Эдwард Виcтор Апплетон

Эдwард Виcтор Апплетон (талаффузи: Эдвард Виктор Апплетон) (1892-йил, 9-июн, Брадфорд — 1965.21.4, Эдинбург) — англиялик радиофизик. Лондон қироллик жамияти аъзоси (1927). Кембриж университетини тугатган (1914). Лондон университети (1924-1936), Кембриж университети профессор (1936-1939), Буюк Британия илмий тадқиқотлар департаменти котиби (1939-1949). Эдинбург университети ректори (1949-йилдан). Асосий илмий ишлари радиотўлқинларнинг тарқалиши ва сўнишига оид. 1924 ва 1927-йилда ионосферанинг радиотўлқинларни қайтарувчи икки қатламини экспериментал равишда топди. Ионосферани ҳар томонлама текширган. Нобел мукофоти лауреати (1947)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил