Ellikqalʼa tumani
Элликқалъа тумани — Қорақалпоғистондаги туман. 1977-йил 23-мартда Алимбой Примов томонидан ташкил этилган. Шим.дан Қозоғистон Республикасининг Қизилўрда вилояти, ғарбдан Беруний, Тахтакўпир, жан. дан Тўрткўл тумани, шарқдан Навоий вилояти, жануби-ғарбдан Хоразм вилояти билан чегарадош. Майдони 5,4 минг км². Аҳолиси 119,1 минг киши (2004). Туманда 1 шаҳар (Бўстон), 12 қишлоқфуқаролари йиғини (Амиробод, Гулдурсун, Гулистон, Навоий, Ақчако'л, Сарибий, Тозабоғ, Шарқ Юлдузи, Элликқалъа, Қизилқум, Қилчиноқ, Қирққиз) бор. Маркази — Бўстон шаҳриТабиати. Туман релефи жан.дан шим.га пасайиб ясси текисликдан иборат бўлиб, бўр ва палеоген даврларида пайдо бўлган аллювиал денгиз ётқизиқларилан тузилган. Саёз чуқурликлар, қуруқ узанлар, кичик тепалар ҳам учраб туради. Иқлими кескин континентал. Шимоли-шарқдан Сибир совуқ ҳаво массалари етиб келади. Январнинг ўртача температураси — 20°, —30°. Ёзда энг юқори температура 42°—45°. Йиллик ёғин 100– 200 мм. Вегетация даври 200—220 кун. Туманнинг энг катта кўллари — Ақчакўл, Думанқалъа. Тумандаги Амиробод, Қирққиз, Элликқалъа, Қозоқча каналлари Тўрткўл ҳудудидан ўтган Боғёп каналидан сув олади. Амударёда қурилган насос стансияси Амиробод ва Қалъача ариқларига сув етказиб беради. Элликқалъа тумани ва қўшни туманлардаги зах сувлари Қизилқум коллекторидаги Аёзқалъа насос стансияси ёрдамида Қизилқум яйловларига чиқариб ташланади. Тупроқлари шўрхок, қумлоқ, бўз тупроқ. Ёввойи ўсимликлардан қуёнсуяк, селин, юлғун, янтоқ, қирқбўғин, шўра, қамиш ўсади. Саксовул ҳам бор. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, бўрсиқ, чиябўри, тулки, қуён, қобон; судралиб юрувчилардан калтакесак, илон учрайди. Кўллар четидаги қамишзорларда қирғовул, ўрдак, ғозларнинг бир неча хили бор.
| туман | |
|---|---|
| Тегишли | Қорақалпоғистон Республикаси |
| Маъмурий маркази | Бўстон |
| Асос солинган санаси | 1977-йил 23-мартда |
| Раҳбари | Ниязимбетов Валижон Батирбаевич |
| Аҳоли | 171минг (2024) |
| Зичлиги | 31.6 киши./км² |
| Майдони | 5,4 минг км² |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Почта индекси | 231600 |
| Расмий сайти | ҳттпс://элликқала-тумани.уз |
| Харитада | |
|
| |
Аҳолиси, асосан, ўзбек ва қорақалпоқлар, шунингдек, қозоқ, туркман, татар ва бошқалар миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км²га 20 киши. Қишлоқ аҳолиси 105,4 минг киши, шаҳар аҳолиси 13,7 минг киши (2004).
Хўжалиги. Пахтачиликтуман қишлоқ хўжалиги даги етакчи тармоқ. Чорвачилик, ипакчилик, боғдорчилик, полизчилик ҳам ривожланган. Элликқалъа туманида ширкат, деҳқон, фермер хўжаликлари фаолият кўрсатади. Суғориладиган ерларга пахта, дон, картошка, полиз, сабзавот, озуқа экинлари экилади. Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 44,9 минг қорамол, 67,2 минг қўй ва эчки, 2 мингга яқин йилқи, шунинглек, туя бор. Туманда 1,1 минг кичик иа ўрта бизнес субекти фаолият кўрсатади. Ўзбекистон — Австралия — Бангладеш „ЙУНИВЕР“ (жинси матосидан кийимкечак тикилади), Ўзбекистон — Лихтенштейн „Медикал коттон интернейшнл“ (тиббиёт момиғи ишлаб чиқарилади), Ўзбекистон — Россия „ЭлРослес“ қўшма корхоналари, арақвино заводи (Бўстон) ва сутни қайта ишлаш сехи маҳсулот бера бошлади. „Элликқалъа олтин тола“, „Элнур“, „Элтекс“ аксиядорлик жамиятлари ҳам фаолият кўрсатади. „Элликқалъа“ нефт базаси, молиябизнес маркази, супермаркет, 2 минимаркет, „Оталар чойхонаси“, ғишт заводлари ва бошқалар қурилиш ташкилотлари, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор.
Туманда 66 умумий таълим мактаби (30 мингдан зиёд ўқувчи), академик лицей (500 га яқин ўқувчи), 4 касб-ҳунар коллежи (2500 дан ортиқ талаба), 7 истеъдодли болалар мактаби (1 мингга яқин ўқувчи) ишлаб турибди (2004). Марказий кутубхона ва унинг 31 та тармоғи, алХоразмий, Ёшлар хиёбонлари, маданият ва истироҳат боғи, 12 клуб муассасаси, санъат саройи, „Аёзқалъа —Тур“ сайёҳлик фирмаси бор. Элликқалъа туманида ҳар йили Отажон Худойшукуров хотирасига бағишланган ёш қўшиқчилар республика кўриктанлови ўтказилади. Марказий стадион (20 минг ўрин), 3 теннис корти, 19 футбол майдончаси, 28 спорт зали, 35 кичик футбол, 68 волейбол, 43 баскетбол, 22 қўл тўпи майдончалари, соғломлаштириш спорт маркази, 3 болалар спорт мажмуаси мавжуд. Туман марказий касалхонаси, туғруқхона, қишлоқ врачлик пунктлари, поликлиника, „Жавҳар“ хусусий тиббий маркази ва бошқалар тиббий муассасалар ишлаб турибди. „Гулшан“ болалар оромгоҳи, 3 совюмлаштириш санаторийси, „Орол болалари“ халқаро ўқув соғломлаштириш маркази фаолият кўрсатади. „Устозга эҳтиром“ меъморликҳайкалтарошлик мажмуаси бор. Туман ҳудудидан Учқудуқ — Нукус темир йўл ўтади (Элликқалъа стансияси). Бўстон — Беруний, Элликқалъа — Сарибий, Элликқалъа — Қирққиз, Элликқалъа — БуханМерей йўналишлари бўйича асфалт йўллар еткизилган. Элликқалъа тумани ҳудудида қадимий Тупроққалъа, Қаватқалъа, Элликқалъа, Қирққизқалъа, Қўрғошинқалъа, Гулдурсун қалъаси ва бошқалар бор. 1978-йил 1-апрелдан „Давр кўзгуси“ туман газ. нашр этилади.
Элликқалъа тумани (қорақалпоқча: Элликқала раёнı, Элликқала районы) — Қорақалпоғистон (Ўзбекистон) таркибидаги маъмурий бирлик. Маъмурий маркази — Бўстон шаҳри.
2011-йил 1-январ ҳолатига туман таркибига қуйидагилар киради[1]:
- туманга бўйсунувчи шаҳар
- Қишлоқ фуқаролар йиғинлари
- Ақчакўл
- Амиробод
- Гулистон
- Гулдирсин
- Дўстлик
- Навоий
- Килчинак
- Қизилқум
- Қирққиз
- Сорибий
- Тозабоғ
- Шарқ-юлдузи
- Элликқалъа
Манбалар
- ↑ СОАТО Маъмурий-ҳудудий бирликларни белгилаш тизими, 28-август 2012-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 4-январ 2013-йил
{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ „Бутундунё тарихий лойиҳаси“. 2010-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 4-январ.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ўзбекистон географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |