Disklash
Дисклаш, тупроқни дисклаш — ернинг устки ҳайдалма қатламини дискли борона ва юмшатгичлар (лушчилник) билан ишлаш. Д.да тупроқни юмшатиш, майдалаш, аралаштириш ва қатламни юза ағдариш ишлари бажарилади. Чимли ерларда ажриқ ва шунга ўхшаш ўтларни йўқотиш, чим палахса кўчмаслигини олдини олиш мақсадида ер ҳайдашгача ўтказилади. Суғорма деҳқончилик шароитида қумоқ тупроқларда Д. ер ҳайдашдан олдин ёки далани экин экишга тайёрлашда; палахсали шудгорни ишлашда, ҳали етилмаган ерни баҳорги ҳайдовдан сўнг ёки баҳорги бороналаш кечикканда, оралиқ экин экиш учун ёзги шудгор вақтида 10—12 см чуқурликда ўтказилади. Ҳайдалган бедапояларда қайта кўкарган ўт ва бедаларни йўқотиш, эски бедапояларда тупроқ аэрациясини яхшилаш, шунингдек, янги пояларни кўкартириш учун Д. яхши самара беради. Бироқ, илдизпояли бегона ўт босган ерларни экишдан олдин Д. даланинг янада ўт босишига олиб келади (илдизпоя майдаланиб, далага ёйилиб кетади).
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |