Базавий ҳисоблаш миқдори (2019-йилгача — Иш ҳақи минимуми, энг кам иш ҳақи) — мулкчилик шаклларидан қатъи назар мамлакатдаги барча корхоналар, ташкилотларда меҳнатга тўланадиган ҳақнинг давлат томонидан расмий белгиланган энг кам миқдори. Ойлик иш ҳақи минимуми ставкалари ёки соатбай ҳақ шаклларида жорий этилади. Ўзининг иқтисодий-ижтимоий мазмунига кўра, Иш ҳақи минимуми инсоннинг муносиб турмуш даражасининг энг қуйи чегарасини белгилайди. Иш ҳақи минимуми ҳаёт воситаларининг минимал қийматига тўғри келади ва амалдаги қонунлар бўйича маълум давр мобайнида (одатда бир ой давомида) инсоннинг яшаши учун керак бўлган ҳаёт воситалари минимумини сотиб олишга (минимал истеъмол бюджетини қоплашга) етиши лозим. Иш ҳақи минимумим. Ҳар доим ҳам тирикчилик минимумига боглиқ бўлмай, муайян даврлар учун давлатнинг молиявий имкониятларига қараб, мамлакатнинг ўз иқтисодиёти ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши ва даврий ошиб бориши мумкин. Иш ҳақи минимумим. Жаҳон мамлакатларида Халқаро меҳнат ташкилотининг Конвенсиялари (Минимал иш ҳақини белгилаш амалиётини яратиш тўғрисидаги конвенсия ва Минимал иш ҳақини ривожланаётган мамлакатларни алоҳида ҳисобга олган ҳолда белгилаш тўғрисидаги конвенсия талабларига риоя қилган ҳолда тартибга солинади. Инфлясия жараёнида Иш ҳақи минимуми миқдорни индексациялаш ҳукуматнинг махсус қарорлари билан амалга оширилади. Давлат солиқлари, тўловлар, жарималарни ҳисоблашда, жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи даражаларини белгилашда ҳам Иш ҳақи минимуми база тарзида фойдаланилади. Ўзбекистонда 1992-йилдан бошлаб жорий қилинган[1].

Ўзбекистон Республикасида шу вақтгача бўлган даврда энг кам иш ҳақи ўсиб бориши шкаласи
Сана Миқдор
16.03.1992 550 рубл
01.07.1992 1 000 руб.
01.09.1992 1 250 руб.
01.10.1992 2 000 руб.
01.01.1993 2 500 руб.
01.04.1993 3 000 руб.
01.06.1993 7 500 руб.
01.09.1993 13 500 сўм-купон
01.11.1993 16200 сўм-купон
01.12.1993 24300 сўм-купон
01.01.1994 30000 сўм-купон
01.03.1994 45000 сўм-купон
01.06.1994 70000 сўм-купон
01.08.1994 100 сўм.
01.03.1995 150 сўм.
01.09.1995 250 сўм.
01.04.1996 400 сўм.
01.09.1996 550 сўм.
01.12.1996 600 сўм.
01.07.1997 750 сўм.
01.07.1998 1100 сўм.
01.01.1999 1320 сўм.
01.08.1999 1750 сўм.
01.08.2000 2450 сўм.
01.08.2001 3430 сўм.
01.04.2002 3 945 сўм.
01.08.2002 4535 сўм.
01.05.2003 5440 сўм.
01.08.2004 6530 сўм.
01.05.2005 7835 сўм.
01.10.2005 9400 сўм.
01.07.2006 10800 сўм.
01.11.2006 12420 сўм.
01.08.2007 15525 сўм.
16.11.2007 18630 сўм.
01.04.2008 20865 сўм.
01.09.2008 25040 сўм.
16.11.2008 28040 сўм.
01.08.2009 33645 сўм.
01.12.2009 37680 сўм.
01.08.2010 45215 сўм.
01.12.2010 49735 сўм.
01.08.2011 57200 сўм.
01.12.2011 62920 сўм.
01.12.2012 79590 сўм.
15.08.2013 91530 сўм.
15.12.2013 96105 сўм.
01.09.2014 107635 сўм.
15.12.2014 118400 сўм.
01.09.2015 130240 сўм.
01.10.2016 149775 сўм.
01.12.2017 172240 сўм.
15.07.2018 184300 сўм.
01.11.2018 202730 сўм.
01.09.2019 223000 сўм
01.02.2021 245000 сўм
01.09.2021 270000 сўм
01.06.2022 300000 сўм
01.04.2023 330000 сўм [2]
01.12.2023 340000 сўм
01.10.2024 375000 сўм

Манбалар