Diogen

Диоген (қадимги юнонча: Διογένης), Диоген Синоплик (Διογένης ὁ Σινωπεύς) ёки Диоген Киник (Διογένης ὁ Κυνικός) (милоддан аввалги 412- ёки 404-йил, Синоп — милоддан аввалги 323-йил, Коринф)[1] — юнон файласуфи. Киниклар мактабининг йирик вакили. Антисфен шогирди. Сивилизацияни, хусусан давлатни инкор этган, жамиятни, инсониятни ибтидоий ҳолатига қайтишга даъват қилган. Ўзини дунё фуқароси („космополит“) деб атаган, одамларнинг табақага бўлинишини танқид қилган. Турмушда ҳар қандай ортиқчаликларни рад этиб, фақат зарурий эҳтиёжларни қондириш билангина чекланишни ўз бурчи деб билган; у хотинлар ва болалар умумий бўлишини талаб қилган ва бирон ахлоқ устун бўлиб туришини тан олмаган. Диоген киник шарм-ҳаёсизлик ва бебошлик тимсолига айланди. Диоген тўғрисида турли-туман латифалар бор. Ривоятларга кўра, у бочка ичида яшаган.
Манбалар
- ↑ Лаëртиус, Диогенес (1925). „Тҳе Cйниcс: Диогенес“. Ливес оф тҳе Эминент Пҳилосопҳерс. 2-жилд. Лоэб Cлассиcал Либрарй.
Адабиётлар
- Ўзбекистон миллий энсиклопедияси, 1-жилд, Тошкент, 2000-йил.
| Файласуф ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |