Эллора, Эллур, Элура (ЕПога, Е1ига) — қадимий меъморий ёдгорликлар сақланган манзил; Ҳиндистоннинг Маҳараштра штатидаги Аврангобод шаҳридан 15 км узоқда. Эллора яқинидаги қоятошларга ВИ—ХИИИ асрларда буддизм (12 та), браҳманизм (17 та) ва жайнизм (5 та) ибодатхоналари (жами 34 та) ўйиб ишланган. Улардан яхлит қоятошга ўйиб ишланган Кайласанатх ибодатхонаси маҳобатлилиги ҳамда бўртма тасвирларининг драматизми билан машҳур: 50х33, 2 м тарҳли ибодатхона ҳовли (тарҳи 84,1х46,9 м) билан ўралган, ибодатхона супасининг учдан бир қисми табиий катталикдаги филларнинг бўртма (горелеф) ҳайкаллари билан ҳошияланган.

Манбалар