Gurjistonlik David IV
Давид ИВ – (грузинча: დავით აღმაშენებელი) (1073-йил– 1125-йил 24-январ)– Багратионлар сулоласининг вакили бўлиб, Гуржистон қироллигини 1073-йилдан 1125-йилгача бошқарган. Гуржистон князликларини марказлашган яхлит давлатга бирлаштиришга асос солган йирик давлат арбоби. Д. "Қ." 1097-йил салжуқийларга солиқ тўлашни тўхтатиб, Грузиянинг мустақиллигини тиклаган. 1104-йил Кахети, Эрети ва б. шаҳарларни ўз ҳудудига қўшиб олган. 1122-йил Тбилисини ишғол қилган ва пойтахтни Кутаисидан Тбилисига кўчирган. Д. "Қ." черковдаги юқори лавозимни наслдан-наслга ўтказишга барҳам бериб, унга ҳукумат мансабдорларидан сайлаш тартибини жорий қилган. У зодагонларнинг кўнгилли лашкарларидан ташқари, бевосита подшога қарам бўлган доимий қўшин тузган (1118—20). Д "Қ.". қипчоқлар улуғ хонининг қизи — Гурандухтга уйланиб, 45 мингдан ортиқ қипчоқни аскарий хизматга жалб этган. Бундан ташқари у шаҳар, катта (шоҳ) кўчалар, кўприклар, қаср (сарой)лар, карвон саройлар қуришга, маориф ишларини ривожлантиришга катта аҳамият берган. Гелати ш.даги академияга асос солган. Унинг тараққийпарварлигини назарда тутиб "Қурувчи" деб ном берилган.
| Давид ИВ | |
|---|---|
| Гуржистон қироли. | |
|
Мансаб даври 1089-йил – 1125-йил | |
| Ўтмишдоши | Георге ИИ |
| Вориси | Деметриус И |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди | 1073-йил |
| Вафоти |
1125-йил 24-январ Тбилиси |
| Турмуш ўртоғи | Арманистонлик Русудан |
| Болалари | Деметриус И |
| Онаси | Элена |
| Отаси | Георге ИИ |
| Дини | Гуржистон православ черкови |
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |