Dorsa Derakhshani

Дорса Деракҳшани ((форсча: درسا درخشانی) 1998-йил 15-апрелда туғилган) — америкалик шахматчи[1]. У 2016-йилда аёл гроссмейстер ва халқаро шахмат устаси унвонларига сазовор бўлган.
Таълим
Деракҳшани 2022-йилда „Сент-Луис университетининг Магна Cум Лауде“ни тамомлаган[2]. Ҳозирда у Миссури университети, тиббиёт факултетига қабул қилинган.
Фаолияти
Дорса Деракҳшани 2012-йилда (У14 қизлар дивизионида)[3], 2013-йил ва 2014-йилда (У16 қизлар ўртасида) шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида учта олтин медални қўлга киритди[4]. У 2012-йил[5] ва 2014-йилларда "Осиё Миллатлар Кубоги"нинг аёллар дивизионида Эрон терма жамоасида ўйнаган[6].
Деракҳшани 2016-йилда ФИДЕ мураббийи унвонига ҳам эга бўлган[7] ва ФИДЕ аккредитациясидан ўтган мураббий ҳисобланади.
Деракҳшани 2019-йил июл ойида, Германиянинг Мüнчен шаҳридаги ТедхТалк анжуманида маърузачи бўлган. У „ТЕДхЁутҳ@Мüнчен“да тингловчиларга „Танлаш эркинлигига жиддий ёндашинг“ мавсусида маслаҳат берди[8].
Эрон шахмат федерацияси билан зиддият
2017-йил феврал ойида[9], Эрон шахмат федерацияси[10] Деракҳшани 2017-йилги Гибралтар шахмат фестивалида ўйнаганидан сўнг, „миллий манфаатлар“ туфайли Эрон терма жамоасида ўйнаш ёки Эрондаги ҳар қандай турнирда иштирок этишни тақиқлаган эди. У аллақачон Испаниянинг вақтинчалик резиденти эди. Унинг ФИДЕ устаси бўлган 15 ёшли укаси Борна ҳам худди шу турнирнинг биринчи даврасида исроиллик гроссмейстер Александр Хузманга қарши ўйнагани учун дисквалификация қилинди. Деракҳшани бунгача бир нечта турнирларда ҳижобсиз иштирок этган[11][12]. Деракҳшани ОАВ эътиборига жавобан фақат битта интервю берди[12]. У, шунингдек, 2017-йил охирида Тҳе Неw Ёрк Тимес учун мақола ёзди.
Қўшма Штатлардаги фаолияти
Тақиқланганидан сўнг, Деракҳшани Сент-Луис университетида биологияни тиббий йўлда ўрганиш учун жой олди, Сент-Луис университети шахмат жамоасида ўйнаш учун стипендия ютиб олди ва Сент-Луис аёл жамоаси сардорлигини олди (2019—2022-йиллар)[13]. Шу сабабдан, Деракҳшани 2017-йилда Америка Қўшма Штатлари терма жамоасида ўйнай бошлаган. Сент-Луис шахмат жамоаси 2017-йилги Панамерика коллежлараро шахмат чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. У 2018-йилда аёллар ўртасидаги шахмат бўйича, АҚШ чемпионатида иштирок этди ва охирги ўринни эгаллади[14]. 2019-йилда у Хитойнинг Тянжин шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон нуфузли университет шахмат танловида бронза медалини қўлга киритиш учун ўз жамоасига ҳамроҳ бўлди[15] ва у якка тартибда турнирда иккинчи ўринни эгаллади. У 2020-йилги аёллар ўртасидаги АҚШ чемпионатида учинчи ўринни эгаллади[16].
Деракҳшанининг энг юқори рейтинги 2016-йил июл ойида 2405 баллда эди[7].
Манбалар
- ↑ Плаер трансферс ин 2017 (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-02-04 санасида архивланган). ФИДЕ.
- ↑ Деракҳшани, Дорса. „Wҳй И Лефт Иран то Плай Чесс ин Америcа“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2017-йил 29-декабр). Қаралди: 2020-йил 26-март.
- ↑ „Асиан Ёутҳ Чесс Чампионшип 2012 Ундер 14 Гирлс“. www.чесс-ресулц.cом. Қаралди: 2017-йил 11-сентябр.
- ↑ Банжан, Приядаршан. „Асиан Ёутҳ Чампионшип“. Чесс Неwс. ЧессБасе (2014-йил 24-ноябр). Қаралди: 2017-йил 11-сентябр.
- ↑ „Асиан Натионс Чесс Cуп 2012 – Cомплете Линеупс“. Чессдом (2012-йил 17-май). Қаралди: 2017-йил 11-сентябр.
- ↑ „Чинесе мен cруш Виэтнам, Индиан wомен беат Иран-Б“ (ПДФ). Асиан Натионс Cуп Буллетин. 5-жилд. 2014-05-24.
- ↑ 7,0 7,1 Дорса Деракҳшани’с ФИДЕ cард
- ↑ Таке ёур фреэдом оф чоиcе сериоуслй | Дорса Деракҳшани | ТЕДхЁутҳ@Мüнчен (инглизча), қаралди: 2019-08-25
- ↑ Чесс продигй мовес wест то плай ҳижаб-фреэ, Тҳе Аустралиан, Оcтобер 10, 2017
- ↑ Ираниан Чесс Федератион
- ↑ Иран банс теэнаге чессплаерс фор „ҳарминг натионал интересц“, ЧессБасе, 21 Фебруарй 2017
- ↑ 12,0 12,1 Клеин. „Оустед Ираниан Плаер: 'Мй Wардробе Шоулд Нот Бе Анёне'с Бусинесс!'“ (эн-УС). Чесс.cом (2017-йил 28-феврал). Қаралди: 2020-йил 26-март.
- ↑ „Саинт Лоуис Университй Чесс“. Саинт Лоуис Университй. Қаралди: 2020-йил 18-май.
- ↑ Саинт Лоуис Чесс Cлуб, Паирингс & Ресулц — 2018 Wоменъс Чампионшип (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-05-16 санасида архивланган), усчессчампс.cом, Април 2018
- ↑ „提示“. 2020-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-август.
- ↑ „У.С Чесс Чампс 2020 — оффиcиал сите“. 2021-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-август.