Uchuvchisiz uchish apparati


Учувчисиз учар қурулма:Учиқ(УУҚ; шунингдек, сўзлашувда „дрон“[1], от инглизча: дроне — трутен) — бортида учувчи одам бўлмаган учиш қурулмасидир. Бундай қурулмалар автоматик ёки узоқдан бошқарилади. УУҚ жосуслик ёки жанговар амалиётлар олиб бориши мумкин. Ноҳарбий вазифаларни ҳам бажаради, масалан ўт ўчириш, геологик қидирув ва ҳоказо.
Конструкцияси
УУАҚда учувчининг йўқлиги учувчили учоққа хос бўлган бир қатор чекловларни олиб ташлайди, бу уларнинг дизайнига катта таъсир кўрсатиши мумкин:
- УУҚ исталганча кичик ўлчамларда ясалиши мумкин, учувчи билан бошқариладиган қурулмаларни эса инсон массасидан енгилроқ енгил қилиб ясаб бўлмайди.
- УУҚда маневраларни бажаришда ортиқча юкланиш бўйича физиологик чекловлар мавжуд эмас, бу ҳам дизайнга таъсир қилиши мумкин.
- УУҚ учун ишончлилик талаблари камайиши мумкин, чунки бу инсон ҳаётига бевосита таҳдид солмайди.
- Учоқларнинг учиш вақти учувчи ҳаётни қўллаб-қувватлаш тизимларининг манбаи билан чегараланмайди.
Ўзбекистонда
Ишлаб чиқариш
2022-йил январда Мудофаа саноати давлат қўмитаси тасарруфида Учувчисиз авиация мажмуаларини илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилиб, унда халқаро техник талаб ва стандартларга тўлиқ жавоб берадиган „ЛОCҲИН“ номли учувчисиз учар қурулмаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Таъкидлаш ўринлики, икки хил мақсадда фойдаланишга мўлжалланган мазкур миллий лойиҳа Марказий Осиёда илк бор Ўзбекистонда ўзлаштирилди ва йўлга қўйилди. Марказ учувчисиз авиация мажмуаларини ишлаб чиқариш, йиғиш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун зарур йиғув жамланмалари, технологик ва махсус ускуналар, текшириш (тест лаборатория) мосламалари каби технологик жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.[2]
Харидлар
Америка Қўшма Штатларнинг „АэроВиронмент“ компанияси Ўзбекистонга 2019-йилда тўртта „РҚ-11 Равенмини ПУА“ учувчисиз учар қурулмани етказиб берган.[3]
Шунингдек, ушбу компания АҚШнинг ташқи ҳарбий сотуви (инглизча: Форигҳн Милитарй Сале) дастури доирасида „Пума 3 АЭ“ кичик учувчисиз учар қурулмаларини Ўзбекистонга етказиб беради. АҚШ армиясининг шартномалар бўйича қўмондонлигидан 8,54 миллион долларлик келишув бўйича учувчисиз учар қурулмалари 2022-йил 30-ноябргача етказилади.
АҚШ Мудофаа вазирлиги шартнома бўйича қанча „Пума 3 АЭ“ дрони тақдим этилишини ошкор қилмаган бўлса-да, „Шепҳард Дефенcе Инсигҳт“ бундай учқичнинг биттасини тахминан 225 000 долларга баҳолади. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистонга 38 га яқин учувчисиз учар қурулмалари келтирилади, деганидир.[4] П
Манбалар
| Викиомборда „Учувчисиз учар қурулмалар“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Учувчисиз учар қурулмалар тарихи (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-07-16 санасида архивланган) (ингл.)
Ҳаволалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ „Что такое дрон?“. дрономаниа.ру.
- ↑ ҳттпс://телегра.пҳ/Мудофаа-саноати-давлат-қомитаси-тасарруфида-Учувчисиз-авиация-мажмуаларини-илмий-ишлаб-чиқариш-маркази-ташкил-этилди-01-15
- ↑ ҳттпс://кун.уз/уз/неwс/2022/02/10/аэровиронмент-озбекистонга-пума-3-аэ-ҳарбий-дронларини-етказиб-беради
- ↑ ҳттпс://www.шепҳардмедиа.cом/неwс/ув-онлине/аэровиронмент-то-провиде-узбекс-wитҳ-пума-3-аэ/