Elektr stansiyasi
Электр стансияси — электр энергияси ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ускуналар, жиҳозлар ва аппаратлар, бунинг учун зарур иншоотлар ва бинолар мажмуи; электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади. Энергия манбаларига қараб, иссиқлик электр стансиялари (Иссиқлик электр стансия, буғ турбинали, газ турбинали, дизелли), гидроэлектр стансия, шамол электр стансияси, гидроаккумуляцияловчи электр стансияси, кўтарилиш сув электр стансияси ва магнитогидродинамик генераторли стансияларга бўлинади. Атом электр стансияси, геотермал (ер иссиқлигидан фойдаланувчи) электр стансиялари ва гелиоэнергетика стансиялари (қаранг Гелиотехнша) иссиқлик электр стансияси жумласига киради.
Геотермал Электр стансияси ер остидаги иссиқликни электр энергиясига айлантирадиган буғ турбинали Электр стансиясидир. Вулканли ҳудудларда 2000–3000 м ер остидаги сувларнинг температураси 100° дан юқори бўлади (қаранг Геотермал ресурслар). Геотермал Электр стансиясида сувбуғ аралашмаси ер сиртига чиқарилиб, сепаратор қурилмасига берилади ва сувдан буғ ажратилади. Буғ турбинага, иссиқ сув истеъмолчиларга берилади. Бундай ст-ялар Россия, Италия, Янги Зеландия, АҚСҲ ва Японияда ишлатилади.
Иссиқлик Электр стансияси электр энергетиканинг асоси ҳисобланади. Биринчи қудратли электр ст-я бирламчи энергия манбалари яқинига қуриш ва ишлаб чиқарилган электр энергиясини узоқ истеъмолчиларга фақат уч фазали ўзгарувчан ток асосидагина узатиш мумкин. Шундай электр стансияларнинг биринчиси 1891-йил М. О. Доливо-Доброволъский томонидан Лауфен шаҳри (Германия)да қурилган. У сув турбинасининг қуввати 300 о.к.га тенг гидроэлектр стансия бўлган. Ўзбекистонда ХХ аср 10-йилларида барча электр стансияларнинг умумий қуввати 3000 кВт дан ошиқроқ эди. 1920—30-йилларда Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва бошқалар шаҳарларда йирик дизел электр стансиялари қурилди. Ўзбекистонда қурилган биринчи гидроэлектр стансия — Бўзсув 1 1926-йил 1-майда ишга туширилган. Кейинчалик биринкетин ГЕСлар ва Иссиқлик электр стансиялари қурилган.
Ўзбекистонда 20 та иссиқлик ва 27 та гидроэлектр стансиялари бор; улар йилига 52 млрд. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқаради (2005).
Яна қаранг
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |