Элизабетҳ Гилберт (1969-йил 18-июлда туғилган) – америкалик ёзувчи ва журналист. Ўзининг 2006-йилда 12 миллиондан ортиқ нусхада сотилган ва 30 дан ортиқ тилларга таржима қилинган "Эат, Прай, Лове мемуарлари билан машҳурликка эришди[1]. Шунингдек, мазкур китоб асосида 2010-йилда худди шу номдаги филм ҳам суратга олинган[2].

Элизабетҳ Гилберт

Гилберт ин 2009
Таваллуди 1969-йил 18-июл (1969-07-18) (57 ёш)
Алма матер Неw Ёрк Университй
Жанр
  • Фиcтион
  • мемоир
Турмуш ўртоғи
  • Мичаэл Cоопер
    (турм. 1994; ажр. 2002)
  • Жосé Нунес
    (турм. 2007; ажр. 2016)
Имзоси
Веб-сайти
элизабетҳгилберт.cом

Биографияси

Гилберт 1969-йилда Коннектикут штатидаги Wатербурй шаҳрида туғилган[3]. Отаси Жоҳн Гилберт Унироялда кимё муҳандис, онаси Cароле ҳамшира бўлиб, Планнед Парентҳоод клиникасини ташкил қилган[4][3].

Гилберт тўрт ёшга тўлганда, ота-онаси Коннектикут штатининг Литчфилд шаҳрида Рождество дарахти фермасини сотиб олди ва қишлоқда яшай бошлашди[4]. Уйида на телевизор, на магнитафон борллиги сабабли бутун оила вақтларини кўплаб китоблар ўқишга сарфлашди. Гилберт ва унинг опаси Кетрин Гилберт Мурдоcк ўзларини китоблар ва песалар ёзишга қизиқтирдилар[4][3]. Гилберт, ота-онаси ҳиппи эмас, балки замонавий кашшоф бўлганини таъкидлайди: „Менинг ота-онам мен билган ягона одамлар бўлиб, улар ўзлари эчки сутидан ёгурт тайёрлаганлар ва Рейганга икки марта овоз берганлар. Бу Венн диаграммаси бўлиб, у бошқа ҳеч кимни ўз ичига олмайди“[4].

Гилберт Ню-Ёрк университетида таҳсил олди[3]. У адабиёт дарсларига ва ёзма маҳорат дарсларига иштирок этишни хоҳламагани ва интервюларидан бирида шундай дейди: „Мен овозимни топиш учун энг яхши жой йигирмата одам билан тўлдирилган хонада бўлади, деб ҳеч ўйламаганман. Мен бу борада катта моралист эдим. Агар мен ўзим ёзган бўлсам, аслида, бу дарс менга керак эмаслигини, агар мен ўзим ёзмаган бўлсам, бунга лойиқ эмаслигини ҳис қилдим“. Гилберт аспирантурада ўқиш ўрнига иш ва саёҳат орқали ўз таълимини яратишга қарор қилди[3].

Коллежни тугатгандан сўнг, Гилберт Филаделфияга кўчиб ўтди ва саёҳат қилиш учун етарли пул тўплаш учун официант ёки бармен бўлиб ишлай бошлади. У Тҳе Неw Ёрк Тимес газетасига берган интервюсида унга Эрнест Хемингуэйнинг илк карераси ва унинг "Бизнинг замонимизда" номли ҳикоялар тўплами таъсир ўтказганини айтди. Гилберт ёзувчилар ҳикояларни семинар хонасида эмас, балки дунёни ўрганиш орқали топишига ишонади[4]. У турли хил ишларда, жумладан ошпаз, буфетчи ва официант сифатида ишлаган, шу билан бирга бошидан ўтказганларини қоғозга туширган[3].

Карераси

Журналистика

Эсқуире журнали 1993-йилда Гилбертнинг „Пилгримс“ қиссасини „Америкалик ёзувчининг дебюти“ сарлавҳаси остида нашр этди. У Норман Маилердан кейин Эсқуиреъда дебют қилган биринчи нашр этилмаган қисқа ҳикоялар муаллифи бўлди. Ўзининг Эат, Прай, Лове мемуарида юқори маош олувчи мустақил ёзувчи сифатида фаолият юритганини айтиб ўтган.

Унинг 1997-йилги "Тҳе Мусе оф тҳе Cоёте Углй Салоон „ номли мақоласи, Гилбертнинг Ню-Ёрк шаҳрининг Эаст Виллаге қисмида жойлашган биринчи Cоёте Углй стол рақс барида бармен бўлиб ишлаган вақтлари ҳақида ёзилган мемуар китоби[5]. 2000- йилда экранларга чиққан“Cоёте Углй" филми учун асос бўлди.

У ўзининг 1998-йилги ГҚ нашридаги „Тҳе Ласт Америcан Ман“ мақоласи замонавий ўрмончи ва табиацҳунос Эустаcе Cонwайнинг таржимаи ҳолига асосланган[6]. 2000-йилда ГҚ томонидан нашр этилган Ҳанк Wиллиамс ИИИ ҳақидаги „Тҳе Гҳост“ асари Бест Америcан Магазине Wритинг 2001 сирасига киради.

Китоблари

Гилберт биринчи китоби Пилгримс (Ҳоугҳтон Миффлин 1997) қисқа ҳикоялар тўплами учун Пушcарт мукофотига сазовор бўлди, шунингдек ПЕН/Хемингуэй мукофотининг финалчиси бўлди. 2002-йилда у фантастика бўйича Миллий китоб мукофотига номзод бўлган "Тҳе Ласт Америcан Ман " (2002) китобини нашр эттирди.

Эат, Прай, Лове

2006-йилда Гилберт ўзининг чет элда саёҳат қилган „маънавий ва шахсий изланишда“ кечган йиллари хроникаси баён этилган "Эат, Прай, Лове: Оне Wоманъс Сеарч фор Эверйтҳинг Аcросс Италй, Индиа анд Индонесиа" (Викинг, 2006) китобини нашр эттирди[7]. У китоб таклифи бўйича консепцияни илгари сурганидан сўнг, китоб учун дунё бўйлаб саёҳатини нашриёт томонидан 200 000 доллар аванс билан молиялаштирди. Баъзи ёзувчилар томонидан бу бесцеллер „прив-лит“ („адабий имтиёз“) [8] ва „ҳисобланган бизнес қарори“ сифатида танқид қилинган[9]. Мазкур мемуар 2006-йилнинг баҳорида <и>Неw Ёрк Тимес бесцеллер</и> рўйхатида пайдо бўлди ва 2008-йил октябрида рўйхатда 2-ўринни эгаллади[10]. 2010-йил 13-августда Жулиа Роберц Cолумбиа Пиcтурес томонидан ишланган "Эат, Прай, Лове" филмида Гилберт ролини ижрп этиш учун танлаб олинди[11]. Элизабетҳ Гилберй Тиме журнали [12] томонидан дунёдаги энг нуфузли 100 кишидан бири деб тан олинди ва Опранинг СуперСоул 100 кўрувчи ва нуфузли етакчилар рўйхатига киритилди[13].


Биг Магиc

2015-йилда Гилберт "Биг Магиc: Cреативе Ливинг Беёнд Феар" номли ўз-ўзига ёрдам китобини нашр эттирди, унда ўзи каби ижодий ҳаёт кечириш бўйича кўрсатмалар мавжуд[14]. Китоб олти бўлимдан иборат: жасорат, сеҳр, ижозат, қатъият, ишонч ва илоҳийлик[15]. Биг Магиcдаги маслаҳатлар бошқа мавзулар қаторида ўз-ўзидан шубҳаланишни бартараф этиш, мукаммалликдан қочиш ва кун тартибини белгилашга қаратилган[16]. Гилберт Биг Магиc асарида бошланган ишни ўзининг "Магиc Лессонс" подкасти билан давом эттирди, унда у машҳур ижодкорлардан, жумладан Брене Броwн ва Сараҳ Жонесдан интервю олди.


Адабий таъсирлар

Гилберт интервюсида Оз сеҳргарини носталжи билан тилга олиб, шундай дейди: „Мен бугун ёзувчиман, чунки мен болалигимда Оз китоблари туфайли мутолаага муҳаббатим уйғонган …“. У, айниқса, кўплаб интервюларида Чарлз Диккенсдан таъсирланганини таъкидлайди. У Маркус Аврелийнинг „ Ўйлар“ини фалсафа бўйича энг севимли китоби деб билади[17]. У, шунингдек, 2006-йилда Теннесси Университетида ёзувчи сифатида ўрнини эгаллаганида, у Жек Гилбертни (ҳеч қандай алоқаси йўқ) „ҳаётимнинг шоири“ деб атади[18].

Хайрия

2015-йилда Гилберт ва бошқа кўплаб ёзувчилар, жумладан, Шерил Страед ҳам суриялик қочқинлар учун маблағ йиғишда иштирок этиб, 31 соат ичида 1 миллион доллардан ортиқ маблағ йиғишди[19]. 2016-йилда Гилберт қисман Эат, Прай, Лове томонидан илҳомланилган БлинкНоw Фоундатион ташкилотига пул йиғиш мақсадида Бонни Тайлернинг "Тотал Эcлипсе оф тҳе Ҳеарт " қўшиғининг караоке версиясини куйлаётган видеосини улашди[20].

Шахсий ҳаёти

Гилберт „Cоёте Углй Салоон“ да ишлаётганида танишган Майкл Купер билан 1994-йилдан 2002-йилгача турмуш қурди[5][21]. Уларнинг никоҳи Гилбертнинг Куперни ташлаб кетиши билан тугади[22].

2007-йилда Гилберт Хосе Нунесга турмушга чиқди, у Балида саёҳат пайтида танишган, бу ҳақида у "Эат, Прай, Лове" китобида ҳам тасвирланган. Улар Ню-Жерси штатининг Френчтоwн шаҳрида яшаган; биргаликда улар 2015-йилда сотгунга қадар Тwо Буттонс номли йирик Осиё импорт дўконини бошқарган[23][24][25].


2019-йил 25-март куни Гилберт Инстаграм саҳифасида Буюк Британияда туғилган фотосуратчи Симон МаcАртҳур билан муносабатда эканлигини эълон қилди[26]. 2020-йил феврал ойида берган интервюсида у улар энди бирга эмаслигини айтиб, муносабатларни жуда „қисқа умр“ деб атади[27].


Асарлари

Манбалар

  1. ↑ „Оффиcиал Wебсите фор Бест Селлинг Аутҳор Элизабетҳ Гилберт“ (эн-УС). Оффиcиал Wебсите фор Бест Селлинг Аутҳор Элизабетҳ Гилберт. Қаралди: 2020-йил 10-июл.
  2. ↑ Эат Прай Лове, қаралди: Жулй 10, 2020
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 „Элизабетҳ Гилберт, Зачарис Аwард“. 2008-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 13-декабр.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 Алмонд, Стеве. „Эат, Прай, Лове, Гет Рич, Wрите а Новел Но Оне Эхпеcц“. Тҳе Неw Ёрк Тимес Магазине (2013-йил 18-сентябр). 2020-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-июл.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Тҳе Мусе оф тҳе Cоёте Углй Салоон“. ГҚ (1997-йил 1-март). 2013-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-июл.„Тҳе Мусе оф тҳе Cоёте Углй Салоон“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-01-16 санасида архивланган). ГҚ. Марч 1997. Ретриэвед Жулй 7, 2016.
  6. ↑ „Тҳе Ласт Америcан Ман“. ГҚ (1998-йил 1-феврал). 2012-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 4-феврал.
  7. ↑ „Эат, Прай, Лове (ревиэw)“. 2011-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 24-октябр.
  8. ↑ Сандерс, Жошунда & Барнес-Броwн, Диана (Май 14, 2010). „Эат, Прай, Спенд“. Битч. Жануарй 2, 2022да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Жуне 8, 2019.
  9. ↑ Левитт. „Тҳе Элизабетҳ Гилберт проблем“ (2013-йил 18-октябр).
  10. ↑ Папербаcк Нонфиcтион Неw Ёрк Тимес, Оcтобер 3, 2008.
  11. ↑ Элизабетҳ Гилберт ИМДбда
  12. ↑ „Тҳе 2008 Тиме 100: Артисц & Энтертаинерс: Элизабетҳ Гилберт“. Тиме. Април 30, 2009. Май 5, 2008да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Фебруарй 4, 2013.
  13. ↑ „Меэт тҳе СуперСоул100: Тҳе Wорлд'с Биггест Траилблазерс ин Оне Роом“. О, Тҳе Опраҳ Магазине (2016-йил 1-август). 2018-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 5-июл.
  14. ↑ Паскин, Wилла „Элизабетҳ Гилбертъс 'Биг Магиc'“. Тҳе Неw Ёрк Тимес. Жануарй 4, 2016
  15. ↑ Wиллиамс, Зоэ Биг Магиc: Cреативе Ливинг Беёнд Феар бй Элизабетҳ Гилберт ревиэw – лессонс ин лифе фром тҳе Эат, Прай, Лове аутҳор Гуардиан. Жануарй 4, 2016
  16. ↑ Реэсе, Женнифер 'Биг Магиc': Элизабетҳ Гилбертъс адвиcе он ҳоw ёу, тоо, cан эат, прай, лове Wашингтон Пост. Жануарй 4, 2016
  17. ↑ „Элизабетҳ Гилбертъс литерарй инфлуэнcес“, Инфлоох блог, Фебруарй 23, 2010
  18. ↑ Фасслер, Жоэ. „Тҳе 'Стубборн Гладнесс' оф Элизабетҳ Гилберт'с Фаворите Поэт“. Тҳе Атлантиc (2012-йил 6-ноябр). Қаралди: 2017-йил 4-феврал.
  19. ↑ Счауб, Мичаэл Черйл Страед анд Элизабетҳ Гилберт ҳелп раисе $1 миллион фор Сйриан рефугеэс Лос Ангелес Тимес. Жануарй 4, 2016
  20. ↑ Ла Горcе, Таммй. „Ан 'Эат Прай Лове' Сторй Тҳат Буилт а Чилдрен'с Ҳоме ин Непал“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2016-йил 3-июн). Қаралди: 2019-йил 30-сентябр.
  21. ↑ Кайлин. „Wҳат Cомес Афтер тҳе Эатинг, тҳе Прайинг анд тҳе Ловинг?“. Опраҳ.cом (2010-йил 1-январ). 2013-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 10-июн.
  22. ↑ Гилберт, Элизабетҳ. „Cонфессионс оф а Седуcтион Аддиcт“. Тҳе Неw Ёрк Тимес Магазине (2015-йил 24-июн). Қаралди: 2016-йил 8-сентябр.
  23. ↑ „Оффиcиал Wебсите фор Бест Селлинг Аутҳор Элизабетҳ Гилберт“. ЭлизабетҳГилберт.cом.
  24. ↑ Патчетт. „Эат, Прай, Лове, Тҳен Cоммит“. Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал (2010-йил 2-январ).
  25. ↑ Донаҳуэ. „Элизабетҳ Гилберт талкс абоут лифе афтер 'Эат, Прай, Лове'“. УСА Тодай (2010-йил 5-январ).
  26. ↑ Голдстеин, Жоэлле. „Эат, Прай, Лове Аутҳор Финдс Лове Агаин Афтер Гирлфриэнд'с Деатҳ wитҳ Лате Партнер'с Cлосе Фриэнд“. Пеоплемаг. Мередитҳ Cорпоратион. Қаралди: 2019-йил 26-март.
  27. ↑ Тйман, Жаcинта. „Эат, Прай, Лове аутҳор он эволутион оф ҳер 'мост импортант' релатионшип“. Тҳе Сйдней Морнинг Ҳералд (2020-йил 8-феврал). Қаралди: 2020-йил 20-август.