Doza
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Доза (қадимги юнонча: δόσις – порсия, бўлак, улуш; бериш) – 1) тиббиётда – дори (препарат) нинг муайян миқдори. Дозани врач беморнинг ёшига, организмнинг индивидуал хусусиятларига, шунингдек, касалликнинг хилига ва кандай ўтаётганига қараб аниқлайди. Доза дорини организмга киритиш усулига ҳам боғлиқ. Бир маҳал ичишга мўлжаллангани галлик доза, бир кеча-кундузга мўлжаллангани суткалик доза деб аталади. Галлик ва суткалик доза фармакопея томонидан белгилаб қўйилган. Лекин баъзан оғир касалликлар (масалан, юқумли касалликлар) нинг ривожланишини тез тўхтатиш учун врач дорини галлик дозадан ортиқ (зарб) дозада буюриши ҳам мумкин. Суюқ дорилар дозаси қошиқ (ош қошиқ – 15 мл, десерт қошиқ – 7,5 мл, чой қошиқ – 5 мл) ва томчилар ҳисобида, қуруқ дорилар грамм ҳисобида кўрсатилади. Гормонлар, витаминлар, антибиотиклар ва айрим бошқа дорилар учун маълум таъсир бирлик (ТБ) қабул қилинган; 2) физикада ионловчи нурланиш дозаси – модданинг масса бирлигига узатиш учун мўлжалланган ионловчи нурланиш (у- ва рентген нурлар, электронлар, протонлар, нейтронлар, а-зарралар ва ҳоказо) энергияси. Модданинг масса бирлиги томонидан ютилган энергия ютилиш дозаси дейилади. Халқаро бирликлар тизими СИ да ютилиш дозаси Ж/кг да; тизимга кирмаган бирлиги рад (1 рад = Ю-2 Ж/кг)да ўлчанади. у- ва рентген нурланишнинг ионлаш ҳарактеристикасига экспозицион доза дейилади. Бундай доза ҳавонинг масса бирлигида ҳосил бўлган бир хил ишорали электр зарядлари сони билан аникланади. Экспозицион дозанинг СИ даги бирлиги Кл/кг ва тизимга кирмаган бирлиги рентген. Нурланиш доза си организмга зарарли таъсир этади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |