Дуло — қад. туркий булғорлар (протоболгарлар) уруғи. Дунайбўйи Булғорияси ташкил этилгунга қадар маълум бўлган қад. хонлар сулоласи Д.дан бошланган. Биринчи Булғор подшолиги вужудга келган пайтдан эътиборан (681 й.) унинг вакиллари 739 й.гача мамлакатни идора этган. Сулоланинг машҳур намояндалари — Кубратхон (584—642), Аспарух (643-701), Тервел (701-718).

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил