Dmitriy Novakov
Дмитрий Викторович Новаков (1970-йил 12-октябр, Новосибирск) – ўзбек ва рус рассоми, ҳайкалтарош, график рассом[1].
| Дмитрий Викторович Новаков | |
|---|---|
| Таваллуди |
1970-йил 12-октябр |
| Таълими | Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти |
| Касби | Рассом, ҳайкалтарош |
Ҳаёти
Дмитрий Викторович Новаков 1970-йил 12-октябрда Новосибирск шаҳрида талабалар оиласида туғилган. У ёшлигида Тюмен вилояти Ишим шаҳрида Г. И. Шарапов раҳбарлигидаги болалар рассомлик мактабини тамомлаган. Дмитрий Новаков 1992-йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг „Чизмачилик, чизмачилик ва меҳнат фани ўқитувчиси“ мутахассислиги бўйича тамомлаган[2]. Йиллар давомида Дмитрий Новаков мактаб ўқитувчиси, дизайнер, ҳайкалтарош ва экскурсия бўйича гид бўлиб ишлаган. У 1996-йилдан буён ижодий ва кўргазмали фаолият билан шуғулланади.
Ҳайкалтарошлик фаолиятини 2003-йилда бошлайди.
Унинг кўплаб график ва ҳайкалтарошлик асарлари шахсий кўргазмалари мавжуд. Дмитрий Викторович Новаков асарлари АҚСҲ, Австралия, Германия, Англия, Финландия , Туркия, Япония, Жанубий Корея, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардаги шахсий коллексияларда, шунингдек, Россия, Япония ва Туркиядаги музей коллексияларида сақланади.
Дмитрий Викторович Новаков 2002-йилда Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмасининг аъзосига айланган.
У 2004—2005-йилларда Ўзбекистон Бадиий академияси графика сексияси раиси вазифасини бажарувчи лавозимига эришган.
Дмитрий Викторович Новаков 2008-йил декабр ойида Россия фуқаролигини олади. У 2014-йил май ойидан бошлаб Санкт-Петербургда яшаб, ишлай бошлайди.
Ижодий фаолияти
Дмитрий Новаков 1999-йилда Очиқ Жамият Фонди Ёрдам Жамғармаси доирасида ўтган „Ҳанс Чристиан Андерсеннинг эртак мавзулари бўйича график ишлари кўргазмаси“ лойиҳаси билан санъат ва маданият соҳасидаги танлов ғолиблари қаторига кирган. 2004-йилда Дмитрий Новаков „Иқтибос“ мукофотига сазовор бўлди ва Япония пойтахтиТокио шаҳрида „Ёмиури халқаро мултфилмлар танлови“ бўлими танловида медал билан тақдирланган.
2004-йилда йилнинг энг яхши график рассоми сифатида Ўзбекистон Бадиий академияси график бўлимининг иккита мукофоти – „Маэстро“ ва „Олтин қалам“ соҳиби бўлди.
2004-йилдан буён Ишим шаҳар тарих ва санъат музейи билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Дмитрий Новаков 2004-йилдан 2008-йилгача Ишим тарих ва санъат музейи учун „Тавба“, „Илҳом“, „Марям“ ва бошқа ҳайкалтарошлик композицияларини яратди. 2005-йилда муаллиф ўзининг 17 та график асарини Ишим тарих ва санъат музейига совға қилган.
Кўргазмалари
Йиллар давомида Дмитрий Новаков кўплаб кўргазмаларда қатнашади. У ўзининг Илк шахсий кўргазмасини 1999-йилда Тошкентдаги Сергей Есенин музейида ташкил этади.
Дмитрий Викторович Новаков „Ҳанс Чристиан Андерсеннинг эртак мавзулари бўйича график ишлари кўргазмаси“ кичик грандлар танловида қатнашиб, ғалаб қозонади.
У ўзининг биринчи халқаро кўргазмасини 2000-йилда ўтказади. „Очиқ эшиклар куни“ кўргазмаси АҚШнинг Жоржия штатида бўлиб ўтади.
Дмитрий Викторович Новаков 2001—2003-йилларда Болалар китоблари учун энг чиройли иллюстрациялар бўйича „Бологнафиэре“ халқаро танловида (Болоня, Италия) иштирок этади.
2002-йилда Тошкентдаги Замонавий санъат марказида бўлиб ўтган „Акварел, чизмачилик“ кўргазмасида иштирок этади.
Шунингдек, у Хайрия лойиҳаларида, тасвирий санъат асарлари кўргазмасида иштирок этиб, савдодан тушган маблағни касал болаларни даволашга йўналтиришда фаол қатнашади. (Полша Республикаси элчихонаси, Тошкент, Ўзбекистон).
Дмитрий Викторович Новаков Тошкент шаҳридаги Марказий кўргазмалар залида „Арт-синтез“ графика кўргазмасини, Тошкент шаҳридаги А.Назаров номидаги тиббиёт марказида иккинчи шахсий график кўргазмасини ташкил этган.
У 2003-йил Тошкент шаҳри Марказий кўргазмалар залида „Ҳозирги пластиклик“ номли учинчи шахсий график кўргазмасини ҳам уюштирган.
Манбалар
- ↑ „Дмитрий Новаков - Гиннй Мосс Ротҳwелл“. www.моссротҳwеллфинеарт.cом. 2025-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Человек эпохи Возрождения“. www.галлерй.ру. 2023-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-ноябр 2023-йил.