Don juan
Дон жуан, Дон Хуан (Дон Жуан) -ўрта асрларда Европада яратилган кўпгина адабиёт ва санъат асарларининг қаҳрамони; маишатбоз, ахлоқий ва диний меъёрларни бузувчи, ҳаётини айш-ишратга бағишлаган рицар образи. Унинг биринчи бадиий талқинини испан драматурги Тирсо де Молинанинг "Севилиялик шўх бола ёки Тош меҳмон" (1630) песасида кузатиш мумкин. Ундаги Д. Ж. аёлларни йўлдан уришга устасифаранг , шаҳватпараст шахс. Бу образ ижтимоий жиҳатдан ғоят типик бўлганидан кўпгина ёзувчилар, мусиқачилар, рассомларнинг эътиборини тортган. Франсуз драматурги Молер ҳам Д. Ж. хақидаги халқ афсоналарини қайта ишлаб, "Дон Жуан" реалистик комедиясини (1665) яратди. Д. Ж. образига ХИХ асрдаги романтик ёзувчилар Э.Т.А. Гофман, А. Мюссе, инглиз шоири Ж. Байрон, рус шоири А. С. Пушкин ва б. ҳам мурожаат қилишган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |