Dmitro Timchuk
| Дмитро Борисович Тимчук | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
27-июн 1972-йил Чита, РСФСР, СССР |
| Вафоти |
19-июн 2019-йил (46 ёшда) Киев, Украина |
| Қўшин турлари | Украина Қуролли кучлари, Украина миллий гвардияси |
| Хизматдаги йиллари | 1991—2012 |
| Унвони | подполковник |
Дмитро Борисович Тимчук (украинча: Дмитро Борисович Тимчук; 1972-йил 27-июн, Чита, РСФСР, СССР — 2019-йил 19-июн, Киев, Украина) — украиналик ҳарбий ва сиёсий журналист. Украина Қуролли кучларининг захирадаги подполковниги[1]. „Ахборот қаршилиги“ (украинча: Інформаційний спротив) гуруҳи координатори[2], „Ҳарбий-сиёсий тадқиқотлар маркази“ жамоат ташкилоти раҳбари[2][3], 2008-йилдан „Флот-2017“ онлайн нашри бош муҳаррири[4][5]. Халқ фронтидан Украина Олий Радасининг ВИИИ чақириқ депутати. Тимчукнинг ўзи ва „Ахборот қаршилиги“ гуруҳи Қримнинг Россия томонидан аннексия қилиниши ва Украина шарқидаги қуролли можаро ҳақида тезкор ахборот ёритиши, Россия ва президент Путин[6] ҳақидаги танқидий баёнотлари билан шуҳрат қозонган.
Биографияси
1972-йил 27-июнда Чита шаҳрида туғилган. Отаси ҳарбий бўлган. Болалиги Германия Демократик Республикасида ўтган, у ерда отаси 1978-йилдан 1983-йилгача Германиядаги Совет қўшинлари гуруҳида хизмат қилган. Ёшлиги Бердичивда (Житомир вилояти) ўтган. Бердичив политехника коллежини тамомлаган. Турли манбаларда келтирилган маълумотларга кўра[7][8][9], Дмитро Тимчук 1995-йилда Лвов олий ҳарбий-сиёсий билим юртининг ҳарбий журналистика факултетини тамомлаган. Житомир вилояти оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган маълумотларга кўра, Тимчук Лвов олий ҳарбий-сиёсий билим юртининг журналистика факултетида ўқиган, кейин ўқишини Киевга кўчирган ва бу ерда ҳаво мудофааси кучлари газетасида, кейин эса Украина миллий гвардияси бош қўмондонлиги ва Мудофаа вазирлигининг турли таркибий бўлинмаларида ишлай бошлаган[4]. Кенг тарқалган маълумотларга кўра, 1995—1997-йилларда Тимчук ҳаво мудофааси кучларида хизмат қилган. 1997-йилдан 2000-йилгача Миллий гвардия штабида ишлаган. 2000-йилдан 2012-йилгача Украина Мудофаа вазирлигининг турли тузилмавий бўлинмаларида ишлаган[5][10][11]. Иш сафарлари давомида Тимчук Ироқдаги (уч марта), Ливан ва Косоводаги БМТ тинчликпарвар кучларининг Украина контингентига ташриф буюрган[4][5].
2014-йилда Украинада бўлиб ўтган навбатдан ташқари парламент сайловларида „Халқ фронти“ партиясидан ВИИИ чақириқ Украина халқ депутати этиб сайланган[12][13]. 2018-йил 1-ноябрда Украинанинг 322 фуқароси, жумладан Дмитро Тимчукга нисбатан Россиянинг шахсга оид санксиялари жорий этилади[14].
Ўлими
2019-йил 19-июн куни Тимчукнинг Киевдаги квартирасида бошидан ўқ жароҳати билан жасади топилади[15][16]. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўлимнинг учта версиясини кўриб чиқмоқда: ўз жонига қасд қилиш, қотиллик ва қуролга эҳтиёцизлик билан муносабатда бўлиш[6]. Асосий версия ўз жонига қасд қилиш[17].
Журналистикадаги фаолияти
2014-йил 2-мартдан Дмитро Тимчук „Ахборот қаршилиги“ гуруҳининг координатори бўлган бўлиб, гуруҳнинг вазифаси „Россиянинг Украинага бостириб кириши“ тўғрисидаги тезкор маълумотни олиш, қайта ишлаш (текшириш) ва тарқатиш ҳамда Россиянинг ахборот таъсири қарши туриш ҳисобланган[2]. Бу фаолияти туфайли Дмитро Тимчук Украинадаги энг машҳур блогерлардан бирига айланади. 2014-йил октябр ҳолатига кўра, Тимчук Фаcебоокда 220 минг обуначига эга бўлган[8]. 2017-йилнинг июл ойида обуначилар сони 240 мингдан ошган. 2016-йил 3-августда Украина ахборот сиёсати вазирининг собиқ ўринбосари Татяна Попова депутатлар Дмитро Тимчук, Антон Герашченко ва Андрий Тетерук журналистларга босим ўтказганлигини айтади. Попова Миротворес веб-сайти фаолиятини сақлаб қолиш тарафдори эканлигини, лекин сайтда журналистлар ҳақидаги маълумотларининг чиқарилишига қатъиян рози эмаслигини билдиради[18][19][20][21]. 2016-йилда Дмитро Тимчук Москва патриархиясининг Украина православ черковига қарши қаратилган 4511-сонли қонун лойиҳасининг ҳаммуаллифларидан бирига айланади[22]. Тимчук черковни Украина давлатчилигига қарши ташвиқот билан шуғулланганликда, уларнинг вакилларини пойтахтнинг марказидаги Киев-Печерск лаврасида Украинага қарши адабиётларни сотишликда айблайди. Тимчукнинг сўзларига кўра, 2014-йилнинг баҳоридан бошлаб Донбассдаги православ черковларида „қуроллар ташийдиган ва ортадиган базалар“ яратилган. Яна унинг сўзига кўра, жангарилар учун шифохоналар ҳам бор бўлиб, Украина хавфсизлик хизмати россияпараст тўдаларни бошқарган руҳонийларни ҳибсга олган. Шунигдек, Тимчук қонунчиликнинг ўзига хос хусусиятлари туфайли уларнинг Украинага қарши ҳар қандай ҳаракатларига карт-бланш мавжудлиги, уларни сепаратизм учун жавобгарликка тортиш оддий фуқаро ёки амалдордан кўра анча қийин эканлиги ҳам билдиради[23]. 2018-йил октябр ойида Константинопол патриархининг Украина православ черковига томос (фармон) бериш нияти сабабли Рус православ черкови ва Москва патриархиясининг Украина православ черкови ҳамда Константинопол патриархияси ўртасидаги муносабатлар кескинлашганини Тимчук ўз саҳифасида эълон қилади. Яна Фаcебоок ижтимоий тармоғида Россия раҳбариятининг Украина православ черкови, Киев-Печерск ва Святогорск лавра иерархларини „радикал ва қуролланган миллатчи жангариларнинг“ ҳаракатларидан жисмоний ҳимоя қилиш мақсадида Россия махсус кучларидан фойдаланиш мақсади ҳақида маълумот берган[24][25].
Мукофотлари
- Мукофот қуроли Форт-17 Р травматик тўппончаси.
- ИИИ даражали „Жасорат учун“ ордени (2019-йил 27-июн, вафотидан кейин).
Манбалар
- ↑ „Треба готуватись до збройної агресії на сході України - підполковник Тимчук“ (ук). www.фаcенеwс.уа (2014-йил 25-март). 2014-йил 21-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 12-июл.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Дмитрий Тымчук. „Дмитрий Тымчук составил справку по группе «Информационное Сопротивление»“ (ру). Фаcебоок (2014-йил 5-март). 2019-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 12-июл.
- ↑ „Дмитрий Тымчук“ (ру). Грани.ру. 2014-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 12-июл.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 „Дмитро Тимчук, який представляє «Інформаційний спротив», родом з Бердичева“ (ук). Зҳитомир.инфо (2014-йил 28-апрел). 2014-йил 24-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 12-июл.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 „Дмитрий Тымчук“ (ру). «Украинская правда». 2014-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 12-июл.
- ↑ 6,0 6,1 Тимчук умер: все подробности о гибели нардепа в Киэве // Обозревател, 19.06.2019
- ↑ „Тымчук Дмитрий Борисович“ (ру). лига.нет (2014-йил 28-апрел). 2017-йил 30-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-июл.
- ↑ 8,0 8,1 „Тымчук Дмитрий“ (ру). 2000.уа (2014-йил 15-октябр). 2018-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-июл.
- ↑ „Тымчук Дмитрий Борисович“ (ру). «Левый берег» (2014-йил 1-декабр). 2017-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-июл.
- ↑ „Тымчука поздравили «веселые дегенераты» Царёва“ (ру). политкуҳня.инфо (2014-йил 27-июн). 2014-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 12-июл.
- ↑ „Тымчук Дмитрий Борисович“ (ру). фаcенеwс.уа (2014-йил 2-май). 2014-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 12-июл.
- ↑ „Виборчий список. Політична партія "НАРОДНИЙ ФРОНТ"“ (ук). Офіційний сайт ЦВК України. 2017-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 5-октябр.
- ↑ „Позачергові вибори народних депутатів україни 26 жовтня 2014 року. Протокол Центральної виборчої комісії про результати виборів народних депутатів україни у загальнодержавному багатомандатному виборчому окрузі. «10» листопада 2014 року“ (ук). Офіційний сайт ЦВК України. 2014-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 5-октябр.
- ↑ „Под экономические санкции России попали 127 нардепов — Чесно“. Украинская правда (2018-йил 1-ноябр). 2018-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 1-ноябр.
- ↑ „Найден застреленным нардеп Тымчук“. Украинская правда. 2019-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 19-июн.
- ↑ „Киевская полиция сообщила новые обстоятельства гибели депутата Тымчука“. Цензор.нет (2019-йил 19-июн).
- ↑ „"Неделю не выходил из дома": в прокуратуре назвали основную версию гибели Тымчука“ (ру). www.униан.нет. 2019-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 21-июн.
- ↑ „Татьяна Попова обвинила Тымчука, Тетерука и Геращенко в давлении на журналистов“ (ру). ҳ.уа (2016-йил 3-август). Қаралди: 2017-йил 19-июл.[сайт ишламайди]
- ↑ „Попова обвинила депутатов Геращенко, Тетерука и Тымчука в давлении на журналистов“ (ру). ҳвйля.нет (2016-йил 3-август). 2016-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 19-июл.
- ↑ „Попова звинуватила Геращенка, Тетерука і Тимчука у тиску на журналістів“ (ру). «112 Украина» (2016-йил 3-август). 2017-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 19-июл.
- ↑ „Скандал с отставкой у кума Порошенко: Попова назвала имена виновных“ (ру). «Апостроф» (2016-йил 3-август). 2022-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 19-июл.
- ↑ „УПЦ Московського патріархату хочуть надати особливий статус // Газета.уа, 11.10.2016“. 2019-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-июн.
- ↑ „Тимчук пояснив, чому потрібно контролювати церкву у час війни // Газета.уа, 11.10.2016“. 2019-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-июн.
- ↑ „Относительно спецоперации РФ по «защите православных в Украине». 19.10.2018“. 2020-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-июн.
- ↑ Як наші ЗМІ та эксперти обвинуватили співробітника Константинополскої Патріархії, що начебто він намагався „отруїти“ патр. Варфоломія. 01.09.2018