Disperslash
Дисперслаш (лотинча: „дисперго“ — сочаман, ёяман) — қаттиқ жисмлар ва суюқликларни теварак-атрофдаги муҳитда ўта майдалаб, дисперс тизимлар (кукун, суспензия, эмулсия) ҳосил қилиш. Суюкдикларни газларда (ҳавода) дисперслаш тўзитиш деб, суюқликларда дисперслаш эса эмулсиялаш деб аталади. Саноатда қаттиқ жисмлар ҳар хил конструксияли тегирмонларда, товуш ва ултратовуш вибраторларида дисперсланади. Суюкликларни дисперслаш учун ҳар хил гомогенизаторлар (бир жинсли эмулсия ҳосил қилувчи аппаратлар) қўлланади. Лабораториялар ва дорихоналарда ҳовончалар кўп ишлатилади. Дисперслаш семент, пигмент, тўлдиргич, ун, озиқ-овқат ва ем-хашак консентратлари олишда, заҳарли кимёвий моддалардан фойдаланишда, суюқ ва қаттиқ ёқилғиларни ёқишда ва бошқа кўпгина технология жараёнларида қўлланади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |