Dmitriy Chernov
Дмитрий Константинович Чернов (1839, Петербург – 1921, Ялта) – металлургия ва металлшунослик соҳалари бўйича рус олими, ҳозирги замон металлшунослиги асосчиси, рус металлургия ва металлшунослари йирик илмий мактабини яратган. Петербург амалий технология интини тугатган (1858), шу интда ўқитувчилик қилган (1859—1866), Петербург ггўлат қуйиш здида муҳандис бўлиб ишлаган (1866-йилдан), Донбассда тоштуз конлари қидириш билан шуғулланган (1880—1884), Петербургда Денгиз техникаси комбинатида ишлаган (1884-йилдан). Чернов 1889-йилдан Михайлов арт. академиясида профессор.
| Дмитрий Константинович Чернов | |
|---|---|
| Дмитрий Константинович Чернов | |
![]() | |
| Таваллуди |
1-ноябр 1839-йил |
| Вафоти |
2-январ 1921-йил (81 ёшда) Ялта, Таурида губернаторлиги, РСФСР |
| Касби | Металлург |
Асосий илмий ишлари металларга термик ишлов бериш масалаларига дойр. Чернов пўлатни қаттиқ ҳолатда қиздирганда ва совитганда унинг фазавий узгаришини кашф этди, шу жараёндаги критик нуқтани аниқлади. Пўлатни қиздиришда юз берадиган ичкиполиморфик ўзгаришларни таъминлайдиган нуқта „Чернов нуқтаси“ деб аталади. Чернов пўлат қуймасининг кристалланиши ва структураси назариясини ишлаб чиқди. Унинг металларга дойр олиб борган тадқиқотлари ҳозирги замон металлшунослиги ва пўлатни термик ишлаш масалаларини илмий ва амалий жиҳатдан асослаб берди. Черновнинг металлургия техникасини такомиллаштиришга доир ишлари жуда муҳим.
Манбалар
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
