Дwигҳт Давид Эисенҳоwер (талаффузи: Дуайт Девид Эйзенҳауэр; 1890.14.10, Денисон, Техас штати — 1969.28.3, Вашингтон) — АҚШнинг 34-президенти (1953—61). Республикачилар партиясидан сайланган. Армия генерали (1944). Иттифоқчиларнинг Ғарбий Европадаги экспедицион қўшинлари олий бош қўмондони (1943-йил, декабр); АҚШнинг Германиядаги оккупацион қўшинлари қўмондони (1945-йилдан); НАТО қуролли кучлари олий бош қўмондони (1950—52). Эисенҳоwер 1961-йил ҳарбийсаноат комплекси таъсирининг кучайиши хавфини олдини олишга чақирган. АҚСҲ ҳукуматининг Яқин ва Ўрта Шарқдаги ташқи сиёсатини ифодаловчи Эйзенхауэр доктринаси ташаббускори[1].

Дwигҳт Д. Эисенҳоwер
Имзоси

Манбалар