Elizabeth Inchbald
Элизабетҳ Инчбалд – (1753-йил 15-октябр – 1821-йил 1-август) - инглиз ёзувчиси, актрисаси, драматурги ва таржимон. Унинг „А Симпле Сторй“ ва „Натуре анд Арт“ номли иккита романи эътиборга молик ишларидан бири бўлган[1].
| Элизабетҳ Инчбалд | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
15-октябр 1753-йил Станнингфиэлд, Англия |
| Вафоти |
1-август 1821-йил (67 ёшда) Кенсингтон, Англия |
Ҳаёти
1753-йил 15-октабрда Англиянинг Станнингфиэлд шаҳрида туғилган. Элизабетҳ Марй Симпсон ва Жоҳн Симпсоннинг саккизинчи фарзанди бўлган. Элизабетҳ ва унинг синглиси таълимни уйда олишган.
Элизабетҳнинг нутқида бир қанча нуқсон ва камчиликлар бор бўлган. Дудуқланиш касаллигини йўқотиш учун кўп машқ қилган ҳатто-ки бу учун актёрлик фаолиятини ҳам бошлаган. 1772-йил апрел ойида 18 ёшида актриса бўлиш мақсадида Лондон шаҳрига борди. Қийинчиликлар шу даврдан бошланди: баъзиларлар унинг дудуқланиши саҳнадаги ижросига таъсир қилади деб қўрқишган эди. Лондонга келганидан сўнг икки ой ўтиб, июн ойида актёр Жозеф Инчбалдга (1735–1779) турмушга чиқишга рози бўлган. Ўша пайтда Жосепҳ ҳали машҳур бўлмаган эди. Бу икки жуфтлик биринчи марта 1772-йил 4-сентябрда Шекспирнинг „Қирол Лир“ филмида биргаликда саҳнада рол ижо этадилар[2]. 1772-йил октябр ойида Инчбалдлар оиласи Wест Диггес театр жамоаси билан биргаликда деярли тўрт йил давом этган гастрол сафарини бошлайдилар. 1776-йилга келиб, Франсияга кўчиб ўтишади. У ерда франсуз тилини ўрганишади. Аммо, улар бир ой ичида пулсиз қолишгандан сўнг, Ливерпулга кўчиб ўтишади. 1777-йилда Тате Wилкинсон жамоасига қўшилишади. 1779-йилнинг июн ойида Жосепҳ Инчбалднинг ўлимидан сўнг, Элизабетҳ бир неча йил давомида Дублин, Лондон шаҳарларида яшайди. Унинг актёрлик фаолияти ўн етти давом этди. Шу йиллар мобайнида кўплаб роллар ҳамда Ҳаннаҳ Cоwлейнинг „Беллеъс Стратагем“ спектаклларида рол ижро этган. У 1821-йилнинг 1-август санасида Кенсингтонда вафот этган. 1833-йилда Жеймс Боаденнинг икки жилдлик „Мемоирс оф Мрс. Инчбалд“ китоби нашр этилди.
Асарлари
Пессалар
- Могул Тале; ор, Тҳе Десcент оф тҳе Баллоон, 1784
- Аппеаранcе ис агаинст Тҳем, 1785
- Тҳе Wидоw’с Воw, 1786
- Тҳе Миднигҳт Ҳоур, 1787
- Суч Тҳингс Аре, 1787
- Алл он а Суммер’с Дай, 1787
- Анимал Магнетисм, 1788?
- Тҳе Чилд оф Натуре, 1788
- Тҳе Марриэд Ман, 1789
- Нехт Доор Неигҳбоурс, 1791
- Эверёне ҳас ҳис Фаулт, 1793
- То Маррй, ор нот то Маррй, 1793
- Тҳе Wеддинг Дай, 1794
- Wивес ас Тҳей Wере анд Маидс ас Тҳей Аре, 1797
- Ловерс' Воwс, 1798
- Тҳе Wисе Ман оф тҳе Эаст, 1799
- Тҳе Массаcре, 1792, нот перформед
- А Cасе оф Cонсcиэнcе, публишед 1833
- Тҳе Анcиэнт Лаw, нот перформед
- Тҳе Ҳуэ анд Cрй, унпублишед
- Ёунг Мен анд Олд Wомен (Ловерс Но Cонжурерс), адаптатион оф Ле Мéчант; унпублишед
Романлари
- А Симпле Сторй, 1791
- Натуре анд Арт, 1796
Мақолалари
- Тҳе Бритиш Тҳеатре. 25 волс., 1806–1809
- Cоллеcтион оф Фарcес анд Афтерпиэcес. 7 волс., 1809
- Тҳе Модерн Тҳеатре. 10 волс., 1811
Манбалар
- ↑ „Мрс. Инчбалд“. 2020-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-сентябр.
- ↑ Бруwиcк, Фредериcк (25 Жуне 2013). "Элизабетҳ Инчбалд'с Репутатион: А Публишинг анд Реcептион Ҳисторй". Эуропеан Романтиc Ревиэw. 24 (4): 467. дои:10.1080/10509585.2013.807630. ИССН 1050-9585. С2CИД 144729463..