Dogʻiston
Доғистон, Доғистон Республикаси — Россия Федерацияси таркибидаги республика. Майдони 50,3 минг км2. Аҳолиси 2120 минг киши (1999). Пойтахти — Махачқала ш. 41 туман, 10 шаҳар ва 17 шаҳарча бор.
Доғистон Республикаси агул. Республика Дагъустан озарбайжонча: Дағыстан Республикасы дар. Дагъистала Республика кум. Дагъыстан Республикасы лез. Республика Дагъустан лак. Дагъусттаннал Республика ног. Дагъыстан Республикасы рут. Республика Дагъустан таб. Дагъустандин Республика сах. Республика Дагъустан чеченча: ДегИэстан Республика | |
|---|---|
| Шиор: Доғистон мадҳияси | |
|
| |
| Пойтахт | Махачқала |
| Энг катта шаҳар | Махачқала |
| Расмий тил(лар) |
аварча агулча озарбайжонча дарғинча қумиқча лақча лезгинча нўғойча русча рутулча табасаранча татча сахурча чеченча |
| Етакчилар | |
| Муҳаммадсалом Муҳаммедов | |
| Муҳаммад Абдуллаев | |
| Майдон | |
• Бутун |
50,270 км2 |
• Сув (%) |
0,4 |
| Аҳоли | |
• 2013-йилги рўйхат |
2,946,035 |
| • Зичлик | 58,6/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC+4 |
| Қисқартма | ДА |
Давлат тузуми
Доғистон — республика. Давлат ҳокимиятининг олий органи — Давлат Кенгаши. Қонун чиқарувчи органи — парламент (Халқ мажлиси). Ижроия ҳокимият — ҳукумат.
Табиати
Доғистон Шимолий Кавказ тоғларининг шарқий қисмида жойлашган. Шарқда Каспий денгизига туташади. Қирғоғи (уз. 530 км) кам парчаланган. Релефи жиҳатидан Доғистон ҳудуди 4 қисмга бўлинади: Пасттекислик қисми — Каспий бўйи пасттекислигининг жануби-ғарби (бу ҳудуднинг анчагина қисми океан сатҳидан паст), Тоғ этаклари, Ички тоғли Доғистон — кенг плато ва камбар тизмалардан иборат. Бал. 2500 м гача. Дара ва канон кўп. Энг чуқури Сулак дарёсида (1800 м гача). Баланд тоғли Доғистон — Катта Кавказнинг Бош тизмаси ёки Сувайирғич тизма ва унинг Ён тизмаси. Доғистоннинг энг баланд жойи — Бозордюзю чўққиси (4466 м). Доғистон заминида фойдали қазилмалардан нефт, ёнувчи газ, тошкўмир, олтингугурт, мергел, кварс кумлари, 200 дан ортик, минерал булоқ бор. Иқлими умуман иссиқ ва қуруқ. Январнинг ўртача температураси пасттекисликда 1,4° дан —3° гача (тоғларда —5° дан —11° гача), июлда 24° гача. Йилига пасттекисликнинг шимоли-шарқида 200–300 мм, тоғларда 600–800 мм ёғин ёғади. Асосий дарёлари: Терек, Сулак, Самур. Терек ва Сулак дарёлари этакларида кўл кўп. Тупроғи пасттекислик ва тоғ этакларида каштан тупроқ, баландроқда тоғ қоратупроғи, тоғ-ўрмон ва тоғ-ўтлоқи тупроқлари. Пасттекисликда ва тоғ этакларининг қуйи қисмида чўл шувоқ-шўра, чала чўл бошоқли-шувоқ ўсимликлари ўсади. Тоғ ён бағирларида асосан дуб, граб, қорақайин, қайин, қарағай ўрмонлари мавжуд. Баланд тоғли жойларида доғистон такаси, безоар эчкиси, элик, тоғ эчкиси, қўнғир айиқ, асл буғу, баъзан қоплон ва б. сут эмизувчилар учрайди. Қушлардан тоғ куркаси (улар), каклик, бургут ва б. яшайди. Каспий денгизидан турли хил балиқ овланади.
Аҳолиси
Республикада авар, рус, дарғин, қўмиқ, лазгин, лак, озарбайжон, табасаран, тат, чечен, нўғай ва б.лар яшайди. Шаҳар аҳолиси — 44%. Муҳим шаҳарлари: Махачқала, Дарбанд, Хасавюрт.
Тарихи
Доғистон ҳудудида одам палеолит давридан бошлаб яшаб келади. Мил. ав. 1-минг йилликнинг охирларида Доғистон аҳолиси Озарбайжон ҳудудида вужудга келган йирик давлат — Кавказ Албанияси фуқаролигига ўтган. Мил. ИИИ асрда жанубий Доғистонни сосонийлар босиб олган. ИВ асрга келиб Каспий соҳилларини гуннлар эгаллаган. 664 йил Доғистонни араблар эгаллаб, аҳоли ислом динини қабул қилган. ХИ аср ўрталарида Озарбайжонни ва Доғистоннинг кўпгина қисмини салжуқийлар босиб олди. ХИИ аср охирида Авар хонлиги деган йирик давлат вужудга келди. ХИИИ асрнинг 20-йилларида Доғистонга мўғуллар бостириб кирди ва мамлакат узоқ йиллар Олтин Ўрда зулми остида яшади. Марказлашган рус давлати ташкил топгач (ХВИ аср ўрталарида), Россиянинг Доғистонга қизиқиши ошди. 1722-йил Пётр И қўшинлари Доғистоннинг денгиз соҳилларини босиб олди. Ганжа шартномаси (1735) дан сўнг бу жойлар Эронга топширилди. Гулистон сулҳ шартномаси (1813)га биноан Доғистон Россия қарамоғига ўтди. Аммо подшо ҳукуматининг мустамлакачилик сиёсати тоғликларнинг қўзғолонларига сабаб бўлди. ХИХ асрнинг 30-йилларида муридлик байроғи остида тоғликларнинг мустамлакачиликка қарши миллий озодлик ҳаракати бошланди. Ҳаракатга Доғистон ва Чеченистон имомлари — Ғози Муҳаммад, Ҳамзатбек ва Шомил раҳбарлик қилди. Кавказ урушлари (1817—64) натижасида қўзғолон бостирилди. ХИХ аср ўрталарида, айниқса 90-йилларда Доғистонда бочкасозлик, нефт ҳайдаш заводлари, арқон ва қоғоз фабрикалари, босмахона ва б. вужудга келди, ХХ аср бошларида корхоналар кўпайди. 1917-йил 1-декабрда Петровск-Портдаги митингда Шўро ҳокимияти ўрнатилганлиги эълон қилинди. Аммо, 1918—20 йилларда немис-турк қўшинлари ва оқ гвардиячилар уни босиб олдилар. 1920-йил март ойида қизил армия кучи билан Доғистонда яна Шўро ҳокимияти тикланди.
1920-йил 13-ноябрда Доғистон халқларининг фавқулодда қурултойида болшевикларнкнг тазйиқи билан Шўро мухториятини тузиш ҳақида қарор қабул қилинди. 1921-йил 20-январда Бутун Россия МИК декрети билан РСФСР таркибида Доғистон АССР ташкил қилинди. Шу даврдан то 1991-йил майгача Доғистондаги иқтисодий тараққиёт, маориф, фан ва маданиятнинг ривожи бир ёқлама йўлдан борди.1991-йил майдан Доғистон Республикаси деб номланди.
1970-йил 14-май куни Доғистонда қаттиқ зилзила бўлди. Табиий офат шаҳар ва қишлоқларга катта зиён етказди. Шу муносабат билан Ўзбекистон ҳам Доғистонда уй-жой қурилиши ишларида катта ёрдам кўрсатди. Доғистондаги "Ўзбекистон" микрораёни ўзбек ва Доғистон халқлари дўстлигининг рамзидир.
Хўжалиги. Саноат маҳсулотининг 80% озиқ-овқат, машинасозлик, енгил саноат (гиламдўзлик)га тўғри келади. Иқтисодиётида электр энергетика ва нефт чиқариш, қурилиш материаллари, кимё саноати ҳам муҳим рол ўйнайди. Энг йирик электр стансиялари — Чирюртов ГЕС, Гергебил ГЕС ва Чиркей ГЕС. Табиий газ қазиб олинади. Терек-Кума пасттекислигининг шим.да нефт ва газ конлари бор. Машинасозлик ва металлсозлик корхоналарида (Махачқала, Избербаш, Дарбанд, Қизилюрт, Буйнакск) металл қирқувчи станоклар, кема механизмлари, дизеллар, электротермик асбоблар, электротехника аппаратлари, сепараторлар, насослар, турли хил прибор ва автоматика воситалари ишлаб чиқарилади. Курилиш материаллари саноати йирик шиша заводи, уйсозлик комбинати ва темир-бетон конструксиялари здидан иборат. Кимё саноати корхоналари (Махачкала) лок, бўёқ ва шиша тола ишлаб чиқаради. Чирюртовда йирик фосфор тузлари заводи бор. Озиқ-овқат саноати ривожланган. Тўқимачилик (асосан ип ва жун газлама), трикотаж, тикувчилик, кўн-поябзал саноати ҳам мавжуд. Доғистон гилам тўқиш, заргарлик ва б. билан азалдан машҳур.
Қишлоқ хўжалиги боғдорчилик, токчилик ва ғалла (буғдой, арпа, маккажўхори, шоли) етиштиришга ихтисослаштирилган. Чорвачиликда қўйчилик асосий ўринни эгаллайди. Кўпроқ гўшт-жун берадиган қўйлар боқилади, майин жунли қўйлар ҳам кўп.
Темир ё'ллар узун 435 км, автомобил йўллари узунлиги 9600 км. Ҳаво транспорти Махачқалани бошқа шаҳарлар билан боғлайди. Махачқала йирик денгиз порти ҳамдир.
Соғлиқни сақлаш
Доғистонда 10 мингдан ортиқ ўринли касалхоналар, амбулатория-поликлиника ёрдами кўрсатадиган муассаса, 7,7 минг врач (10 минг кишига 40,1 врач) ишлайди. Бир неча санаторий ва дам олиш уйи, 100 га яқин шифобахш сув манбаи, Талги курорти ҳамда Махачкала, Ричалсув, Гуниб, Буйнакск каби оромгоҳлар бор.
Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари
295 мактабгача тарбия муассасасида 308 мингга яқин бола тарбияланади. 1589 умумий таълим мактаби (395 минг ўқувчи), 27 та махсус ўқув юрти (20,8 минг ўқувчи) бор. 5 олий ўқув юрти, жумладан Доғистон университети (1957-йил ташкил этилган; 8 мингга яқин талаба)да 27,3 минг талаба ўқийди. 842 оммавий кутубхона (6,4 млн. китоб ва журнал), 1066 клуб муассасаси, 8 музей (жумладан, Махачкаладаги тасвирий санъат музейи, С. Сталский уй-музейи ва бошқалар), 7 театр, 898 кино курилма бор. Доғистонда 20 илмий тадқиқот муассасаси ишлайди.
Адабиёти — кўп тилли (авар, лазгин, тат, нўғай ва бошқалар). Доғистон халқларининг қад. қўшиклари, ёдномалари, эртак, афсона, мақол ва ҳикматли сўзлари бу адабиётнинг яратилишига асос бўлган. Лакча "Парту Патима", "Нодиршох.нинг тормор этилиши ҳақида", аварча "Хочбар ҳақида қўшиқ", қўмиқча "Ойғози ҳақида қўшиқ" каби қўшиқларда халқларнинг жабр-зулмга ва Эрон босқинчиларига қарши кураши куйланади. ХВИИ—ХВИИИ асрларда халқ оғзаки ижодида бахшичилик санъати ривожланди. Ёзма адабиётда эса зуллисонайн ижодкорлар кўпайди (Ҳожи Муҳаммад ибн Муса ал-Қудутли, Ҳожи Довуд ал-Ўсиший, Муҳаммад ибн Али ал-Убрий ва бошқалар). Араб графикаси асосида "ажам" ёзуви пайдо бўлди (ХВИИИ аср).
ХИХ асрда Доғистон адабиётида демократик ғоялар чуқур илдиз ота бошлади (қўмиқ Йирчи Қозоқ, лазгин Етим Эмин, дарғин Умарла Ботирай ва Мунги Аҳмад, ругужилик авар Элдарилав, батлайчалик Тожутдин ва б. ижодида). Бу даврда лирика яна ўсди. Дарғин Суқур Қурбон, лак Маллей, авар Маҳмуд, қўмиқ шоирлари Анхил-Марин ва Патимат, лазгин Г. Алқодирий, лак Г. Гузунов ва Ю. Муркелинский, қўмиқ М. Албеков, М. Осмонов, Н. Ботирмирзаев каби ижодкорларнинг асарларида жамият турмушини ўзгартириш, таълимтарбия ҳақидаги илғор фикрлар илгари сурилган.
ХХ асрда С. Сталский, Ҳамзат Садаса, С. Габиев, Г. Саидов, 3. Ботирмирзаев, П. Нуров, А. Иминоғаев, Ҳожи Ахтинский, тлохлик Муҳаммад каби шоир ва ёзувчилар ижод қилди. Драма асарлари яратила бошлади (Г. Саидовнинг "Мискарлар", 3. Ботирмирзаевнинг песалари ва бошқалар). 20—30-йилларда авар 3. Гажиев, дарғин Р. Нуров, А. Иминоғаев, қўмиқ А. П. Салаватов, А. Магомедов, Б. Остемиров, Т. Бойбула-тов, лак И. Қурбоналиев, М. Чаринов, лазгин А. Фатахов каби ижодкорлар етук бадиий асарлар яратишди.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ҳ. Садаса, Қозия Али, А. Ғафуров, А. Ажиев, А. В. Сулаймонов, Ю. Хаппалаев каби шоирлар халқни фашистларга қарши курашга чақирди. Урушдан кейинги йилларда Доғистон адабиётининг кўлами кенгайди, хилма-хил бадиий шакл, услуб ва жанрлар вужудга келди. Д. халқ шоири Р. Ҳамзатов "Туғилган куним", "Қалбим тоғларда", "Тоғ қизи" каби достонлари, жўшқин шеърлари билан дунёга машҳур бўлди. Кейинги даврда Фазу Алиева, А. Саидов, С. Рабаданов, Г. Багандов, С. Изгияев, М. Отабоева, М. Аминовлар баракали ижод қилдилар. Доғистонда болалар адабиёти ҳам ривож топди (Р. Рашидов "Мен хуш кўрган болалар", "Овулимизга қиш келди"; Р. Ҳамзатов "Бобом"; 3. Гажиев "Водий қушчалари", "Қорбобо тоғда"; А. Магомаев "Бобо ва набира"; Д. Атнилов "Биринчи дарс" ва б. тўпламлар). Драматургияда ҳам етук асарлар юзага келди (М. Алиев "Рамазоновлар оиласи"; М. Гаирбекова "Учрашув"; А. Ажаматов "Келинлар"; Т. Хурюгский "Ошиқ Сайд"; А. Қурбонов "Қайтмаснинг тўйи"; Г. Рустамов "Райҳон" ва бошқалар). Д. адабиётида барча адабий жанрлар, жумладан, кинодраматургия (Аҳмаджон Абу Бакар "Булутлар тарқалди", "Адам ва Хева") ва адабиёцҳунослик ривожланган.
С. Сталский шеърлари, Р. Ҳамзатовнинг "Юксак юлдузлар" шеърлар тўплами ва "Доғистоним" асари ўзбек китобхонларининг ҳам мулки бўлиб қолди.
Меъморлиги ва тасвирий санъати. Узунлиги 40 км дан ортиқ Дарбанд мудофа истеҳкомининг тош деворлари ва қалъалари ВИ асрда барпо этилган. ВИИИ—ИХ асрларда араб меъморлигининг таъсири кучайди (Дарбанддаги жоме масжид). Доғистон меъморлиги асрлар давомида, асосан халқ меъморлиги асосида ривожланган (бу ерда яшовчи ҳар бир халқ ўзига хос меъморлик усулига эга). Тоғли жойларда овуллар узун тор йўлакли ва зинали кўчалардан иборат бўлиб, тошдан турар жой, жоме масжид ва б. қурилган. ХИВ—ХВ асрлар ва ХВИИ—ХВИИИ асрлардаги ёдгорликлар Озарбайжон меъморлигига яқин услубда барпо этилган, Дарбандда маҳаллий меъморлик мактаби шаклланган. 18— ХИХ асрларда уйлар тоғларда тошдан, текисликда сомонли лойдан қурилиб, асосан ички безагига (нақшлар, ёғоч ўймакорлиги ва бошқалар) аҳамият берилган.
ХХ асрда уйларнинг ташқарисини уймакори нақшлар билан безаш авж олган. ХИХ—ХХ асрларда Доғистонда рус классицизма. услубида бинолар барпо этилди. Кейинги даврда эски шаҳарлар қайта қурилди, кўплаб маиший-маъмурий ва турар жой бинолар (Махачқалада — ҳукумат уйи, меъмор А. М. Алхазов; "Доғистон" меҳмонхонаси, меъмор Г. Гримм; Драма театри, меъмор Г. Я. Мовчан ва бошқалар) замонавий услубда яратилди.
Доғистон ҳудудида неолит ва жез даврларига оид сопол буюмлар, нақшланган тошлар, бадиий металл буюмлар топилган. Ўрта асрларда тогдаги овулларнинг купи ҳунармандлик буюмлари ишлашда турли соҳалар бўйича ихтисослашган. Кўп туманларда гилам, гулдор пайпоклар жуда қадимдан тўқилади.
ХХ асрнинг 2-ярмида тасвирий санъат ривожланди. Рассомлардан М. А. Жамол, Ю. А. Мўллаев, ҳайкалтарош Х. Н. Асқарсарижа Доғистон тасвирий санъатига асос солдилар. 1950—60-йиллардан А. И. Августович, К. А. Мурзабеков, А. И. Шарипов, ака-ука Сунгуровлар каби рассомлар ижод қила бошлади. 1959-йил Махачқалада М. А. Жамол номидаги Бадиий санъат билим юрти очилган.
Мусиқада қаҳрамонликни куйлаш алоҳида ўринда туради. Меҳнат ва муҳаббатни мадҳ этиш одат тусига кириб қолган. Пуфлама созлардан — зурна, дудук, балабан, кшул, торли мусиқа асбобларидан — ёғоч-қўмуз, тара, тамур, саз, каманча, урма чолғулардан — теп, гавал, диплипито, шунингдек, баян, балалайка, мандолина, скрипка, гитара, кларнет каби хилма-хил чолғу асбоблари жўрнавозлигида куйлаш одат тусига кирган. Лезгинкалар билан бирга шўх рақслар кўп тарқалган. Устозона мусиқа намояндалари (лазгин ва лакларда — ошиқ, қўмиқларда — йирчи, аварларда — шоир, кочохон, дарғинларда — далалайла ёки уста)нинг ижоди анъанавий мусиқа санъатининг асосий қисмини ташкил этади.
Доғистонда мусиқа билим юрти, симфоник оркестр, халқ чолғу асбоблари оркестри, ашула ва рақс ансамбли, филармония, мусиқа билим юрти ва бир неча мусиқа мактаби мавжуд.
Театр санъати қўмиқ, авар, лазгин, лак, дарғин ва б. халқлар ижодидан ташкил топган. Пахлавон-акробатлар, дорбозлар, жонглёр ва халқ қизиқчилари ("домбайлар") санъати кенг тарқалган. 1914-йилда лезгинларнинг, 1915-йилда лакларнинг, 1916-йилда қумикларнинг ҳаваскор драма тўгараклари вужудга келди. 30-йилларда қўмиқ, лазгин, авар, лак мусиқали драма театрлари очилди. Шу театрларнинг ташкил топиши ва ривожланишида А. П. Салаватовнинг песалари, Р. Фатуевнинг "Тоғликлар", А. Ажаматовнинг "Ансор", М. Хуршиловнинг "Ўтган кунлар" каби асарлари муҳим аҳамиятга эга бўлди. Р. Ҳамзатовнинг "Тоғ қизи", Б. Айдаевнинг "Сулаймон Сталский", У. Мантаевнинг "Такдир", М. Сулаймоновнинг "Тоғдаги қалъа" ва б. песалари Доғистон театрининг кейинги даврдаги асосий маҳсулидир. Доғистон театр арбобларидан Б. М. Муродова, А. С. Курумов, С. А. Кухмазов, 3. Н. Набиева, Г. А. Рустамов, М. Р. Рашидхонов, Ш. Абдуллаев, М. Абдухолиқов, А. Қурбонова ва б. машҳур.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Россия оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |