Edwin Hubble
Эдwин Ҳуббле (ўқилиши: Эдвин Пауэлл; 1889.20.11, Маршфилд, Миссури штати – 1953.28.9, СанМарино, Калифорния штати) – америкалик астроном, АҚСҲ Миллий Фанлар академияси аъзоси (1927-йилдан). Ерк расадхонаси (Чикаго) (1914—1917) ва Маунт-Вилсон расадхонасида (1919) ишлаган. Асосий илмий ишлари галактикаларни, Коинотнинг узлуксиз кенгайиш хусусиятини ўрганишга оид. Коинотда кузатиладиган туманликларни икки гуруҳга, яъни бизнинг Галактикамиз (газчангдан ташкил топган) га кирувчи ва Галактикамиздан ташқарида жойлашган галактикаларга ажратди (1922). 1924—1926 йилларда бизга яқин бўлган бошқа галактик туманликлар табиати бизнинг Галактикамизга ўхшаш ва юлдузлардан ташкил топганини кўрсатиб берди. Бу билан Коинотда Галактикамизга ўхшаш юлдуз системалари мавжудлигини исботлаган. Яқин галактикаларда бир нечта сефеид, шарсимон ва газ туманликлари, қизил ва зангори утагигантларни очган. Галактикалараро масофа билан уларнинг нурий тезликлари орасида космологик боғланишни аниқлаган (1929) (қаранг Космология, Хаббл қонуни).
| Эдвин Пауэлл Хаббл | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Маршфилд, Миссури, АҚШ |
| Вафоти | Сан-Марино, Калифорния, АҚШ |
| Турмуш ўртоғи | 1924-йил 26-феврал |
| Мукофотлари | Нюкомб Кливленд мукофоти (1924) |
| Имзоси | |
|
| |
Манбалар
Ташқи ҳаволалар
| Викииқтибосда Эдwин Ҳубблега тегишли иқтибослар мавжуд. |
- Вақт профили
- Луисвил университетидаги астрономия — Эдвин Хабблнинг [[Янги Албани ўрта мактаби (Индиана)|Янги Албани ўрта мактаби]даги фотосуратлари ].
- Америка физика жамиятининг Ҳуббле био (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-07-05 санасида архивланган)
- [ Эдвин Пауэлл Хаббл — Космосни кашф этган одам][сайт ишламайди]
- Кенгаяётган коинот муаммоси, 1942-йил Эдвин Хаббл
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |