Элй Девонс – (29-июл, 1913-йил—28-декабр,1967-йил) иқтисодчи ва олим. Шимолий Уэлс, Гwйнедд штатининг Бангор шаҳрида туғилган, умрининг кўп қисмини Манчестерда ўтказган ва Лондондаги „Ст-Тҳомас“ касалхонасида узоқ давом этган касалликдан кейин вафот этган. Унинг рафиқаси, консерт пианиночиси Эстелле Wине[1]. Унинг отаси литвалик раввин, олим Самуэл Девонс эса унинг укаси эди[2].

Ҳаёти

Болалигида Девонснинг оиласи Британия бўйлаб доимий кўчиб юрган. У шунинг учун „Ҳанлей Ҳигҳ Счоол“, „Порцмоутҳ Граммар Счоол“, „Нортҳ Манчестер Граммар Счоол“ каби бир нечта мактабларда таҳсил олади[3]. 1931-йилдан 1934-йилгача Девонс Манчестердаги Виктория давлат университетида ўқиди. У ерда иқтисод, сиёсат ва энг янги тарихни ўрганди. Девонс университетни биринчи даражали диплом билан тугатади. Ўқишни тугатгандан сўнг, у иқтисод бўйича магистрлик даражасини олиш учун илмий тадқиқот иши олиб борди. Маҳсулдорлик бўйича энг юқори деб баҳоланган диссертациясини „Тҳе Эcономиc Жоурнал“ журналида чоп этди[4].

У 1935-1939-йилларда Манчестерда пахта савдоси ташкилотлари қўшма қўмитасида ёрдамчи иқтисодчи бўлиб ишлаган ва Иккинчи Жаҳон уруши бошланганидан кўп ўтмай та’минот вазирлигида пахта назорати бўйича статистик сифатида фаолият юритган. Бир йил ичида уни Манчестерлик икки собиқ ҳамкасби Жоҳн Жеwкес ва Ҳаррй Cампион, Вазирлар Маҳкамасининг Марказий иқтисодий разведка хизматига (Марказий статистика бошқармасининг иқтисодий бўлими) қўшилишга ундашди[5]. Девонс 1940-йил март ойида Wҳитеҳаллда ишлай бошлади. Собиқ академиклар ва иқтисодчиларнинг махфий гуруҳига қўшилди – бу гуруҳга Лионел Роббинс, Норман Честер, Алеc Cаирнcросс, Эван Дурбин, Д.Г.Чамперноwне, анд Ҳаролд Wилсон ҳам кирган. Ушбу инсонларнинг барчаси Иккинчи жаҳон урушига жалб қилинган шахслар эди[6]. 1940-1945-йиллар оралиғида Девонс Марказий статистика бошқармасининг биринчи бош статистиги, сўнгра статистика бўлими бошлиғи ва ниҳоят самолёт ишлаб чиқариш вазирлигида дастурлар ва статистика бўйича бош директор бўлди[3].

Урушдан кейин Манчестерга амалий иқтисодиёт бўйича ўқитувчи сифатида қайтиб келди ва 1947-йилда амалий иқтисодиёт кафедраси профессори этиб тайинланди (Британия университетларидаги дастлабки амалий иқтисодиёт кафедраси).

Дастлабки чекловларга қарамай, Девонс 1959-йилгача Манчестерда қолди Артҳур Леwис, Ҳаррй Жоҳнсон, Мичаэл Поляни, Мах Глукман анд Билл Маcкензиэлар билан бирга ишлаган ҳолда динамик иқтисодиёт ва ижтимоий тадқиқотлар факултетини ташкил этишга ёрдам берди[7]. Девонснинг карераси Лондон иқтисодиёт мактабида 1965-йилда касаллик уни эрта нафақага чиқишга мажбур қилганидагина тугади; „МСc Эcонометриcс анд Матҳематиcал Эcономиcс“ дастуридаги ғаройиб натижалари учун Элй Девонс мукофоти унинг шарафига берилади[8]. Олий та’лимдан ташқари, у Қироллик иқтисодий жамияти (1956-1964-йиллар), маҳаллий бошқарув комиссиясида (1959-1965) ва самолёцозлик саноати ва монополиялар комиссияси бўйича ҳукумат маслаҳатчиси сифатида ишлаган[9].

Та'сири

Ўзининг қайсарлиги билан танилган бўлишига қарамай, Девонс ҳамкасблари уни жуда ҳурмат қилишади. Тенгдошлари уни доим ҳурмат қилади ва севишади. Кўпинча танқидчи бўлса-да, у кенг кўламли тадқиқот изланишларига эга бўлган қобилиятли ва конструктив администратор эди[10]. Масалан бир қатор илмий мақолалар, газета мақолалари ва радио эшиттиришлар эфирга узатилган, ма’руза матнлари, шунингдек, унинг уруш давридаги тажрибаси бўйича ўрганишлар олиб борилган[11]. Ўша даврдан бери ушбу тадқиқот иқтисодчилар ва тарихчилар томонидан э’тибордан четда қолган, аммо яқинда амалий жараёнларни бошқаришнинг фойдали манбаси сифатида ва 1940–1950-йиллардаги Британия иқтисоди ва сиёсати ўртасидаги мураккаб муносабатларни кўриб чиқишда фойдаланиш учун қайта кашф этилди[12].

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ ’’Тҳе Тимес’’, 30 Деcембер 1967.
  2. ↑ Wиллиам Д.Рубинсте ин, Мичаэл Жоллес, Ҳиларй Л. Рубинстеин, ’’Тҳе Палграве Диcтионарй оф Англо-Жеwиш Ҳисторй’’, Палграве Маcмиллан (2011), п. 219
  3. ↑ 3,0 3,1 Алеc Cаирнcросс, ‘Девонс, Элй (1913–1967)’, ’’Охфорд Диcтионарй оф Натионал Биограпҳй’’ (2004)
  4. ↑ Девонс, Элй (1935). "Оутпут пер ҳеад ин Греат Бритаин, 1924-33". Тҳе Эcономиc Жоурнал 45 (179): 577–80. дои:10.2307/2225008. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_эcономиc-жоурнал_1935-09_45_179/паге/577. 
  5. ↑ Бритиш Либрарй оф Политиcал анд Эcономиc Сcиэнcе (БПЛЕС), ДЕВОНС, Бох 22.
  6. ↑ Алеc Cаирнcросс анд Нита Wатц, ’’Тҳе Эcономиc Сеcтион 1939-1961: А Студй ин Эcономиc Адвисинғ’ (Лондон: Роутледге, 1989), пп. 50-5.
  7. ↑ Доналд Моггеридге, ’’Ҳаррй Жоҳнсон: А Лифе ин Эcономиcс’’ (Cамбридге: CУП, 2008), пп. 161 анд 167-8.
  8. ↑ ЛСЕ, Абоут оур призес анд аwардс (Аccессед 23 Феб 2022)
  9. ↑ ’’Тҳе Манчестер Гуардиан’’, 29 Деcембер 1967.
  10. ↑ Алеc Cаирнcросс, ‘Девонс, Элй (1913–1967)’, ’’Охфорд Диcтионарй оф Натионал Биограпҳй’’ (2004); ’’Тҳе Манчестер Гуардиан’’, 29 Деcембер 1967 анд ’’Тҳе Тимес’’, 4 Жануарй 1968.
  11. ↑ Элй Девонс, ’’Планнинг ин Праcтиcе: Эссайс ин Аирcрафт Планнинг ин Wартиме’’ (Cамбридге: CУП, 1950).
  12. ↑ Денис Р. Тоwилл, ‘Ре-Виситинг Девонс’ Ҳисториcал Перспеcтиве он Блаcк Ҳолес анд Буллwҳип’, ’’Манагемент Деcисион’’, 43 (2005), 293-307.