Distribyutor
Дистрибютор, дистрибутор (инг. дистрибутиор — тақсимлаш) — минтақавий (маҳаллий) бозорларда муай-ян турдаги товарларни кўтара сотиб олиш ва сотиш билан шуғулланувчи фирма ёки тадбиркор. Д. товар ишлаб чиқарувчи корхона билан тузилган узоқ муддатли шартнома асосида ўз номидан ва ўз ҳисобидан иш юритади. Махсус Д.лик битимида тайёр маҳсулотни со-тув олдидан кўрсатилган хизмат учун товарнинг кўтара нархига қўйиладиган устамалар меъёри, товарнинг кўтара нархидан чегирма, товар партиясининг ҳажми ва уни етказиб бериш тартиби; тўлов турлари ва б. акс этади. Ус т ама (чегирма)лар Д.нинг даромад манбаи ҳисобланади. Д. товарни сотишдан ташқари маркетинг хизматини кўрсатади, шунингдек, сотиб олинган техник жиҳозлар, ускуналар (мас, компютерлар ва унинг ёрдамчи жиҳозлари)ни ўрнатиш, ишга тушириш, улардан фойдаланишга ўргатиш, эҳтиёт қисмларни сотиш, таъмирлаш ва бошқа. ишларни ҳам бажариши мумкин. Бундай хизматлар Д.лик хизмати дейилади. Д. тар-моғининг асосий ваколатхонаси Бош Д. ҳисобланади. Бош Д. товар ишлаб чиқарувчи корхонанинг муайян бозордаги асосий вакили ҳисобланади ва тайёр маҳсулотни сотиш шу вакил оп-кали ёки корхонанинг ўз агентлик тармоғи орқали амалга оширилади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |