Муҳаммадали халфа Собир ўғли (Дукчи эшон, Мадали эшон (1856-йил Фарғона вилояти Чимён қишлоғи — 1898-йил 12-июн Андижон) — Андижон қўзғолониннг раҳбари.

Муҳаммадали халфа Собир ўғли
Таваллуди 1856-йил
Вафоти 1898-йил 19-май (42 ёш)
Андижон
Онаси Асалбиби

Биографияси

Дукчи эшон 1856-йил[манба керак] Фарғона вилоятининг Чимён қишлоғида, ўрта ҳол деҳқон ва ҳунарманд Муҳаммад Собир халфа оиласида дунёга келган. Аждодлари асли қашқарлик бўлган. 10 ёшларида ота-онаси билан Мингтепа (ҳозирги Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳудуди) яқинидаги Тожик қишлоғига кўчиб келишган. Муҳаммадали халфа Собир ўғли мустақил ўқиб, ислом илмини, араб ва форс тилларини ўрганган.

1876-йилда акаси Муҳаммадсоқи билан Пойтуғда яшовчи нуфузли уламо Султонхон тўра эшон хизматига кириб, унинг энг яқин шогирдига айланган. Пахсакашлик ва дук (йик)чилик билан шуғулланган, табиблик ҳам қилган.

Муҳаммад халфа Собир ўғли 1886—1888-йилларда Маккага бориб, ҳаж амалини бажарган. Туркий тилда „Ибрат улғофилийн“ („Ғофиллар учун ибрат китоби“) асарини ёзган. Асар панднасиҳат тарзида бўлиб, тасаввуф ғоялари тарғиб қилинган.

Дукчи Эшон қўзғолони

Ҳукм қилинганларнинг аксарияти Фарғона водийси ва ҳозирги Қирғизистон жанубидаги Чотқол, Ақси ва Кетмен-Тўбедаги тоғли ҳудудлардаги қирғизлар эди. Улар орасида таниқли шоир-импровизатор ва бастакор Тўқтўғул Сотилганов (1864—1933) ҳам бор эди, у сиёсий душманлари томонидан қўзғолонда иштирок этганликда айбланиб, Кетмен-Тўбе водийсида сохта айблов билан қамоққа ташланган. У 1905-йилда Иркуцк шаҳри яқинидаги Куитун қишлоғидаги Сибир қамоқхонасидан қайтиб келди.

Муҳаммадали халфа Собир ўғли Асака, Шаҳрихон, Марғилон, Ўш аҳолиси, хусусан, чорвадор қавмлар ўртасида обрў-эътиборли бўлган. Бу вақтда унинг минглаб муридлари бор эди. 1879-йилда у турк султони Абдулҳамид ИИ га мактуб ёзиб, Фарғона водийсида Россия империяси юритган мустамлакачилик сиёсатини қоралайди ва дипломатик йўллар орқали 11 ёшли ҳали тахтга чиқмаган Россия императори Николай ИИга таъсир қилишини сўрайди. :)

Бу даврда улкадаги мустамлакачилик сиёсати туфайли кенг меҳнаткашлар оммаси ғоят қашшоқлашибгина қолмай, миллий ва диний қадриятлар ҳам оёқ ости қилина бошланган эди. Маҳаллий аҳоли ҳуқуқсизлик, зулм ва зўравонликдан азоб чекарди. Халқ норозилигининг жиловлаб бўлмайдиган даражада кучайиб кетганлигини кўрган Муҳаммадали халфа Собир ўғли Фарғона вилоятининг турли бўлисларидан келган вакиллар билан кенгаш ўтказиб, бир вақтда қўзғолон кўтаришга чақирди. Лекин бошқа жойга унча ёйилмай, тезда мағлубиятга учради.

Қўзғолон 1898-йил 17-майда Андижон ҳарбий лагерига ҳужум қилишдан бошланди. Ҳудудни руслардан тозалаш ва илгари мустақил бўлган Қўқон хонлигини тиклашни мақсад қилган Муҳаммадали „муқаддас уруш“га одамларни чақирди ва чор Россиясига 2000 киши билан қарши чиқди. Аммо унинг қўшини Андижон шаҳридан шаҳар ташқарисида рус 20-чи қатор баталони томонидан тўсилди ва мағлубиятга учради. Ўша 2000 кишидан 546 нафари судга тортилди[1]. 19-майда кечқурун Муҳаммадали халфа Собир ўғли қўлга олиниб, 5 та яқин сафдоши билан Андижонда дорга осилган.

Ҳукм қилинганларнинг аксарияти Фарғона водийси ва ҳозирги Қирғизистон жанубидаги Чотқол, Ақси ва Кетмен-Тўбедаги тоғли ҳудудлардаги қирғизлар эди. Улар орасида таниқли шоир-импровизатор ва бастакор Тўқтўғул Сотилганов (1864-1933) ҳам бор эди, у сиёсий душманлари томонидан қўзғолонда иштирок этганликда айбланиб, Кетмен-Тўбе водийсида сохта айблов билан зиндонга ташланган ва 1905-йилда Иркуцк шаҳри яқинидаги Куитун қишлоғидаги Сибир қамоқхонасидан қайтиб келган.

Дукчи Эшоннинг 81 ёшлик онаси Асалбиби, оила аъзолари — Тожибиби Мақсудҳожи қизи ва унинг икки қизи Неъматпошшо ва Ҳамробиби, Иснорабиби Абдужалил қизи ва унинг ўғли Абдужалил, Руқиябиби Исмоил қизи ва унинг ўғли Абдураҳим, шунингдек, акаси Муҳаммадсоқи ва унинг ўғли Мусурмонқул Пенза губерниясига 6 йилга Пензага сургун қилинган[2]. Эшоннинг мол-мулки, жумладан 755 та нодир қўлёзма китоблари мусодара қилинган. Мингтепа қишлоғи тўплардан ўққа тутилиб, ўрнида рус эркаклари учун „Русское село“ қасабаси (посёлкаси) қурилган.

Андижон қўзғолони мустамлакачилик зулмига қарши бўлса ҳам, Муҳаммадали халфа Собир ўғли бошчилигидаги қўзғолончилар диний ғоялар (жиҳод ва ғазовот) билан майдонга чиқишган эди[3].

Дукчи Эшон бошчилигидаги Андижон қўзғолони  Чор Россияси маъмурлари ва ҳарбийлари томонидан бостирилиб, Мингтепа ўлкаси яксон қилиниб, халқи қатлиом этилиб, уйлари, масжид-мадрасалари бузиб ташланиб, шахсий кутубхонасида мавжуд бўлган 300 га яқин диний ва дунёвий асарларни, шу жумладан, „Ибрат-ул ғофилийн“ асари ва унга киритилган кўплаб ғазаллари-байтлари, шунингдек, шахсий мирзоси бўлган „Осий“ тахаллуси билан ижод қилган муриди томонидан ёзилган 168 варақдан иборат „Дукчи Эшон мақомати“ асари мусодара қилинган бўлса-да, уларнинг барчаси ҳозиргача етиб келган[2]. Андижон қўзғолони Ўрта Осиёдаги посцовет тарихшунослигида Фарғона водийсида мустақил давлат барпо этишни мақсад қилган чоризмга қарши илғор ҳаракат сифатида таърифланган.

Хотираси

Озбекистон мустақил давлатлар қаторига кирганида сўнг Дукчи эшон ҳаёти ва фаолиятига оид юзлаб мақолалар, ўнлаб китоблар нашр этилди. Андижондаги кўчалардан бирига Дукчи Эшон номи берилган[4].

Манбалар

  1. ↑ Эдwард Аллwортҳ.. Cентрал Асиа, 130 еарс оф Руссиан доминанcе: а ҳисториcал овервиэw. Дуке Университй Пресс, 1994.. ИСБН 0-8223-1521-1, ИСБН 978-0-8223-1521-6. 
  2. ↑ 2,0 2,1 „Дукчи Эшон: Тарих ва ҳақиқат ёхуд тунни ёритган чақмоқ“ (2022-йил 8-август). Қаралди: 2023-йил 8-август.
  3. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  4. ↑ „Дукчи эшон кимлигини биламизми?“ (3-июн 2013-йил). Қаралди: 8-июн 2023-йил.