Эпчил[манба керак] диск — компютер ахборотини ёзиш учун мўлжалланган асоси юпқа эгилувчан полимер магнит моддадан пластина шаклида ясалган магнит диск. Пластина уни чангдан сақлаш ва шикастланмаслиги учун унинг ички томонида тозаловчи қопламаси бўлган зич корпусга жойлаштирилган. Корпусда ўйиқ бўлиб, у маълумотларни ёзиш ва ўқиш учун хизмат қилади. Дискда ахборот, консентрик йўлаклар бўйлаб жойлаштирилади ва сақланади.