Duala
Дуала — Камерун ғарбидаги шаҳар, Вури дарёси бўйида, Гвинея қўлтиғидан 21 км ичкарида. Соҳилбўйи провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 884 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Муҳим савдо, саноат, сиёсий ва маданий марказ. Мамлакатдаги энг катта океан порти, транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Д. орқали четга ёғоч, какао, кофе, палма ёнғоғи ва мойи, пахта, алюминий чиқарилади. Кемасозлик, металлсозлик, ёғочсозлик, озиқ-овқат, тўқимачилик, кимё саноати, поябзал корхоналари, ойна заводи мавжуд. Кўплаб савдо фирмалари ва банклар, Панафрика ривожланиш институти бор.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |