Диссонанс (лотинча: диссоно - уйғунлашмай, мосланмай янграйман) (мусиқада) — товушларнинг бир-бирига нисбатан ҳамоҳангсиз янграши. Акси — консонанс. Кичик ва катта секунда ва септималар, барча камайтирилган ҳамда орттирилган интерваллар Д. ҳисобланади. Мазкур интерваллардан ҳатто бирортасини ўз таркибига олган а к -кордлар ҳам Д. кўптовушликлар туркумига киради. Шарқ мусиқа назариясидаД. интерваллар мутанофир, мунофират бўъдлар дейилади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил