„Эл-юрт ҳурмати“ ордени – Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофоти

"Эл-юрт ҳурмати" ордени
Тури Давлат мукофоти
Тақдирлаш асоси мамлакат мустақиллигини, унинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга, миллий маънавиятни, маданиятни юксалтиришга катта ҳисса қўшган, ўз меҳнати, илмий, жамоат иши, меҳнацеварлиги бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фуқароси бўлмаган шахслар мукофотланадилар.
Мамлакат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Ҳолати топширилади
Таъсис этилган санаси 1998-йил 28-август
Мукофотлар тартиби
Кейинги (юқори) Амир Темур ордени
Кейинги (қуйи) Фидокорона хизматлари учун ордени

Низоми

1. „Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан мамлакат мустақиллигини, унинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга, миллий маънавиятни, маданиятни юксалтиришга катта ҳисса қўшган, ўз меҳнати, илмий, жамоат иши, меҳнацеварлиги ва ватанпарварлиги билан жамоатчиликнинг иззат-ҳурматига сазовор бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланадилар. „Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланишлари мумкин.

2. „Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан мукофотлашга тақдим этиш, мукофотлаш ва уни топшириш „Давлат мукофотлари тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

3. „Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан мукофотланган шахслар энг кам иш ҳақининг эллик карраси миқдорида бир йўла пул мукофотини оладилар. „Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан тақдирланган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар.

4. „Эл-юрт ҳурмати“ ордени кўкракнинг чап томонига тақиб юрилади.

5. „Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда орден, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла пул мукофоти мукофотланганнинг оиласига топширилади.

Тавсифи

„Эл-юрт ҳурмати“ ордени 1 микрон қалинликдаги тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланади, у икки ёқлама нурлар таралувчи саккиз қиррали юлдуз шаклида бўлади. Юлдуз бурчаклари орасида мовий рангдаги шаффоф эмал қопланган, таралувчи нур тутамлари жойлашган. Юлдузнинг қарама-қарши қирралари оралиғи 52 миллиметр. Нурларни ўз ичига олган доира диаметри – 49 миллиметр. Орденнинг марказида, доирада қизил рангли йўл билан ҳошияланган Регистон архитектура мажмуи тасвирланган. Унинг орқасида, фон билан берилган, рангли эмал қопланган водийлар ва тоғлар, улар узра эса мовий осмон фонида чиқиб келаётган қуёш тасвирланган. Бутун тасвир шаффоф эмал билан қопланган бўлиб, у тасвир узра ярим доира сегментини ташкил этади. Тасвир атрофи айлана билан ҳошияланган бўлиб, айлананинг юқори қисмида, оқ фонда ЭЛ-ЙУРТ ҲУРМАТИ деган ёзув, айлананинг пастки қисмида яшил шаффоф эмал билан қопланган дафна новдаси жойлашган. Орқа томонининг пастки қисмида орденнинг тартиб рақами 1 миллиметр катталикдаги ботиқ шрифт билан ёзиғлиқ. Орден Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

Тақдирланганлар

Яна қаранг

Манбалар