Эфалид (қадимги юнонча: Αἰθαλίδης) — қадимги юнон мифологиясидаги персонаж. Гермеснинг ва фтиотидалик Мирмидоннинг қизи Эвполемаларнинг ўғли. Фессалияда Амфрис дарёси бўйида туғилган ва Алоп ёки Ларисада яшаган.

Ясон ва бошқа қаҳрамонларга қўшилиб, „Арго“ кемасида „ Олтин мўйна“ни қидириш учун Колхидага борган. У қобилиятли камонбоз[1], шунингдек, фавқулодда хотирага эга шахс сифатида машҳур эди. Эфалиднинг бу қобилияти унга отаси Гермесдан[2][3][4] ўтган.

Худолар орасида Гермес бўлгани каби, Аргонавтлар орасида Эфалид элчи вазифасини бажарган. У Лемнос маликаси Гипсипилани аргонавтларга бошпана беришга кўндира олган[2].

Ўлимидан сўнг, у Аид хотирасини сақлаб қолган кам сонли одамлардан бири бўлди. Шунингдек, унинг руҳи навбати билан ер остида ва ер устида яшаш имкониятига эга бўлди[3][4].

Аргонавт Эфалид ҳақидаги афсона ўзининг давомини Пифагоризмда топди. Ушбу таълимотнинг издошлари руҳларнинг кўчишига ишонишган. Лаэртлик Диоген понтийлик Гераклиддан иқтибос олган ҳолда, таълимотининг асосчиси Пифагор руҳининг кўчиши ҳақида афсонани келтиради. Гермес ўғли Эфалидга боқий яшашдан ташқари ҳар қандай истагини бажаришни таклиф қилди. Эфалид ундан тирик ва ўлик хотира қолдиришни сўради. Эфалиднинг руҳи биринчи марта Троя уруши пайтида троялик жангчи Евфорб сифатида қайта туғилди. Кейин Гермотим ва балиқчи Пиррнинг танасидан ўтиб, Эфалиднинг руҳи Пифагорда мужассамланди. Ўз навбатида, қалбан Гермеснинг ўғли бўлган Пифагор, ўзининг барча таносуҳларини эслади[5][3][4].

Манбалар

  1. ↑ Валерий Флакк 2013.
  2. ↑ 2,0 2,1 Аполлоний Родосский 1964.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Росчер & 1884—1890.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Wерниcке 1893.
  5. ↑ Диоген Лаэртский 1986.

Адабиётлар

  • Рошер В. Г. Аитҳалидес // Аусфüҳрличес Лехикон дер гриэчисчен унд рöмисчен Мйтҳологиэ : [нем.] / Росчер Wилҳелм Ҳеинрич. — Леипзиг : Друcк унд Верлаг вон Б. Г. Теубнер, 1884—1890. — Бд. И. — Кол. 198.
  • Вернике К.[де]. Аитҳалидес 1 : [нем.] // Паулйс Реаленcйcлопäдиэ дер cлассисчен Алтертумсwиссенсчафт. — 1893. — Бд. И, 1. — Кол. 1093.

[[Туркум:Ҳермес ҳақида афсоналар]