Dmitriy Lixachev
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Дмитрий Сергеевич Лихачев [1906.15(28).11, Петербург - 2001, СанктПетербург] — рус адабиёцҳуноси, жамоат арбоби, академик (1970). 1928-йилда Ленинград университетини тугатди. Рус адабиёти институти (Пушкин уйи)да (ИГА)... илмий фаолиятини бошлаган. 1954-йилдан шу институтда қад. рус адабиёти бўлими мудири, Ленинград университети профессор (1946—1955). 1928—1932 йилларда репрессияга учраган. Лихачев Х—ХВИИ асрлар рус адабиёти ва маданияти тарихчиси сифатида рус адабиёцҳунослигининг муҳим назарий масалалари билан шуғулланиб келган ("Игор жангномаси", 1950; "Қадимги рус адабиётида инсон", 1958; "Андрей Рублев ва Епифаний Премудрий давридаги Рус маданияти", 1962 ва бошқалар). Лихачевнинг қадимги рус адабиётининг пайдо бўлиши, унда инсон ҳарактерининг тасвирланиши, адабий йўналишлар, жанр ва услуб тизимларининг ташкил топиши ҳақидаги асарларида адабиёт, халқ ижоди ва тасвирий санъат узвий алоқада ўрганилган: "Қадимги рус адабиёти поэтикаси" (1979), "Рус табиати ҳақида қайдлар" (1981), "Ўтмиш—келажакка" (1985). "Матншунослик" асарида матншуносликнинг мустақил фан эканлигини исботлаб берди. Лихачевнинг мазкур монографияси ва бошқа тадқиқотлари ўзбек матншунослик фанининг шаклланишига маълум даражада таъсир кўрсатди[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |