Дмитрий Анатолиевич Козаченко (украинча: Дмитро Анатолійович Козаченко; 1982-йил 11-январ, Киев, СССР) – дарвозабон ампуласида ўйнайдиган украиналик футболчи. Халқаро тоифадаги спорт устаси (2001-йилдан).

Дмитрий Козаченко
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1982-йил 11-январ (1982-01-11) (44 ёш)
Таваллуд жойи Киев, Украина ССР, Совет Иттифоқи
Бўйи 1.84 м
Амплуаси Дарвозабон
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1998 РВУФК Кйив
1998–1999 Оболон Кйив

Футболчилик фаолияти

Киевнинг „Смена“ футбол мактаби тарбияланувчиси. Биринчи мураббийи – Михаил Лабузов. Дмитрий фаолиятини майдон ўйинчиси сифатида бошлаган, аммо орадан вақт ўтиб дарвозабонга айланган.

Профессионал фаолиятини пойтахтнинг „Оболон“ клубида бошлаган. Жамоадаги дебютини 1999-йил 17-октябрда „Ахтйрский Нефтяник“ га қарши ўйинда (1:1) ўтказган. Шундан сўнг у Полтаванинг „Ворскла-2“ ва Бровариянинг „Нафком“ клубларида ўйнаган.

19 ёшида Дмитрий Б серияда ўйнаган Италиянинг „Сиэна“ жамоасига ўтган, аммо бошқа дарвозабонлар билан рақобатда омади юришмаган[1]. Кейин у „Нафком“ клубига қайтган.

2005-йилнинг қишида дарвозабон Зоря Луганск жамосига кўчиб ўтган. Жамоа таркибида 62 та ўйин ўтказган. 2007-йил феврал ойида у Таврия Симферопол жамоасига кўчиб ўтган[2]. Дмитрий жамоада бор йўғи 2 та ўйин ўтказган ва эркин агент сифатида Қозоғистоннинг „Атирау“ жамоасига ўтган[3][4]. 2008-йилнинг декабрида Дмитрий клубни тарк этган[5]. 2010-йилда Ўзбекситон олий лигаси вакили Қаршининг Насаф клуби билан шартнома имзолаган. Тез орада у биринчи лигага ўтган „Александрия“ клуби билан шартнома измолаган. 2014-йил март ойида дарвозабон Кировоград Звезда жамоасига кўчиб ўтган[6].

2015-йил баҳорида дарвозабон Магдалиновканинг „ВПК-Агро“ ҳаваскорлар клубида ўйнай бошлаган[7].

2015-йилнинг ёзида Дмитрий Энергия клубига (Новая Каховка) кўчиб ўтган.

Козаченко пеналти тепа оладиган кам сонли украиналик фаол дарвозабонлардан бири ҳисобланади[8].

Жамоадаги фаолияти

2001-йилда у Пекиндаги ёзги Универсиадада талабалар жамоаси таркибида иштирок этган ва мусобақада Украина терма жамоаси кумуш медалларни қўлга киритган. Универсиада ғолиби бўлгач Дмитрий, халқаро спорт устаси унвонига сазовор бўлган[9].

Шахсий ҳаёти

Козаченко олий маълумотли, у Республика олий жисмоний тарбия мактабини, Переяслав-Хмелницкий номидаги педагогика университетини тамомлаган[10]. Оилали[11].

Ютуқлари

  • ОФК кубоги 2011 ғолиби.
  • 2001-йилда Пекиндаги Универсиаданинг кумуш медали совриндори.
  • 2011-йил Ўзбекистон чемпионати кумуш медали совриндори.
  • 2010-йилги Ўзбекистон чемпионатининг бронза медали совриндори.
  • 2011-йилги Ўзбекистон кубоги финалчиси [12] .
  • 2006-йил Украина Биринчи лигаси ғолиби
  • Украина Биринчи лигасининг бронза медали совриндори (2): 2002, 2005.
  • Иккинчи лига ғолиби (2): 1999-йил („Б“ гуруҳи), 2001-йил („Б“ гуруҳи).

Манбалар

  1. ↑ „На просмотре в «Таврии» экс-голкипер итальянской «Сиены»“. 2008-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 17-ноябр.
  2. ↑ „«Таврия» подписала Кузнецова и Козаченко“. 2007-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 17-ноябр.
  3. ↑ „Козаченко покинул «Таврию»“. 2008-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 17-ноябр.
  4. ↑ „Экс-голкипер «Зари» и «Таврии» уехал в Казахстан“. 2008-йил 8-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 17-ноябр.
  5. ↑ „Пятый украинец покинул «Атырау»“. 2014-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 17-ноябр.
  6. ↑ „Дмитро Козаченко та Ігор Чередніченко — гравці «Зірки»“. 2014-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 25-март.
  7. ↑ „Рекордсмен чемпионата Украини дебютировал на аматорском уровне“. 2018-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-июл.
  8. ↑ „«Пенальти пробил вратарь»“. 2018-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 25-январ.
  9. ↑ „Футбольные легенды Украины. Часть ІІІ“. 2012-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-ноябр.
  10. ↑ „Профиль на неофициальном сайте СК «Таврия»“. 2008-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 17-ноябр.
  11. ↑ „Дмитрий Козаченко: «Настроен на серьёзную работу»“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 17-ноябр.
  12. ↑ „Протокол финального матча на Кубок Узбекистана «Пахтакор» — «Насаф»“. 2018-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 25-январ.

Ҳаволалар