Элбарсхон (1456—1518) — Хоразмдаги шайбонийлар сулоласи асосчиси (1511—1516). Бурка Султоннинг ўғли. Эронлик босқинчиларга қарши кураш олиб бораётган Вазир шаҳри аҳолиси томонидан Дашти Қипчоқдан таклиф этилиб тахтга ўтказилган. Элбарсхон Дашти Қипчоқдан чақиртирилган қариндош уруғларининг ҳарбий лашкарлари ёрдамида Урганч, Хива, Ҳазорасп ва Катдан эроний қўшинларни қувиб чиқарган. Болхон ва Манғишлоқдаги туркман қабилаларини тобе этган. Элбарсхон давлати бир неча қисмга тақсимланиб, уларнинг тепасида ўзаро низода бўлган хон қариндошлари турган.

Элбарсхон
 Хоразм хони
Мансаб даври
1511-йил – 1518-йил
Вориси Султон Ҳожихон
(1518—1519-йил)
Тож кийдириш маросими 1511-йил, Урганч
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1456-йил
Марказий Осиё
Вафоти 1518
Урганч,
Хива хонлиги
Болалари Султон Ғозий
Муҳаммад Ғозий
Отаси Бурка Султон
Дини Ислом, суннийлик
Мансублиги Шайбонийлар
Арабшоҳийлар

Биографияси

Ўзбек улуси ҳукмдори Ёдгорхоннинг тўрт ўғли бўлиб, улардан бири Элбарсхоннинг отаси Бурка Султон эди[1]. Элбарсхоннинг битта укаси бор бўлиб, исми Билбарс, халқ орасида эса Билигич номи билан машҳур эди[2]. Хива хони ва тарихчи Абулғозихон улар ҳақида шундай ёзган:

Бурка Султондан кейин икки ўғил қолган: тўнғичи Элбарс исмли, кичиги Билбарс... Ҳар икки ўғил ҳам балоғат ёшига етган, жонли, ажойиб жангчи эди; улар оталарининг юртида яшаган. Шоҳбахтон — Худонинг раҳмати бўлсин! — Мовароуннаҳрни эгаллаб олди ва шундан сўнг уларнинг мулклари тортиб олинди. Бу мулкка фақат Ёдгорхоннинг ўғиллари эгалик қилиб қолган[2].

Маданият

Элбарсхон „ҳақиқий мўмин ва ўта тақводор“ ҳукмдор эди[5]. Ўтамиш ҳожи Элбарсхоннинг хизматида сарой тарихчиси сифатида фаолиятини бошлаган[3]. Ўтамиш ҳожи Мавлоно Муҳаммад Дўст ўғли (ХВИ аср) тарихчи, 1550-йилда ёзилган „Тарихи Дўст-Султон“ (Дўст-Султон тарихи) рисоласининг муаллифи ҳисобланади[4]. У Элбарсхонга хизмат қилиб келаётган нуфузли оиладан чиққан. Ўтамиш ҳожининг аждодлари ҳам Ёдгорхонга хизмат қилган.

Арабшоҳийлар сулоласининг Хоразмдаги ҳукмронлиги Дашти Қипчоқ чўлларидан кўчманчи аҳолининг катта қисмининг Хоразмга кириб келиши ва аста-секин ўрнашиб кетиши жараёнини кучайтирди, шунингдек, кўчманчилик анъаналарнинг турли сиёсий ва ижтимоий жараёнларга кириб келишига хизмат қилди[5].

Оиласи

Элбарсхоннинг 8 нафар ўғли бўлиб, улардан фақат иккитасининг исми маълум: Султон Ғозий ва Муҳаммад Ғозий. У ўғилларининг исмларига Ғозий тахаллусини қўйган бўлса, укаси Билигич Султон ўғилларининг исмларига Ҳожи тахаллусини қўйган. Тарихий адабиётларда айтилишича, Ғозий унвони Элбарсхоннинг тахтини Қизилбошлар ҳукмронлигидан тортиб олган Вазир қалъаси аҳолиси томонидан шу жанг хотирасига аталиб, турли номларга қўшила бошланган[2].

Вафоти

1518-йилда Элбарсхон вафот этди ва ҳокимият тепасига Султон Ҳожихон келди. Амударёнинг ҳар икки соҳилидаги шаҳарларга туташ ерларни хон оиласи шахслари бошқарган. Уларнинг бурчи хон чақируви бўйича ҳарбий хизматни ўташдан иборат бўлиб, бунинг эвазига ўз қўл остидаги ерлардан олинадиган тўловлар хазинага эмас, балки ўз мулкига тушар эди. Бундай сиёсат бир марказга бирлашувнинг кучсизланишига олиб келди ва Элбарсхоннинг вафотидан сўнг, ҳукмрон сулоланинг алоҳида тармоқлари ўртасида ҳокимият учун сулолавий кураш авж олганида ўзига хос тарзда намоён бўла бошлади[5].

Манбалар

  1. ↑ Султанов 2006.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Г. С. Саблукова. „Родословное древо тюрков. Сочинение Абуль-Гази, Хивинского хана“. Известия общества археологии, истории и этнографии при императорском Казанском университете. Казань (1906). 2019-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ Мингулова 1969.
  4. ↑ Утемиш-хаджи 1992.
  5. ↑ 5,0 5,1 Хорезм в истории государственности Узбекистана 2013.

Адабиётлар

  • Йўлдошев М., Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши, Т., 1959;
  • Гулямов Я. Г., Памятники города Хиви, Т., 1941;
  • Худойберганов К., Хива – 2500. Хива хонлари шажараси, Хива, 1996.
  • Гуломов Х. Г., Дипломатические отношения государств Средней Азии с Россией в ХВИИИ – первой половине ХИХ века. Ташкент, 2005
  • Гулямов Й. Г., История орошения Хорезма с древнейшикҳ времен до нашикҳ дней. Ташкент. 1957
  • История Узбекистана. Т.3. Т.,1993.
  • История Хорезма. Под редакцией И. М. Муминова. Ташкент, 1976