Дмитрий Гаврилович Пустобаев (1927-йил 11-июн, Мўйноқ тумани, Қорақалпоқ Автоном Совет Социалистик Республикаси, Ўзбекистон ССР — 1986-йил 20-декабр, Краснодар, Краснодар ўлкаси, РСФСР) – совет жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони. РСФСР Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигининг Краснодар ўлкаси, Красноармейский тумани „Приазоврисстрой“ трестининг 11-сонли кўчма механизациялашган колоннаси устаси[1].

Дмитрий Пустобаев
Таваллуди 11-июн 1927-йил
Вафоти 20-декабр 1986-йил
Краснодар, Краснодар ўлкаси, РСФСР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Партияси КПСС
Унвони
Мукофотлари

Биография

Дмитрий Пустобаев 1927-йил 11-июнда Мўйноқ тумани маъмурий маркази Мўйноқ қишлоғида туғилган[1][2]. Миллати рус[1].

Улуғ Ватан уруши йилларида Қизил Армия сафига ҳарбий хизматга чақирилиб, танк ҳайдовчиси бўлиб хизмат қилган. 1951-йилда захирага ўтказилгандан сўнг, Дмитрий Гаврилович Пустобаев Кубанда қолади ва Красноармейский совхозига (маркази Октябрский қишлоғи) ишлашга кетган. Дастлаб Дмитрий Пустобаев механизатор, 1956-йилда эса Алексей Майтренко совхоз директори лавозимига тайинлангандан кейин совхозда жадал қурилиш ишлари бошланади ва Дмитрий Пустобаев кранчиликка ишга ўтади. Дмитрий Пустобаев асосан уйлар, чорвачилик фермалари ва бошқа хўжалик иншоотларини юклаган ҳамда ташиган[1]. 1960-йилларнинг бошларида Дмитрий Пустобаев Кубанда шоли майдонларини ташкил қилиш учун яратилган „Приазоврисстрой“ трестининг 11-сонли кўчма механизациялашган колоннасига экскаватор оператори бўлиб ишга киради. Кўп ўтмай, Дмитрий Пустобаев Краснодар ўлкасининг Красноармейский, Славянский ва Калининский туманларида Азов текисликларини ўзлаштириш, ботқоқларни қуритиш ва шоли майдонларини яратиш бўйича ишлаган экскаваторлар гуруҳини бошқарган[2]. Унинг 6 кишидан иборат бригадаси машинистлари сменали коэффициэнтни ошириб, кунига 20—22 соат тўхтамасдан ишлаб, 1969-йилда икки йиллик режани бажарганлар. Бригада аъзоларининг режали профилактика ишларига катта эътибор қаратилгани туфайли ҳар бир экскаваторнинг ишлаш муддати ошган. Дмитрий Пустобаев бригада аъзолари билан биргаликда „Ковровец“ экскаваторида кўп меҳнат қилишган, ушбу экскавот ковши билан 1970-йилда 8-беш йилликнинг (1965—1970) режадаги 143 минг ўрнига 280 минг куб метрдан ортиқ тупроқ олиб ташлашган. Дмитрий Пустобаев бригадасининг тажрибаси КПСС Краснодар ўлкаси қўмитасининг 10-пленумида (1970) муҳокама қилиниб, амалиётда фойдалинишда маъқулланган[1].

СССР Олий Совети Президиумининг 1971-йил 8-апрелдаги фармони билан қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдаги натижалар ҳамда давлатга деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини сотиш бўйича беш йиллик режани бажаришда эришилган улкан муваффақиятлари учун Дмитрий Гаврилович Пустобаега Ленин ордени, Ўроқ ва Болға олтин медали билан Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони берилган. Бригадир Дмитрий Пустобаев 10 дан ортиқ экскаватор машинистларини шахсан ўзи индивидуал тарзда тайёрлаган.

КПСС ХХВ сездига делегат этиб сайланган (1976)[3]. РСФСРда хизмат кўрсатган мелиоратор (02.02.1970)[2].

Умрининг охирги йилларида ўлка маркази Краснодар шаҳрида яшаган. 1986-йил 20-декабрда вафот этган[1].

Дмитрий Пустобаев Ленин ордени (04.08.1971), медаллар, шу жумладан „Меҳнатда ўрнак кўрсатганлик учун“ (23.06.1966), СССР халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасининг олтин медали билан тақдирланган[1].

Манбалар