Экзодерма (экзо... ва дерма) - илдизнинг бирламчи пўстлоғи қаватларидан бири. Ризодерма остида шаклланади; ризодерма қавати нобуд бўлиб тушиб кетгач, экзодерма ҳимоя вазифасини бажаради. Экзодерма ҳужайралари қобиғи пўкаклашган бўлади. Ҳужайраларининг узоқ вақт тирик қолиши билан пўкакдан фарқ қилади; Экзодерма ҳужайралари қобиғининг ўтказувчанлиги сақданиб қолиши мумкин.