол Клуби мақомини олди. Жамоа номлари бир-неча маротаба ўзгарган. 2009-йили клуб ўзининг тарихий исмини қайтарди „Динамо Самарқанд“
- 1960–1963: Динамо Самарқанд
- 1963–1967: Спартак Самарқанд
- 1967–1968: Сўғдиёна Самарқанд
- 1968–1970: ФК Самарқанд
- 1970–1976: Строител Самарқанд
- 1976–1991: Динамо Самарқанд
- 1991–1993: Мароқанд Самарқанд
- 1993–1997: Динамо Самарқанд
- 1997–1998: Афросиёб Самарқанд
- 1998–2000: ФК Самарқанд
- 2000–2008: ФК Самарқанд-Динамо
- 2008–пресент: ФК Динамо Самарқанд
СССР Чемпионатларида
Жамоа ташкил этилгач, дастлаб турли хил турнирларда иштирок этиш билан кифояланди. Дастлаб жамоас СССР 2-лигасида қатнашган. 1968-йили СССР 2-Лигасида (Ўрта Шарқ Минтақаси)дан совриндорлар қаторидан жой олиб, 2-Лиганинг асосий турнирига йўлланмани қўлга киритган. Қатор турнирлардаги кичик ғалабалардан сўнг, футболчилар жамоа таркибидан муқим ўрин эгаллашди. Кўп ўтмай, клуб Собиқ Иттифоқ „Б“ тоифасидаги мусобақасида ўз иштирокини бошлади ва 1964-йилга келиб „Динамо“ турнирда 6 ўринни эгаллади.
Самарқандликлар 1966-йилда ўзининг дастлабки халқаро ўйинида Франсия жамоаси билан Самарқанда ўйин ўтказиб 1:1 ҳисобини қайд этган.
1968-йилда эса „Динамо“ Муғулистон Қуролли кучлари терма жамоасини қабул қилган. Шиддатли кечган ўйинда динамочилар муғулларни 2:1 ҳисобида доғда қолдиришган.
Жамоа 1970-йиллардан бошлаб, жамоа номи „Строител“ дея ўзгартирилган. 1970-йилдан 1975-йилгача „Строител“ дея юритилган. 1973-йилда эса бу жамоа Республика чемпионлигини қўлга киритди.
1976-йилда самарқандлик футболчилар Болгария жамоасини қабул қилдилар. 1978-йилда эса Самарқанд жамоаси Венгрия Футбол Федерациясининг таклифига кўра, Венгрияда „Валан“ жамоаси меҳмони бўлиб қайтди. Венгриядаги ўйинда дўстлик ғалаба қозонган, 2:2.
1979-йилдан эса „Динамо“ номи яна тикланди. Айнан ўша мавсумда жамоа Иттифоқ биринчилигида 24 жамоа ичида фахрли 7-ўринни эгаллади.
1980-йилда „Динамо“ раҳбарияти, жамоани хорижда ўртоқлик учрашувларини ўтказиш учун Ветнам давлатига сафар этди. Хориждаги ўтказилган 5 та ўртоқлик баҳсларининг 4 тасида самарқандликлар ғалаба қозонишди, бир учрашувда дуранг қайд этилди.
Шу йили жамоа собиқ Иттифоқ чемпионатининг иккинчи лигасида ўз иштирокини бошлади. Бу лигада Самарқанднинг „Динамо“ жамоаси бир неча маротаба юқори ўринлар учун кураш олиб борди.
1978-йилда Самарқанд футболи ўзининг энг иқтидорли футболчиларидан бири – Сирожиддин Бозоровни мамлакатнинг бош жамоаси Тошкентнинг „Пахтакор“ клуби учун етиштириб берди.
80-90-йиллар эса „Динамо“нинг собиқ Иттифоқ иккинчи лигасидаги энг муваффақиятли иштирокига тўғри келади. Айнан ўша йилларда динамочилар Кубок баҳсларида чорак финалга қадар етиб келишган, аммо Самарқанддаги ўтказилган ўйинда, ўша даврларда анча кучли таркибга эга бўлган Литванинг „Жалгрис“ футболчиларга кичик ҳисобда имкониятни бой беришган. Бу ўйинда „Динамо“ стадиони тўлиб тошганлиги ва ўйинда самарқандликлар устунлик қилганликлари ҳақида, жамоанинг фахрий мухлислари ҳали ҳамон катта фахр билан таъкидлашади.
СССР чемпионати натижалари
| Мавсум | Лига | СССР Кубоги | Энг яхши тўпурар | Мураббий | |||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Лига | ЎР | Ў | Ғ | Д | М | УГ | ЎГ | О | Исм | Лига | |||
| 1960 | 3ст | 16 | 30 | 4 | 8 | 18 | 30 | 78 | 16 | 6 | |||
| 1961 | 3ст | 15 | 30 | 5 | 8 | 17 | 39 | 76 | 18 | 4 | |||
| 1962 | номаълум сабабларга кўра иштирок этмади | ||||||||||||
| 1963 | 3ст | 12 | 28 | 7 | 9 | 12 | 25 | 42 | 23 | 5 | |||
| 1964 | 3ст | 6 | 32 | 12 | 13 | 7 | 31 | 23 | 37 | 10 | |||
| 1965 | 3ст | 15 | 38 | 12 | 9 | 17 | 43 | 65 | 33 | ||||
| 1966 | 3ст | 14 | 36 | 9 | 10 | 17 | 25 | 32 | 28 | ||||
| 1967 | 3ст | 4 | 42 | 16 | 17 | 9 | 40 | 32 | 49 | ||||
| 1968 | 3ст | 3 | 42 | 19 | 16 | 7 | 55 | 38 | 54 | ||||
| 1969 | 3ст | 2 | 46 | 23 | 15 | 8 | 70 | 37 | 61 | ||||
| 1970 | 3ст | 11 | 32 | 7 | 11 | 14 | 35 | 40 | 25 | ||||
| 1971—1975 | Футбол бўйича Ўзбекистон ССР чемпионатида иштирок этган | ||||||||||||
| 1976 | 3ст | 19 | 40 | 14 | 5 | 21 | 38 | 49 | 33 | 10 | |||
| 1977 | 3ст | 15 | 40 | 13 | 10 | 17 | 50 | 51 | 36 | 13 | |||
| 1978 | 3ст | 19 | 44 | 12 | 10 | 22 | 46 | 69 | 34 | 19 | |||
| 1979 | 3ст | 7 | 46 | 21 | 10 | 15 | 59 | 39 | 52 | 18 | |||
| 1980 | 3ст | 1 | 36 | 26 | 4 | 6 | 80 | 38 | 56 | 17 | |||
| 1981 | 3ст | 2 | 40 | 27 | 7 | 6 | 76 | 33 | 61 | 17 | |||
| 1982 | 3ст | 1 | 36 | 25 | 6 | 5 | 63 | 19 | 56 | 15 | |||
| 1983 | 3ст | 3 | 40 | 22 | 8 | 10 | 70 | 45 | 52 | 21 | |||
| 1984 | 3ст | 1 | 38 | 21 | 13 | 4 | 67 | 39 | 55 | 26 | |||
| 1985 | 3ст | 4 | 32 | 16 | 8 | 8 | 47 | 27 | 40 | 12 | |||
| 1986 | 3ст | 3 | 36 | 20 | 9 | 7 | 63 | 31 | 49 | 12 | |||
| 1987 | 3ст | 4 | 36 | 18 | 8 | 10 | 56 | 43 | 44 | 12 | |||
| 1988 | 3ст | 14 | 36 | 13 | 5 | 18 | 46 | 60 | 31 | 8 | |||
| 1989 | 3ст | 13 | 40 | 15 | 9 | 16 | 53 | 52 | 39 | 16 | |||
| 1990 | 4ст | 4 | 38 | 19 | 7 | 12 | 67 | 39 | 45 | 12 | |||
| 1991 | 4ст | 8 | 50 | 25 | 8 | 17 | 92 | 69 | 58 | 17 | |||
Ўзбекистон Чемпионатларида
Мустақил Ўзбекистонда клуб узоқ вақтдан бери Ўзбекистон Олий лигасининг доимий иштирокчиларидан бири бўлган. (2018-йил>дан буён Ўзбекистон Суперлигаси деб юритилади). ХХ асрнинг охирги йилларида ва сўнгги вақтларда (1994, 1998, 2016, 2018, 2020, 2021, 2023) Биринчи лигада (2018-йилдан буён Ўзбекистон Про лигаси деб аталади) ўйнаган.
1992-йилда СССР парчаланганидан сўнг клуб номи „Мароқанд“га ўзгартирилган ва Ўзбекистон чемпионати Олий лигасининг дастлабки, 1-мавасумида иштирок этган. „Мароқанд“ жамоаси дебют мавсумида 17 жамоа орасида 10-ўринни эгаллаган, Ўзбекистон Кубогида эса ярим финал босқичига қадар етиб борган. 1993-йилда клуб ўзининг „Динамо“ номини қайтарди. Аммо жамоа охирги, 16-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон чемпионатининг Биринчи лигасига тушиб кетди. Ўша йили Ўзбекистон кубогининг 1/4 финал босқичида тўхтади. „Динамо“ 1994-йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказган ва 2-ўринни эгалаб Олий лигага қайтган. 1997-йилда жамоа яна муваффақияциз ўйинлари сабабли 15-ўринни эгаллади ва Биринчи лигага тушиб кетган. 1997-йил 2-ярмидан 1998-йил охиригача клуб „Афросиёб“ номи остида мусобоқаларда иштирок этган. 1998-йилги мавсумда жамоа Биринчи лигада 2-ўринни эгаллади ва яна Олий лига йўлланмасини қўлга киритган.
1994 ва 1998-йиллар „Динамо“ учун омадсиз келган. Жамоа мавсум якунига кўра, биринчи лигага равона бўлган.
1996-1997-йилларда жамоа „Афросиёб“ номи билан Олий лига баҳсларида иштирок этди.
1998-йил охирида клуб номи Самарқанд деб ўзгартирилди (2000-йилгача). 1999-йил Олий лигага қайтган мавсумида 5-ўринда якунлаган. 2000-йилда жамоа тарихидаги энг юқори ютуқларини қўлга киритди. Олий лигада 4-ўрин ва 1999/2000-йилги Ўзбекистон кубоги финалига чиқди, унда Самарқанд клуби Тошкент вилоятининг „Дўстлик“ жамоасига 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. 2000-йил охирида жамоа номи „Самарқанд-Динамо“ деб ўзгартирилди ва 2008-йил охиригача сақланиб қолди. 2001-йилги мавсумдан бошлаб клуб катта муваффақиятларга эриша олмади ва Олий лигада ўрта деҳқонлардан бирига айланди.
1999-йилда „Динамо“ Олий лигага қайтгач, жамоа бош мураббийи этиб раҳматли Маҳмуд Раҳимов тайинланди. Ушбу мутахасис фаолиятининг дастлабки йилида катта ҳажмдаги селексия ишларини олиб борди ва мавсумни кучли бешликда якунлади.
2000-йилнинг 3-февралида жамоа номи „Самарқанд-Динамо“ дея юритила бошланди. Самарқандликлар учун энг омадли мавсум сифатада ёдда қолган 1999-2000-йилларда жамоа чемпионат давомида ажойиб ўйинларини кўрсатиб, мухлислар олқишига сабаб бўлди. Ўша йили жамоа таркиби анча кучли кўриниш олганди. Дарвозада Евгений Сафонов, ҳимоячилар Даврон Файзиев, Раҳматулло Фузайлов, ярим ҳимояда Илҳом Шарипов, ёш Гладковлар, Умид Абдураҳмонов, Элшан Гамбаров, ҳужумда Равшан Бозоров, Муҳсин Муҳаммадиев Жаъфар Ирисметовлар ҳаракат қилишарди.
Айнан ўша мавсумда жамоа тарихидаги кўпгина рекордлар янгиланди. Ўша мавсумда самарқандлик футболчиларнинг чемпионатдаги энг асосий рақобатчилари „Дўстлик“ жамоаси эди. Олий лига ўйини доирасидаги Самарқандда ўтказилган баҳсда „Динамо“ ўйингоҳида 30000 мухлис йиғилган ва футболчилар суюкли мухлисларига 6:3 ҳисобидаги ажойиб совғани ҳозирлашганди.
Жамоанинг Олий лига тарихидаги энг йирик ғалабаси ҳам айнан 2000-йилги мавсумда кузатилган. Ўз майдонида ўтказилган учрашувда мезбонлар Ангреннинг „Семурғ“ футболчилари устидан 8:0 ҳисобида зафар қучишган.
2000-йилги мавсумда самарқандликлар жамоаси ўз майдонида Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиб 4:1 ҳисобида зафар қучган. Шунингдек, Самарқандда Озарбайжон термаси билан ўтказилаган ўртоқлик ўйинида „Динамо“ футболчилари 1:0 ҳисобида ғалабани тантана қилишган. Бундан ташқари, кўҳна шаҳарда терма жамоамиз ўзининг бир нечта муваффақиятли ўйинларини ўтказган.
2000-йилги мавсумнинг якунида эса „Самарқанд-Динамо“ жамоаси Ўзбекистон Кубоги финалида Тошкент вилоятининг „Дўстлик“ жамоаси билан „Пахтакор“ ўйингоҳида куч синашди. Голларга бой ўтган учрашувда „Дўстлик“ 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб Кубок соҳибига айланди. Динамочилар эса шу йили Олий лига тарихдаги энг яхши натижалари тўртинчи ўринни эгаллашди. Кўпчилик, ўша йиллардан сўнг „Динамо“нинг янги мавсумда чемпионлик учун курашишини тахмин қилаётганди, аммо тажрибали мураббий раҳматли Маҳмуд Раҳимовнинг бевақт ўлими, бу орзуларни йўққа чиқарди…
2000-йилги натижани жамоа ҳозирга қадар такрорлай олгани йўқ.
Умуман олганда, кўҳна шаҳар вакиллари элитада 25 мавсум мобайнида тўп суришган. 6 мавсум жамоа биринчи лигада тўп суришга мажбур бўлган. Шу кунгача „Динамо“ни 18 нафар мураббий бошқарган. Клубда энг кўп ишлаган мутахассис – бу тожикистонлик Ҳаким Фузайловдир.
„Динамо“да ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизнинг таниқли мутахассислари – Биродар Абдураимов, Маҳмуд Раҳимов, Владимир Десятчиков, Валерий Леткин, Сергей Хрулев, Владимир Доценко, Аҳмад Убайдуллаев, Александр Иванков, Бахтиёр Ғафуров, Камо Газаров ва Баҳром Ҳакимовлар фаолият юритишган. Шунингдек, юқорида айтиб ўтганимиздек, тожикистонлик Ҳаким Фузайлов ва туркманистонлик Тачмурод Агамуродовлар ҳам клуб тарихидан жой олишган. Ўтган мавсумлар давомида иқтидорли мураббий, таниқли собиқ футболчи Азамат Абдураимов ҳам айнан Самарқанд жамоасида мураббийлик фаолиятини бошлаб клуб тарихида муносиб из қолдирди. Бугунга келиб эса, юртимизнинг энг иқтидорли мураббийларидан бири Илҳом Шарипов „Динамо“ клуби зарварақларида янги саҳифани очишга бор куч ва ғайратини ишга солмоқда.
Йиллар давомида эришилган энг яхши ютуқ 2007-йилдаги 5-ўрин бўлган бўлса, орадан бир мавсум ўтиб самарқандликлар 6-ўринни эгаллади. 2008-йил охирида „Динамо“ тарихий номи клубга қайтарилди ва у ҳозиргача ўйнамоқда.[1]
2015-йилги мавсум якунида сўнгги, 16-ўринни эгаллаган „Динамо“ ўз тарихида 3-марта Ўзбекистон Биринчи лигасига тушиб кетди. 2016 йилда биринчи марта 1-ўринни эгаллади ва яна Премер-лигага йўлланма олди, у ерда 2017 йилги мавсумда яна 12-ўриндан (16 та клуб орасида) элитадан тушиб кетди.
2018-йилда Самарқанднинг „Динамо“ жамоаси савия ва аҳамиятига кўра мамлакатнинг 2-футбол лигаси ҳисобланган Про -лигада 5-ўринни эгаллади. 2019 йилги мавсумдан бошлаб жамоа яна Ўзбекистон Суперлигасида ўйнамоқда. 2019-йилда „Динамо“ Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этиб, 14-ўринни эгаллади ва 24 очко билан мусобақадан чиқиб кетди. 2021-йилда „Динамо“ Про-лигада ўйнади ва 28 очко билан 2-ўринни эгаллади.
Йиллар давомида эришган энг яхши ютуғи 2007-йилда 5-ўрин бўлган бўлса, орадан бир мавсум ўтиб самарқандликлар 6-ўринни эгаллади. 2008-йил охирида клуб ўзининг тарихий номи „Динамо“ га қайтарилди ва у ҳозиргача ўйнамоқда. 2015-йилги мавсум якунида сўнгги, 16-ўринни эгаллаб турган „Динамо“ ўз тарихида 3-марта Ўзбекистон Биринчи лигасига тушиб кетди. 2016 йилда у биринчи марта 1-ўринни эгаллади ва яна Олий лигага йўлланма олди, у ерда 2017-йилги мавсумда 12-ўриндан (16 та клуб орасида) яна элитадан чиқиб кетди.
2018-йилда Самарқанд „Динамо“ жамоаси савия ва аҳамиятига кўра мамлакатнинг 2-футбол лигаси ҳисобланган Про-лигада 5-ўринни эгаллади. 2019-йилги мавсумдан бошлаб жамоа яна Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этмоқда. 2019-йилда „Динамо“ Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этиб, 14-ўринни эгаллади ва 24 очко жамғариб, қуйи лигага тушиб кетди. 2021-йилда „Динамо“ Про-лигада ўйнади ва 28 очко жамғариб, 2-ўринни эгаллади.
Клуб афсоналари
Динамонинг энг кўп майдонга тушган ўйинчиси бу
Олег Горвиц.
Динамо учун энг кўп лига мусобоқаларида гол урган футболчи:
Ҳамза Жабборов (95 та гол).
Қизиқарли фактлар
Жамоанинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси бу 2000-йилда Семурғ устидан бўлган 8:0.
Энг йирик ҳисобдаги мағлубияти (8:0) 1997-йили Нефтчидан олинган.
Маҳаллий тарих
| Мавсум | Лига | Ўзбекистон Кубоги | Энг Яхши тўпурар | Мураббий | |||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Див. | Ўрин | Ў | Ғ | Д | М | УГ | ЎГ | О | Исм | Лига | |||
| 1992 | 1 | 10 | 32 | 8 | 10 | 14 | 29 | 46 | 26 | Ярим финал | 17 | ||
| 1993 | 1 | 16 | 30 | 6 | 3 | 21 | 22 | 59 | 15 | Чорак финал | 4 | ||
| 1994 | 2 | 2 | 34 | 22 | 7 | 5 | 81 | 29 | 51 | Чорак финал | 24 | ||
| 1995 | 1 | 11 | 30 | 10 | 5 | 15 | 27 | 37 | 35 | 1/16 финал босқичи | 11 | ||
| 1996 | 1 | 10 | 30 | 11 | 1 | 18 | 36 | 45 | 34 | Дастлабки гуруҳ босқичи | 12 | ||
| 1997 | 1 | 15 | 34 | 8 | 8 | 18 | 35 | 73 | 32 | Биринчи саралаш босқичи | 7 | ||
| 1998 | 2 | 2 | 38 | 26 | 8 | 4 | 105 | 44 | 86 | Нимчорак финал | 30 | ||
| 1999[2] | 1 | 5 | 30 | 15 | 8 | 7 | 57 | 38 | 53 | Иккинчи ўрин | 19 | ||
| 2000 | 1 | 4 | 38 | 24 | 3 | 11 | 92 | 47 | 75 | 26 | |||
| 2001 | 1 | 12 | 34 | 14 | 3 | 17 | 62 | 68 | 45 | Нимчорак финал | 15 | ||
| 2002 | 1 | 13 | 30 | 9 | 5 | 16 | 24 | 46 | 32 | 1/16 финал босқичи | 6 | ||
| 2003 | 1 | 8 | 30 | 11 | 2 | 17 | 40 | 46 | 35 | Нимчорак финал | 7 | ||
| 2004 | 1 | 13 | 26 | 6 | 2 | 18 | 25 | 48 | 20 | 1/16 финал босқичи | 5 | ||
| 2005 | 1 | 8 | 26 | 11 | 3 | 12 | 28 | 32 | 36 | Нимчорак финал | 6 | ||
| 2006 | 1 | 8 | 30 | 12 | 4 | 14 | 39 | 39 | 40 | Нимчорак финал | 9 | ||
| 2007 | 1 | 5 | 30 | 14 | 8 | 8 | 48 | 36 | 50 | Чорак финал | 20 | ||
| 2008 | 1 | 6 | 30 | 12 | 6 | 12 | 40 | 30 | 42 | Чорак финал | 11 | ||
| 2009 | 1 | 9 | 30 | 11 | 5 | 14 | 44 | 42 | 38 | Нимчорак финал | 10 | ||
| 2010 | 1 | 12 | 26 | 6 | 9 | 11 | 28 | 33 | 27 | Чорак финал | 11 | ||
| 2011 | 1 | 10 | 26 | 8 | 5 | 13 | 23 | 25 | 29 | Чорак финал | 6 | ||
| 2012 | 1 | 9 | 26 | 9 | 2 | 15 | 27 | 29 | 29 | Нимчорак финал | 11 | ||
| 2013 | 1 | 8 | 26 | 8 | 8 | 10 | 28 | 36 | 32 | 1/16 финал босқичи | 8 | ||
| 2014 | 1 | 10 | 26 | 8 | 4 | 14 | 25 | 39 | 28 | Чорак финал | 7 | ||
| 2015 | 1 | 16 | 30 | 6 | 7 | 17 | 28 | 48 | 25 | 1/16 финал босқичи | 8 | ||
| 2016 | 2 | 1 | 32 | 26 | 4 | 2 | 86 | 19 | 82 | 1/16 финал босқичи | 22 | ||
| 2017 | 1 | 12 | 30 | 8 | 8 | 14 | 21 | 35 | 32 | Ярим финал | 4 | ||
| 2018 | 2 | 5 | 32 | 15 | 7 | 10 | 41 | 26 | 52 | Нимчорак финал | 10 | ||
| 2019 | 1 | 14 | 26 | 6 | 6 | 14 | 25 | 47 | 24 | Учинчи саралаш босқичи | 5 | ||
| 2020 | 2 | 3 | 20 | 9 | 5 | 6 | 25 | 19 | 32 | Иккинчи саралаш босқичи | 5 | ||
| 2021 | 2 | 2 | 20 | 11 | 2 | 7 | 33 | 28 | 35 | Нимчорак финал | 12 | ||
| 2022 | 1 | 14 | 26 | 3 | 6 | 17 | 24 | 47 | 15 | Гуруҳ босқичи | 8 | ||
| 2023 | 2 | 2 | 20 | 11 | 8 | 1 | 35 | 11 | 41 | Ярим финал | 12 | ||
| 2024 | 1 | 8 | 26 | 9 | 5 | 12 | 35 | 38 | 32 | Гуруҳ босқичи | 10 | ||
| 2025 | 1 | 4 | 30 | 16 | 10 | 4 | 47 | 30 | 58 | Ярим финал | 9 | ||
Халқаро Мусобақаларда натижалар
| Мусобақа | Ў | Ғ | Д | М | УГ | ЎГ | О |
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Осиё кубоги эгалари кубоги | 2 | - | - | 2 | 5 | 4 | 0 |
2000/2001-йилги мавсумда „Динамо Самарқанд“ ушбу турнирда қатнашган. Ушбу турнирга йўлланмани жамоа Ўзбекистон Кубогида финалгача етиб борганида қўлга киритган. „Осиё Кубок Эгалари Кубоги“ мавсум 2000/2001,Саралаш босқичи „Ғарбий Осиё зонаси“ 1-раунд (Марказий Осиё мини зонаси).
| Мавсум | Мусобақа | Босқич | Клуб | Уй | Сафар | Умумий
ҳисоб |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 2000/2001 | Осиё кубоги эгалари кубоги | Биринчи босқич | 2-3 | 3-4 | 5-7 |
Клубнинг эски логотиплари
Клуб стадиони

Динамо Самарқанд. ПФК ўз уй учрашувларини Самарқанддаги „Динамо Стадиони“да ўтказади. Стадион 1963-йили қуриб битказилган, ўша пайтда стадион сиғими 16.000 эди. Ушбу стадион 13.800 мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. 2012-йил реконструсия ишларидан олдин, бу стадион 16.000 мухлисни сиғдира оларди. 2012-йили стадион тўлиқ капитал реконструксия қилинган. Стадионда замонавий кийиниш хоналари, Душ кабиналари, Ҳакамлар учун махсус хона, Журналистлар хонаси, Кафе, Клуб Музейи, ВИП ва CИП ўринлар бор. Самарқанддаги „Динамо Стадиони“ Ўзбекистондаги энг яхши стадионлардан биридир.
1992-йилдаги, энг эсда қоларли воқеа сифатида Ўзбекистон Кубогининг финал учрашувини Самарқанд шаҳридаги „Динамо“ стадионига ўтказилиши бўлди. Илк марта ўтказилган мусобақа финалида „Динамо“ ўйингоҳида Наманганнинг „Навбаҳор“ ва Қўқоннинг „Темирйўлчи“ жамоалари финалга рўбарў келишиб, пеналтилар баҳсида наманганликлар зафар қучишган.
Ютуқлари
- Ўзбекистон чемпионати – Олий лигада 4-ўрин (2000).
- Ўзбекистон кубоги финалчиси – (1999/2000).
- Ўзбекистон Про лигаси :
- Чемпионлар (1): 2016 йил
Футболчилар
Жорий таркиб
- 2026-йил 9-март ҳалоатига кўра[3]
Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.
|
|
У21
Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.
|
|
У19
Клуб ҳодимлари
Клуб раҳбарияти ва маъмурияти
Фурқат Раҳимов – Клуб Президенти
Фирдавс Каримов – Вице Президент
Шуҳрат Рўзиев – Бош директор
Одил Зиётов – Маъмур
Мураббийлар штаби
2024-йилги мавсум учун мураббийлар штаби.
Вадим Абрамов – Бош мураббий[4]
Марат Мифтахутдинов – Ёрдамчи Мураббий
Дилшод Шарофутдинов – Ёрдамчи Мураббий
Абдусаттор Раҳимов – Дарвозабонлар мураббийи
Анвар Исмоилов – Дарвозабонлар мураббийи
Бошқарув тарихи
Тақдим этилган маълумотларда кичик ноаниқликлар бўлиши мумкин.
| Йил | Тренер |
|---|---|
| 1961-йил | |
| 1962—1979-йиллар | маълумот йўқ |
| 1976-йил | |
| 1980—1981-йиллар | |
| 1982—1984-йиллар | |
| 1985-йил (1-босқич) | |
| 1985—1986-йиллар | |
| 1987—1988-йиллар | |
| 1989-йил | |
| 1990-йил (1-давра) | |
| 1990-йил (2-босқич) | |
| 1991-йил | |
| 1992-йил | |
| 1993-йил (1-босқич) | |
| 1993-йил (2-босқич) | |
| 1994—1997-йиллар | маълумот йўқ |
| 1998—2000-йиллар | |
| 2000—2002 | |
| 2003-йил | |
| 2004—2006 | маълумот йўқ |
| 2007—2008-йиллар | |
| 2008—2010 | |
| 2010—2011 | |
| 2011—2012 | |
| 2012-йил | |
| 2013-йил (1-босқич) | |
| 2013—2014-йиллар | |
| 2014—2015-йиллар | |
| 2015-йил | |
| 2016-йил | |
| 2016-йил | |
| 2017-йил | |
| 2017-йил | |
| 2018 | |
| 2018—2019 | |
| 2019 | |
| 2020 | |
| 2020[5] | |
| 2020 | |
| 2021-йил[6] | |
| 2022 | |
| 2022 | |
| 2022—ҳ. в. |
Машҳур Футболчилари

Владислав Батурин
Равшан Дўрмонов
Игнатий Нестеров
Андрей Акопянс
Иван Нагаев
Баҳодир Насимов
Александр Клецков
Олег Горвиц
Жаъфар Ирисметов
Илҳом Юнусов
Ҳамза Жабборов
Равшан Бозоров
/
Евгений Сафонов
/
Муҳсин Муҳаммадиев
Шуҳрат Жабборов
Элшан Гамбаров
Карим Исроилов
Давид Ония
Андрий Мелничук
Андрей Ерохин
Владимир Киликевич
Денис Романенко
Рақобат
Самарқанд „Динамо“си Ўзбекистондаги энг йирик мухлислар армиясидан бирига эга. Жамоанинг деярли ҳар бир ўйинида 13800 томошабинга мўлжалланган „Динамо“ стадиони тўлиб-тошган.
Самарқанднинг „Динамо“ жамоасининг асосий рақиби шу номли шаҳар ва қўшни Бухоро вилоятининг асосий жамоаси „Бухоро“ клуби ҳисобланади.
Айни пайтда „Динамо“ ва „Бухоро“ мухлислари ўзаро дўстона муносабатларга эга бўлиб, агар мамлакатнинг бошқа клублари ўйинда севимли клубига рақиб бўлишса, ҳар икки жамоани бир-бирига яқинлаштиради.
Самарқанднинг „Динамо“ ва „Бухоро“ жамоалари иштирок этган „Қадимий шаҳарлар дербиси“ мамлакатимизда жуда машҳур. Ҳар икки клуб ҳам Ўзбекистон ва дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири – Самарқанд ва Бухоро шарафини ҳимоя қилади. Жамоалар ўртасидаги ўйинлар ажойиб ўтмоқда ва мухлислар ўртасида сотиб олинган.
Самарқанднинг ҳам ўзига хос „Самарқанд дербиси“ борки, бу камдан-кам учрайди. Агар „Динамо“, „Шердор“ ва „Спартак“ клублари, шунингдек, шаҳарнинг кичик ва унчалик таниш бўлмаган клублари ўзаро тўқнаш келса, ўйин норасмий тарзда худди шундай мақомга эга .
Самарқанд „Динамо“сининг кўплаб тахаллуслари бор: „Самарқандликлар“; „Йўлбарслар“ – шаҳар гербида ҳам акс эттирилган клуб ва Самарқанд шаҳрининг рамзи; „Старогородцй“ (ўзбекча: Кўҳна шаҳарликлар) – Самарқанднинг қадимийлигига ишора; бошқа тахаллуслар ҳам бор.
Ҳомийлари
Ургут шаҳрида жойлашган „Ургаз cарпет“ маъсулияти чекланган жамият клуб ҳомийси ҳисобланади компания йирик гилам ишлаб чиқариш кластери ҳисобланади.
Манбалар
- ↑ „АРХИВ. 2009 йилги "Динамо" - "Бунёдкор" учрашуви ёхуд "Лой жанги-2"“. 2023-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-май.
- ↑ „Архив. "Динамо-1999"дан кимларни танидингиз?“. 2023-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-май.
- ↑ „Динамо жамоаси таркиби“. ПФЛ.УЗ. Қаралди: 2026-йил 9-март.
- ↑ „Расман: Вадим Абрамов «Динамо» билан шартнома имзолади“. 2022-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-сентябр.
- ↑ „Расмий хабар: Сергей Лушчан - «Динамо» бош мураббийи“. 2022-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-сентябр.
- ↑ „Ҳаким Фузайлов - «Динамо» бош мураббийи“. 2022-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-сентябр.
- ↑ „Суперлигага олиб чиққан мураббий билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи бўлган "Динамо" Ҳаким Фузайлов билан дўстона хайрлашди“. 2022-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-сентябр.
- ↑ „"Динамо" бош мураббийи истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига маҳаллий мутахассис тайинланди“. 2022-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-сентябр.
- ↑ „"Жамоа ўзгаришга муҳтож. Раҳбариятдан ва самарқандлик мухлислардан узр сўрайман". Андрей Шипилов "Динамо"дан истеъфога чиқишини маълум қилди“. 2022-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-сентябр.
Ҳаволалар
- ФC Динамо Самарқанд (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-04-04 санасида архивланган) (ўзб.) Клуб расмий сайти
- ФC Динамо Самарқанд (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-05-08 санасида архивланган) (ўзб.) Жамоанинг норасмисмий сайти
- ФC Динамо Самарқанд (рус.) Жамоанинг норасмий сайти
- ФC Динамо Самарқанд (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-12-18 санасида архивланган) (ингл.)
- ФC Динамо Самарқанд (ингл.) Соccерwай.cом сайтидаги профил
- ФC Динамо Самарқанд (ингл.) Натионал-фоотбалл-теамс.cом сайтидаги профил