Думар — Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Норин туманида жойлашган қишлоқ. Учқўрғон тумани таркибида ҳам шу номли қишлоқ мавжуд.

Думар
қишлоқ
Мамлакат Ўзбекистон
Вилоят Наманган вилояти
Туман Норин тумани
Ҳукумат
Аввалги номлари Дўмар, Думор
Расмий тил(лар)и ўзбек
Вақт минтақаси УТC+5:00
Телефон коди +998
Почта индекс(лар)и 1604ХХ
Автомобил коди 50

Этимологияси

Фарғона водийсида яшаган қипчоқ уруғларидан бири думар (тумар) деб аталган. Қишлоқ номи шундан келиб чиққан бўлиши мумкин. Шу билан биргаликда, қирғизларнинг бўстон, жўўкесек қабилаларининг ҳам бир уруғи думар деб аталган. Айрим манбаларга кўра, қишлоқ ҳудудига Фарғона вилоятининг Бесаранг қишлоғидан бир гуруҳ одам кўчиб ўтади, ҳамда мазкур қишлоққа асос солади. Улар орасида бўлган тожик миллатига мансуб киши бу ҳудудда иккита йирик илонни кўриб қолиб, „Ду мар“ деб қичқирган. Шу тариқа қишлоқ номи Думор, Дўмар бўлиб кетган деган тахминлар мавжуд[1].

Манбалар

  1. ↑ Зоҳид Мадраҳимов. Тарихий топонимика (ўзбекча). „Наврўз“ нашриёти, 2007 — 108-бет.