Doʻha
Дўҳа, Ад-Дўҳа – Қатар давлатининг пойтахти. Арабистон ярим оролида, Форс қўлтиғи соҳилида жойлашган. Қатар ярим оролнинг шарқий қирғоғидаги йирик порт. Аҳолиси 410 минг киши (2000, шаҳар атрофи билан). Муҳим савдо маркази. Металлсозлик, семент, мебел, қурилиш материаллари, гилам, озиқ-овқат маҳсулотлари, ўғит ишлаб чиқарувчи майда корхоналар, иссиқлик электр стансияси, халқаро аҳамиятга эга аэропорт, кўплаб масжид ва мактаблар, университет бор. Денгиздан балиқ овланади, марварид олинади.
Дўҳа
الدوحة | |
|---|---|
|
Тепадан соат милига тескари йўналишда: тунги Доҳа силуэти; Wест Бай туманидаги замонавий бинолар; Амири Дивон, Қатар Амири идораси сифатида хизмат қилади; Соуқ Воқиф; Қатар Миллий музейи; Мушеиреб Доҳа шаҳар маркази; ва Катара маданият қишлог'и | |
| Давлат | Қатар |
| Муниципалитет | Дўҳа |
| Асос солинган | 1825-йил |
| Ҳудуд | |
| • Умумий | 132 км2 (51 сқ ми) |
| Аҳолиси (2020) | |
| • Умумий | 1 186 023 |
| • Зичлиги | 00 090/км2 (0 023/сқ ми) |
| Вақт минтақаси | УТC+3 (АСТ) |
| Веб-сайт | виситқатар.cом/доҳа |
Шаҳарда Қатар университети ва ҲЕC Парис мактаби кампуси жойлашган.
Этимология
Шаҳар номи арабча Ад-Даwҳа сўзидан келиб чиққан бўлиб, „катта дарахт“ деган маънони англатади[1].
География
Доҳа Қатар ярим оролининг марказий-шарқий қисмида, шарқда эса Форс кўрфази жойлашган[2]. У жанубда Ал-Вакра, ғарбда Ар Райян, шимоли-ғарбда Умм Салал ва шимолда Ад Дайян муниципалитетлари билан чегарадош.
Шаҳардаги ўртача баландлик денгиз сатҳидан атиги 3 метрни ташкил қилади. Мутлақ баландлик 15 метрдан ошади.
Шаҳарнинг майдони-158,72 км². Соҳил яқинидаги мелиорация шаҳар ҳудудига 400 гектарга яқин ер ва 30 километр қирғоқ чизиғини қўшди. Ҳамад халқаро аэропорти шаҳарга бириктирилган мелиоратив ерда жойлашган.
Шаҳар кўрфазнинг марказида сунъий Пеарл ороли жойлашган. Бундан ташқари, шаҳар қирғоқларида Палма, Шрао, Эл Сафия, Банана ва бошқалар ороллар ҳам бор[3].
Иқлим
Доҳа иқлими, бутун Арабистон ярим ороли каби, жуда иссиқ ва тропик чўл ҳисобланади. Ёз ойларида иссиқ максимал +40 °C дан ошади ва сояда ҳарорат кўпинча +45 °C ёки ундан юқорини ташкил этади. Энг юқори ҳарорат +50,4 °C 2010-йил 14-июлда қайд этилган. Ёзда ёғингарчилик кузатилмайди[4] .
Қиш ойларида ҳаво ҳарорати пастроқ, ёғингарчилик кам учрайди (йилига ўртача 76 мм ёғин тушади, бироқ баъзи йилларда ёғингарчилик умуман бўлмайди). Энг паст ҳарорат +5 °C 1992-йил 24-25-январда (икки марта кетма-кет) кузатилга[5] н.
Тарихи
Доҳа 1850-йилда ташкил этилган ва дастлаб Ал Бида деб номланган[6] . 1883-йилда Доҳада Шайх Қосим қўшинларининг турк қўшинларига қарши жанги бўлиб ўтган ва Усмонли қўшинлари мағлубиятга учраган[7][8].
1916-йилда Доҳа Буюк Британиянинг Қатар протекторатининг пойтахти бўлган. 1971-йилда Доҳа эса мустақил Қатар давлатнинг пойтахти бўлган.
1973-йилда Доҳада Қатар университети, 1975-йилда Қатар миллий музейи очилган. 1996-йилда эса арабча сунъий йўлдош телеканали Ал-Жазира Доҳадан эфирга узата бошланган.
Иқтисодиёт
Шаҳар нефт ва балиқчилик саноатининг маркази ҳисобланади. Доҳада Қатар Петролеум, Қатаргас ва РасГас каби мамлакатнинг энг йирик компаниялари штаб-квартираси жойлашган. Ҳозир Қатар ҳукумати нефт ва газ қазиб олишга қаратилган иқтисодиётдан узоқлашмоқда. Хусусан, Доҳа йирик авиация маркази сифатида кўрилмоқда.
Галлерй
-
Кечки Доҳа
-
Шератон Паркидан Доҳа Ғарбий кўрфазининг манзараси
-
Доҳа, Соуқ Воқифда баҳор фестивали
-
Доҳада тун
-
Шаҳарнинг бир қисмининг ҳаводан кўриниши
-
Катара маданият қишлог'идаги марказий майдон
-
Қатардаги почта биноси асосий Cорниче кўчасида жойлашган
-
Пеарл оролидаги Қанат маҳалласи
-
Ислом санъати музейидан Доҳа силуэти
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Манбалар
- ↑ Арабиан тиме мачине: селф-портраит оф ан оил стате. Андоза:Нп3. ИСБН 978-0434303502. . – „Тҳе wорд Доҳа ицелф ис саид то меан 'тҳе плаcе оф тҳе биг треэъ, ас элоқуэнт а cоммент ас анй он тҳе спарситй оф тҳе вегетатион ин Қатар, индеэд тҳроугҳоут тҳе Персиан Гулф генераллй, ин формер тимес.“.
- ↑ Рон Глуcкман. „Артифиcиал Исландс: Ин Дубаи, а wорлд, анд универсе оф неw реал эстате“. Глуcкман (2008-йил 1-май). 2015-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-июн.
- ↑ „Қатар исландс“. Онлине Қатар. 2015-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-июн.
- ↑ „Доҳа wеатҳер информатион“. Wундергроунд.cом (2010-йил 10-июн). 2011-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 27-июн.
- ↑ Мастерс, Жефф „Боливиа тиэс иц алл-тиме ҳеат реcорд“. Wеатҳер Ундергроунд. Др. Жефф Мастерс' WундерБлог. 2010-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 23-ноябр.
- ↑ „Ҳисториcал референcес то Доҳа анд Бидда бефоре 1850“. Тҳе Оригинс оф Доҳа Прожеcт. 2020-йил 14-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 19-май.
- ↑ „Ҳисториcал референcес то Доҳа анд Бидда бефоре 1850“. Тҳе Оригинс оф Доҳа Прожеcт. 2020-йил 14-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 19-май.
- ↑ Биллеcоcқ, Хавиэр Бегуин. Ле Қатар эт лес Франçаис: cинқ сиècлес де рécиц де вояге эт де техтес д'éрудитион. Cоллеcтион Релатионс Интернатионалес & Cултуре, 2003. ИСБН 978-2-915273-00-7.
- ↑ „Абоут Катара“ (эн-УС). Катара.нет. 2019-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 14-май.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |