Endoderma

Эндодерма (эндо… ва дерма) – ўсимликларда бирламчи пўстлоқнинг ўқ органлари марказий силиндрига ёндош бўлган бир қатор жойлашган ҳужайралардан иборат ички қавати. Пояда эндодерма кам ихтисослашган, иккиламчи крахмалга эга. Илдизда эндодерма ҳужайралари пўстида йўғонлашув – Каспари белбоғи бўлади. Каспари белбоғи таркибидаги суберин ва лигнин моддаси ҳужайра пўстининг сув ва ион ўтказмаслигини таъминлайди. Фақат эндодерманинг айрим ҳужайралари юпқа пўстли бўлиб, сув ўтказади (ўтказувчи ҳужайралар). Эндодерма – бирламчи поядан ўтказувчи найлар ва тескари йўналишда моддалар оқишини бошқариш вазифасини бажаради.
Ҳайвонларда – бўшлиқичлилар типига мансуб ҳайвонларда тана деворининг ички томонида бир қатор бўлиб жойлашган ҳужайралар қавати, ички гастрал бўшлиқни ўраб туради. Ҳазм қилувчи – мускул ва безли ҳужайралардан иборат. Ҳазм суюқлиги ишлаб чиқариш ва озиқни ҳазм қилиш вазифасини бажаради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |