Дутор (форсча: دوتار‎‎) — Ўрта Осиё, Эрон ва Жанубий Осиёда тарқалган анъанавий икки торли мусиқа асбобидир. Номи форс тилидан „икки тор“ (< دو ду — „икки“, تار тāр — „тор“) деб таржима қилинади, бироқ Ҳирот дутори ўн торътта торли бўлади. Дутор ХВ аср атрофларида пайдо бўлган дея таҳминлар мавжуд. Ўзбек, тожик, уйғур, туркман, қорақалпоқ халқлари орасида кенг тарқалган. Ўзбек дутори мулойим, нафис ва ширали овози билан бошқа чолғулардан ажралиб туради. Дуторнинг дутор-алт тури ҳам мавжуд, дутор-контрабас, дутор-бас каби замонавий турлари ҳам мавжуд.

Дутор ва доиралар

Дутор якканавоз ва жўрнавоз чолғу сози бўлиб, созандадан катта ижро маҳоратини талаб этади. Дуторда якка зарб, қўшзарб, билак зарб, бидратма, тескари зарб каби ижро усуллари мавжуд. Дутор ҳақидаги дастлабки ёзма маълумотларни Навоийнинг замондоши Зайнулобидин ал-Ҳусайний ,,Мусиқанинг илмий ва амалий қоидалари" номли рисоласи (ХВИ боби) да учратамиз. ХВИ — ХВИИ асрларда „Дуторий“ тахаллуси билан ижод этган (ҳиротлик Юсуф Мавдудий Дуторий, машҳадлик Мирқулий Дуторий каби) созандаларнинг номлари манбаларда сақланган. Ҳозир миллий дутор ижрочилигининг ўзига хос услублари 4 та асосий (Андижон, Тошкент, Самарқанд ва Хоразм) дуторчилик мактаблари орқали намоён бўлади.

Дутор-алт — анъанавий дуторни 1930-йилларда қайта ишлаш натижасида пайдо бўлган тури. Торлари капрон (ёки бошқа полимер иплари)дан ишланади. Дастасига хроматик тартибда жойлашган ёғоч ёки суяк пардалари елимлаб ёпиштирилади. Репертуаридан асосан ўзбек композиторлари томонидан қайта ишланган (гармонизациялашган) халқ куйлари, фортепиано жўрлигида ижро этилаётган асарлар ўрин олган. Мазкур дутор асосида (Ўзбек халқ чолғулари оркестрига мослаб) турли ҳажмдаги дутор хиллари (дутор-бас, дутор-контрабас) ишланди. (Манба: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. — Т., 2000.) Жумладан, ХХ асрнинг 30-йилларнинг биринчи ярмида бошида мусиқа чолғулари ясаш бўйича ном қозонган Уста Усмон Зуфаров (1892-1981) дутор ва ғижжакларнинг турдош оиласини яратиш бўйича ўз таклифларини берди ва Ўзбекистон радиоси қошидаги халқ чолғулари миллий ансамблининг раҳбари, академик Юнус Ражабий уста Усмон Зуфаров билан ҳамкорликда дутор бас (катта дутор) турини яратди[1].

Этимологияси

Дутор сўзи форс-тожикча бўлиб, ду — ,,икки", тор — ,,чолғу асбобининг чертиб тебратиладиган махсус ипи" сўзларининг яхлитланишидан ҳосил бўлган[2].

Ясалиши

Дутор тут, ўрик, ёнғоқ ёғочларидан ясалади. Дуторнинг қорни ўнга яқин юпқа тахтакачни эгиб, бир-бирига ёпиштирилиб ясалади. Бунинг устидан қопқоқ ёпилади ва тайёр бўлган қорин дастага уланади.

Торгир ёки тор илгак дуторнинг икки симини кўтариб туради. Дуторнинг дастаси ингичка узун бўлади. Бошқа торли асбобларда одатда метал пардалар бўлса, дуторда дастасига ўралган 15 га яқин ипак парда бўлади. Замонавий дуторларнинг пардалари баъзан ёғоч ёки суякдан ясалади.

Дутор дастаси суяк, садаф билан безалади. Дутор торлари аввалига ичакдан, кейин ипакдан тайёрланар эди. Замонавий дутор торлари нейлондан қилинади.

Регистри

Дуторда бир ярим октава атрофидаги диатоник-хроматик гамма бор.

Чалиш услаблари

Дуторни турли зарб билан чалиш мумкин. Якка зарб, қўш зарб, пирипирак, рез каби зарблар билан чалинади.

Ўзбек халқ ижодида

Ҳюнжин

Дутор учун халқ орасида махсус куйлар яратилган. Булар сафига „Тўрғай“, „Фарғонача“, „Тановар“, „Муножот“, „Роҳат“, „Жигарпора“, „Дилхирож“, „Чертмак“, „Шафоат“, „Сувора“, „Қўштор“ куйларини киритиш мумкин.

Дутор қисмлари

Дутор даста, пардалар, бўғиз, қопқоқ, пастки ён қовурға, устки ён қовурға, илгак, харак, шайтон харак, қулоқ қисмларидан ташкил топади. (Дутор қисмлари тасвирланган расм қўйилади).

Дутор зарблари

Дутор чалишда зарб жуда катта аҳамиятга эга. Дуторни яхши билиш учун зарб турларини пухта ўрганиш лозим.

Дутор машқлари турли-туман ва ҳар хил ритмда бўлишига қараб турли зарблар билан ижро этилиши керак бўлади. Зарбни урганда дутордан чиройли ва ёқимли товуш чиқариш учун панжаларни жуда бўш ташлаш ва зарбни энг юқориги авж пардага яқин, яъни дуторнинг бўғзи ўртасига уриш керак бўлади. Дутор зарблари беш хил бўлади. Булардан иккитаси катта зарб, иккитаси кичик зарб, бешинчиси эса тановар зарби деб юритилади. Булардан тановар зарби жуда кўп куйларда ишлатилади. Бу зарб, асосан, кўрсаткич ва бош бармоқ иштирокида урилади. (Илёсов А. Дутор ўрганиш китоби. — Т., 1966.)

Дуторда ижро этиладиган миллий куйлар

ХХ асрда Андижон дуторчилик мактаби намояндаларидан Дорип дуторчи, М. Нажмиддинов, О. Рустамов, К. Жабборов, Фарғонада Қўзихон Мадраҳимов ижросида ,,Нолиш", ,,Чўпон", ,,Андижон Курди", ,,Андижон сайқали", ,,Туя бўзлоқ", ,,Қўштор"; Тошкент мактаби йирик вакилларидан Солихон Ҳожи, А. Ваҳобов, Ф. Содиқов, М. Юнусов, Т. Алиматов, С. Йўлдошевлар талқинида ,,Шароб 1, 2", ,,Шафоат 1, 2, 3", ,,Тошкент сайқали", ,,Тошкент Курди", ,,Ражабий 1, 2", ,,Кураш", ,,Дутор Баёти", ,,Дутор Навоси"; Самарқанд мактаби устозларидан Ҳожи Абдулазиз, Қори Сирож Юсуповлар ижросида ,,Гулузорим", ,,Бебокча", ,,Бозургоний", ,,Гуллар водийси"; Хоразм мактаби вакилларидан Н. Болтаэв, Й. Жабборовлар ижросида ,,Алиқамбар", ,,Сақили Наво" сингари мумтоз куйлар ижро этилган. 1970-йиллардан якка дуторда Шашмақом чолғу ва ашула йўллари ҳам ижро этила бошланди. Ўзбек бастакорларидан Н. Ҳасанов ,,Гилос", Ф. Содиқов ,,Дуторим", С. Йўлдошев ,,Дил куйласин", ,,Тоғ гўзали", О. Қосимов ,,Янгра созим" каби асарларни дутор учун яратганлар; ,,Жигар пора" (мажозий — жигарбанд, фарзанд) — оммавийлашган ўзбек мумтоз чолғу куйи ҳам дутор ёки танбурда ижро этилади.(Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. — Т., 2000.)

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ Жумаев С. Соз ва созгарлик, 2018. 
  2. ↑ Раҳматуллаев, Ш. Ўзбек тилининг этимологик луғати, 2000.