Dmitriy Aliyev
Дмитрий Сергеевич Алиев (русча: Дмитрий Сергеевич Алиев; 1999-йил 1-июнда туғилган) — россиялик фигурали учувчи. 2020-йилги Европа чемпиони ва 2020-йилги Россия миллий чемпиони, 2017-йилги Ўсмирлар даражасидаги Жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори, 2016—2017-йилги ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финали чемпиони, 2016-йилги ўсмирлар Олимпиадасининг икки карра совриндори ва икки карра (2016, 2017) ўсмирлар ўртасидаги Россия миллий чемпиони.
| Дмитрий Алиев | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Тўлиқ исми | Дмитрий Алиев |
| Давлат |
|
| Бўйи | 174 см |
| Олдинги мураббийлари | Лидия Родионова, Вячеслав Максимов |
| Хореографи | Олга Глинка |
| Шахсий рекордлари | |
| Умумий натижа | 272.89 |
| Қисқа дастур | 101.49 |
| Эркин дастур | 184.44 |
Фаолияти
Алиев 2014—2015-йилги мавсумда Ўсмирлар даражасидаги Гран-при сериясида дебют қилган.
Любляна, Словения ва Япониянинг Аичи шаҳарларида бўлиб ўтган мусобақаларда бронза медаллари билан тақдирланган Алиев ўсмирлар даражасидаги Гран-при финалида учинчи ўринни эгаллади. Ўзининг катта халқаро дебютини амалга ошириб, 2014-йилда ИСУ Чалленгер серияси бўлган „Голден Спин оф Загреб“ мусобақасида ўнинчи ўринни эгаллади. Ўсмирлар сафига қайтган Алиев 2015-йилги Россия ўсмирлар чемпионати ва 2015-йилги Европа ёшлар олимпия қишки фестивалида бронза медалларини қўлга киритди.
Катталар тоифасида мусобқада қатнашган Алиев 2015-йилги Халқаро Ниcе кубогида бронза, 2015-йилда CС Таллинн Тропҳй мусобақасида кумуш медал билан тақдирланган. Декабр ойида Барселонада бўлиб ўтган 2015—2016-йилги Ўсмирлар даражасидаги Гран-при финалида америкалик Натҳан Чендан кейин иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медални қўлга киритди. Ўша ойнинг охирида Алиев 2016-йилда Екатеринбургда бўлиб ўтган Россия чемпионатида олтинчи ўринни эгаллади, январ ойида Челябинскда ўтказиллган ўсмирлар ўртасидаги биринчи миллий чемпионликни қўлга киритди.
Алиев 2021-йилги CС Финландиа Тропҳй мусобақасида қатнашиб, бронза медалини қўлга киритди. Кейинги ҳафтада у 2021-йилги Будапешт Тропҳй мусобақасида иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритди. Унинг Гран-придаги биринчи топшириғи дастлаб 2021-йилги Хитой кубоги мусобқасида иштирок этиш эди, бироқ мусобқа бекор қилинганидан сўнг Алиев 2021-йилги Туринда бўлиб ўтган Гран Премио д’Италиа турнирига тайинланди. У мусобақада тўққизинчи ўринни эгаллади. Дмитрий Алиев 2021 Интернатионаух де Франcе мусобақасида қатнашиб бешинчи ўринни эгаллади.
Алиев 2022-йилги Россия чемпионатида тўққизинчи ўринни эгаллади.
Дастурлар
| Мавсум | Қисқа дастур | Эркин дастур |
|---|---|---|
| 2021 - 2022 |
|
|
| 2020 - 2021 |
| |
| 2019 - 2020[1][2][3] |
|
|
| 2018 - 2019 |
|
|
| 2016 - 2017 |
|
|
| 2015 - 2016 |
|
|
| 2014 - 2015 |
|
|
Манбалар
- ↑ „Руссиа’с Дмитри Алиэв рефрешед ҳеадинг инто неw сеасон“ (инглизча). Голден Скате (30-июл 2019-йил). Қаралди: 31-июл 2019-йил.
- ↑ Дмитрий Алиев. Показательные выступления. Скате Америcа. Гран-при по фигурному катанию 2019/20 (инглизча), қаралди: 2020-01-21
- ↑ Дмитрий Алиев. Показательные выступления. Чемпионат России по фигурному катанию 2020 (инглизча), қаралди: 2020-01-21