Шчербаков Дмитрий Иванович (1893.1.1, Новозибков, ҳозирги Брянск вилояти — 1966.25.5, Москва) — геолог ва геокимёгар, СССР Фанлар академияси академик (1953). В.И. Вернандский ва А.Е.Ферсманнат шогирди. Таврия (ҳозирги Симферопол) университетни тугатган (1922). 1928—38 йилларда Тожикистон—Помир, сўнгра Ўрта Осиё экспедицияларида ишлаган. 1930—38 йилларда М.В. Ломоносов номидаги геокимё институти, 1938—41 йилларда СССР Фанлар академияси Геология фанлари институтида ишлаган. Бутуниттифоқ минерал хом ашёси институтида сектор илмий раҳбари (1943—48). СССР Фанлар академияси геологиягеография фанлари бўлими акад,котиби (195363). 1963 йилдан СССР Фанлар академияси Руда конлари геологияси, петрография, минералогия ва геокимё институтида илмий раҳбар, Ўрта Осиё, Кавказ, Кола ярим орол, Байкал ортида геологик тадқиқотлар олиб борган. Илмий ишлари нодир элементларга бағишланиб, Қирғизистонда сурма ва симоб, Қорақумда табиий олтингугурт, Кавказда молибден, волфрам ва мишяк конларини очишда асос бўлиб хизмат қилди. Давлат мукофоти лауреати (1965). Ниобий ва тантал силикати Ш. номи билан шчербаковит деб аталган.