Duradgorlik

Дурадгорлик — ёғочсозлик ҳунари; касб-ҳунар тури. Дурадгорлик уйсозлик, асбобсозлик, аравасозлик, қайиқсозлик, жавонсозлик, эшиксозлик, бешиксозлик, эгарсозлик, элаксозлик, сандиқсозлик, панжарасозлик сингари жуда кўп тармоклардан иборат. Дурадгорлик билан шуғулланувчилар халқ орасида уста, дурадгор, дурезгар, нажжор, эшиксоз, аравасоз, элаксоз каби номлар билан аталади. Дурадгорлик тармоқларининг ҳаммаси учун умумий бўлган иш жараёни — ёғоч қирқиш, тилиш, йўниш, рандалаш, пармалаш ва ҳоказо. Шу туфайли Дурадгорлик усталари ишлатадиган асбоблар (қаранг Дурадгорлик асбоблари), хом ашёлар (тут, ёнғоқ, жийда, чинор, қайрағоч, тол, терак, эман, қарағай, арғувон, олча, олма, ўрик, нок ва бошқа дарахт тахталари, ғўлалари, елим, темир мих, ёғоч мих ва ҳоказо) ҳам деярли бир хил.
Тарихи
Дурадгорлик ҳунармандликнинг энг қадимий турларидан. Жамият тараққиёти жараёнида инсон учун зарур ҳар хил буюмлар Дурадгорлик усталари етишиб чиқишини тақозо этган. Ибтидоий жамиятда овчилик, балиқ овлаш, ўсимлик илдизларини кавлаб олиш каби жараёнларда тош асбоблар қатори Дурадгорликнинг ибтидоий буюмлари ҳам қўлланган. Тош даврига оид топилмалар орасида тош қуролларнинг ёғоч соплари, ёғоч қуроллар (таёқ, ёй, найза) ва ҳоказо учрайди. Темир ва жез даври ёдгорликлари Дурадгорлик касбининг анча мураккаблашганини, Дурадгорлик буюмларининг хили кўпайганини кўрсатади. Кишиларнинг ғорлардан чиқиб уйлар (чайла, чордоқ, ертўла, пахса уй ва бошқалар) қура бошлаши, чорвачилик ва деҳқончилик урф бўлиши [мол қўралар қуриш, омоч, ғалтакарава, ариқ қазиладиган буюмлар ва сув чиқариш воситалари (чиғир, тарное) ясаш, меҳнат қуроллари (белкурак, болта, кетмон, ўроқ, пичоқ) учун соплар ишлаш] Дурадгорликнинг турли тармоқларига оид дастлабки намуналар вужудга келишига сабаб бўлди. Сув бўйида яшайдиган аҳоли орасида балиқ овлаш ва алоқа воситалари (ов асбоблари, соллар, қайиқлар) пайдо бўлди. Шу тарзда Дурадгорлик ҳунармандликнинг муҳим қисмига айланди, мустақил касб сифатида ажралиб чиқди. Жамият тараққиётининг кейинги даврларида Дурадгорлик тармоқларининг ҳар бири мустақил ривожланди ва мураккаблаша борди. Мас, энг қадимги юк ташув воситаларидан бири бўлган ғалтакарава ўрнини арава эгаллади (от, эшак, туя, ҳўкиз каби ҳайвонлар қўлга ўргатилгач) ва Дурадгорликнинг аравасозлик (эгарсозлик ҳам шунинг ичида) тармоғи ривожланди. Уйсозликнинг дастлабки кўринишлари (чайла, чордоқ, ертўла кабилар қуриш) тараққий этиб, пахса, тош, ғишт, ёғоч уйлар қурила бошлаши билан бу тармоқ ичида янги-янги касблар (эшиксозлик, деразасозлик, панжарасозлик, жавонсозлик ва бошқалар) юзага кела бошлади. Уйсоз дурадгорлар асосан уйнинг синч, устун, ҳари, тўсин, васса, шарафа каби қисмларини ясаб, уларни жой-жойига қўйганлар. Эшиксоз, деразасоз ва панжарасозлар уй учун махсус эшик, дераза, панжара, дарвоза ва ҳоказо тайёрлаганлар. Сандиқсоз, бешиксоз дурадгорлар уй ичи жиҳозлари ясашга мутахассислаша борди. Кўп ҳолларда дурадгорлар бирваракайига Дурадгорликнинг бир неча тармоғи бўйича ҳам ишлайверганлар (мас, жавонсоз уста сандиқ ҳам, дераза ҳам ясайверган). Уйсоз дурадгорлар сафига кейинчалик полсоз, шифцоз дурадгорлар қўшилди. Уй-рўзғор буюмларини ясайдиган дурадгорлар бора-бора Дурадгорликнинг махсус тармоғини ташкил этди. Дурадгорликнинг бир неча минг йиллик тараққиёти унинг баъзи тармоқларининг санъат даражасига ўсиб чиқишини таъминлади. Асбобсозлик, ёғоч ўймакорлиги, панжарасозлик, сандиқсозлик касбида ишловчи Дурадгор усталар бу тармоқларнинг етук санъат намуналарини яратдилар. Мусиқа асбоблари (дутор, сетор, чортор, танбур, ғижжак, чанг, дойра, най, сурнай ва ҳоказо) ясовчи Дурадгорлик касблари пайдо бўлди. Дурадгорчилик тарихида Хитой ёғоч пардозлаш (сайқал, жило бериш, бўяш, локлаш) санъати, Европа кемасозлиги, ўзбек ўймакорлиги ва ҳоказо машҳур. Ўзбекистон ҳудудида қадимда қурилган масжид ва мадрасаларнинг эшиклари ўймакор нақшлар билан безатилган. Самарқанд, Бухоро, Кўҳна Урганч, Хива, Панжикент ва бошқа шаҳарлардаги ИХ-ХИИ асрларга оид кўҳна ёдгорликларда ишлатилган ёғоч материаллардан Д. меъморликнинг ажралмас қисми бўлганлигини кўриш мумкин. Бу даврга оид ўймакорлик ва асбобсозлик буюмлари турли-туман гул ва ислимий нақшлар, Қуръон оятлари ва шеърий мисралар билан безатилган. ХИВ-ХВ асрларга оид меъморий ёдгорликларида (айниқса Амир Темур даврида қурилган бино ва иншоотларда) Дурадгорлик тармокларининг янада мукаммаллашгани кўринади. Дурадгорчилик услубларида ёгочларни йўниш, уларга ишлов беришда, муайян композиция асосида уларни бирлаштиришда, деталларнинг аниқ, ихчам ва силликлигида давр руҳи акс этди. ХИХ асрнинг ўрталаригача ўзбек усталари анъанавий дурадгорчиликни давом эттирдилар, унинг баъзи тармоқларини шакллантирдилар. ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларидан ўзбек дурадгорлиги Европа ва рус дурадгорлик элементлари билан бойиди. Дурадгорлик маҳсулотларининг янги — европача нусха ва турлари пайдо бўлди. Собиқ Иттифоқ даврида дурадгорликнинг ўзбек халқига хос анъанавий тармоқлари (аравасозлик, бешиксозлик, эгарсозлик ва бошқалар) ўрнига мебел (стол, стул, шкаф, диван, пианино ва бошқалар) ясаш авж олди, уйсозлик, дастгоҳсозлик, хўжалик жиҳозлари ясаш каби тармоқлар ривожланди. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ўзбек халқининг анъанавий дурадгорлик услублари қайта тикланиб, қадимий дурадгорлик услублари янгидан ривожланмоқда. Дурадгорликда Ўзбекистондаги ҳар вилоятнинг ўзига хос анъаналари ва услублари қайта тикланмоқда.
Ёғочга механик ишлов бериш

- босиш
- ёг'оч қамчи
- арралаш
- режалаштириш
- қарз олиш
- бурилиш
Дурадгорлик бирикмалари ёрдамида механик қисмларни йиг'иш
Гидротермик ёг'очни қайта ишлаш
- қуритиш
- буг'лаш
- эмдириш
- инфрақизил қуритиш [1]
Ёг'оч жойлаштириш
Ёғочни қайта ишлаш саноатининг синфланиши

Ёғочга дастлабки ишлов бериш корхоналари

Ёг'очни дастлабки қайта ишлаш корхоналари ёг'оч, шпон, контрплак, ёг'оч-чип, ёг'оч-толали ва бошқа турдаги ёг'оч-тахта материалларини ишлаб чиқарувчи корхоналардир. Бундай корхоналар учун хом ашё асосий тури ёг'оч[2].
Ёг'оч қайта ишлаш корхоналари
Ёг'очни қайта ишлаш корхоналари асосий хом ашё сифатида ёг'очни қайта ишлаш корхоналарининг маҳсулотларидан фойдаланади ва мебел ва мебел элементларини (оёқ, дастгоҳлар, жабҳалар, аксессуарлар) ишлаб чиқаради; дурадгорлик ва қурилиш маҳсулотлари (деразалар, эшиклар, тахта тахталари, плинтуслар, г'илофлар); ёг'оч мусиқа асбоблари; турли мақсадлар учун (соатлар, микроскоплар ва бошқалар учун), ёг'оч кемалар; кемалар, темир ё'л вагонлари, автомобиллар, қишлоқ хо'жалиги машиналари учун ускуналар[2].
Мебел учун ишлатиладиган оддий юмшоқ дарахтлар
Кедр
Кедр кучли, очиқ-ойдин элементлар бардошли қодир бо'лган ароматик юмшоқ, қайси энг кенг тарқалган г'арбий қизил садр бо'лади. Г'арб қизил садр ҳидланиб берилиб ҳолда нам муҳитлар эттириш мумкин ва натижада тез-тез бундай патиос сифатида очиқ-ойдин лойиҳалар учун ишлатилади, очиқ-ойдин мебел ва қурилиш эхтериорс. Ушбу ёг'очни ко'пгина уй марказларида о'ртача нархда осонгина топиш мумкин.[3]
Фир
Дуглас арча деб ҳам аталадиган АҚШ арча ичида арзон ва маҳаллий уй марказларида кенг тарқалган. У қизил-жигарранг рангга эга характерли текис, аниқ донга эга. Бироқ, унинг дон нақшлари нисбатан текис ва у яхши бо'ялмайди, шунинг учун арча одатда тайёр маҳсулот бо'ялганда ишлатилади. Одатда қурилиш учун ишлатилса-да, бу юмшоқ ёг'оч мебел ишлаб чиқариш учун ҳам мос келади.[3]
Қараг'ай
Оқ қараг'ай, пондероса ва Жанубий сариқ қараг'ай мебел ишлаб чиқаришда ишлатиладиган кенг тарқалган турлардир. Оқ қараг'ай ва пондероса одатда ёпиқ лойиҳалар учун ишлатилади, Жанубий сариқ қараг'ай эса чидамлилиги туфайли ташқи лойиҳалар учун тавсия этилади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
- ↑ Теплый мир электро. „Сушка древесины УКЛС-14-5, инфракрасная сушка древесины на пленочных электронагревателях в домашних условиях“. www.тмелект.ру. Қаралди: 2018-йил 4-август.
- ↑ 2,0 2,1 Тюкина Ю. П., Макарова Н. С. Технология лесопильно-деревообрабатывающего производства: Учеб. для СПТУ. — М.: Высш. шк, 1988. — 271 с: ил. ИСБН 5-06-001335-9
- ↑ 3,0 3,1 „Тйпес оф Wоод фор Wоодwоркинг – думмиэс“ (эн-УС). думмиэс. 2021-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 16-апрел.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |