Emboliya
Эмболия (қадимги юнонча: ἐμβολή — „тиқин“) — қон томирларига эмболлар, яъни қон оқими билан келган заррача (қон қуйқаси ва ҳоказо)нинг тиқилиб қолиши. Кўпроқ мия томирлари тромбоэмболия билан зарарланади. Ёғ, ҳаво, газ, бактериал ва бошқалар эмболия фарқланади. Ёғ эмболияси йирик суяклар синганда ёки илик яллиғланганда қон томирлари йўлига ёғ томчилари тушишидан, газ эмболияси қон таркибидаги газнинг қондан ажралиб чиқиши натижасида рўй беради. Бактериал эмболияда бактерия ёки замбуруғлар тўплами томирлар йўлига тиқилиб қолади. Ички аъзолар ва ҳаракат аъзолари эмболиясида қон айланиши бузилади, бу инфаркт, гангрена ва бошқалар касалликларга олиб келади. Эмболия ўпка, бронхлар травматик жароҳатланганда ҳам юзага келади. Ўпка артерияси, томирлар, мия, юрак эмболияси ўлимга сабаб бўлиши мумкин.Энг хавфли эмболия о'лим шохчаси артериа cоронодеусда кузатилади.
| Эмболия | |
|---|---|
| КХК-10 | И74, И82, О88, Т79.0-Т79.1 |
| КХК-9 | 444.9 |
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |